Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади •facebook.com/uzdiplomat •instagram.com/uzdiplomat.uz •youtube.com/@uzdiplomat Реклама: +99893 571 72 35 Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomat_uz

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.6/day last 5 hours ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣
  1. 🔴Самарқанд–Бухоро орасидаги сафарни 3,5 соатга қисқартирувчи пулли йўл қуриш режалаштирилмоқда Самарқанд ва Бухоро ўртасида цемент-бетон қопламали пулли автомобиль йўли қуриш режалаштирилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, янги йўл икки шаҳар орасидаги сафар вақтини ҳозирги 5 соатдан 1,5 соатга тушириш имконини беради. Яъни йўловчилар йўлда 3,5 соат камроқ вақт сарфлаши кутилмоқда. Шунингдек, мазкур йўналишда тезюрар поездлар учун янги темир йўл линияси қуриш ҳам режалаштирилган. Мутасаддиларга ҳар икки лойиҳанинг мастер-режаларини якунлаш ва ҳамкорлар билан музокараларни бошлаш топширилди. Бироқ тақдим этилган маълумотда пулли йўлдан фойдаланиш нархи, қурилиш қиймати ва йўл қачон ишга туширилиши очиқланмаган. Ҳайдовчилар учун муҳим бўлган яна бир масала — бепул муқобил йўлнинг ҳолати ва ундан фойдаланиш шароитлари ҳам ҳозирча аниқлаштирилмаган. Маълумот учун, Аввалроқ Урганч–Хива пулли йўли ишга туширилди, Тошкент–Самарқанд йўли қурилишига старт берилди. Тошкент–Андижон ва Тошкент–Бўстонлиқ йўналишларида ҳам шундай лойиҳалар тайёрланмоқда. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  2. 🔴Бухоро ҳокими «камбағаллик бўлмайди» деганди. Президент «Бундай ҳисобот ўтмайди», деди 26 август куни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов йил охиригача вилоятда «камбағаллик ва ишсизлик бўлмайди», деган мақсадга эришиш мумкинлигини айтган эди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бухорога ташрифи доирасидаги йиғилишда эса бошқа манзара очиқланди. Вилоятда 40 мингга яқин ишсиз бор, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. Давлат раҳбари «бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди», дея таъкидлади. Йиғилишда келтирилган маълумотларга кўра, Бухородан 99 минг нафар фуқаро меҳнат миграциясида. Хориждан қайтган 24 минг киши эса ҳали иш топмаган. Августда Зарипов вилоятга 12 триллион сўмлик кредит ресурслари ажратилганини айтиб, имконият ва имтиёзлардан самарали фойдаланиш орқали камбағаллик ва ишсизликни бартараф этиш мумкинлигини билдирганди. Ҳоким ўшанда «Бухоронинг 2500 йиллик тарихида бугунгидек ривожланиш бўлмаган», деган баҳо ҳам берган. Йил якунига ҳали вақт бор. Аммо йиғилишда айтилган рақамлар ҳоким билдирган мақсад билан аҳолининг ҳозирги турмуши ўртасида катта масофа борлигини кўрсатмоқда. Президент масъулларга хорижда кам маошга ишлаётган фуқароларни касбга ўқитиб, юқори даромадли ишга жойлаштириш ҳамда 270 минг нафар аҳолининг даромадини ошириш бўйича туманлар кесимида режа ишлаб чиқишни топширди. Энди асосий мезон — ҳисоботдан нечта оила чиқарилгани эмас, амалда қанча одам доимий иш ва етарли даромадга эга бўлгани. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  3. 🔴 Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарият сафардалиги баҳонаси билан икки йилдан бери суд ҳукмини бажармаяпти Бахтиёр Хажиханов икки йилдан ортиқ вақтдан бери суд қарорига қарамай, вазирликдаги ўз жойига амалда ишга тикланмаётганини айтиб, Uzdiplomat’га мурожаат қилди. МИБнинг расмий хатига кўра, 2024 йил 8 февралдаги ижро варақасида уни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Коррупциянинг олдини олиш ва қарши кураш бўлими бошлиғи лавозимига тиклаш белгиланган. МИБнинг сўровларига вазирлик 2026 йил 23 октябрда жавоб берган. Унда раҳбарият хизмат сафарида, маълумотлар тўпланмоқда, ўрганиш давом этмоқда, каби жавоблар берилган. Аммо хатда ходим қачон ишга тикланиши ҳам, масала қачон ҳал бўлиши ҳам айтилмаган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятига савол. Суд ишга тиклашни белгилаган бўлса, яна нима ўрганилмоқда? Раҳбариятнинг сафари тугамайдими ёки раҳбарият сафарда бўлса, суд ижроси ҳам кутиб турадими? МИБ вазирликка 2026 йил 14 октябрда сўров юборган. 21 октябрдаги такрорий хатида эса сўров ижроси билан шуғулланувчи масъул шахс ҳақидаги маълумотларни дарҳол тақдим этишни сўраган. Вазирлик 23 октябрда жавоб берган. Вазир ўринбосари А. Худайқулов имзолаган хатда раҳбарият хизмат сафарида экани инобатга олиниб, маълумотларни тўплаш, ҳужжатларни таҳлил қилиш ва ҳолатни ўрганиш давом этаётгани билдирилган. Суд ҳукмини бажармаган вазирлик масъулига чора кўриладими? Умуман суд ҳукми бажариладими? Uzdiplomat жавоб кутиб қолади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  4. 🔴Демократлар АҚШ Сенатини қўлга киритди ✔️ Трамп сиёсатида нималар ўзгаради? АҚШда 3 ноябрда ўтказилган оралиқ сайловлар Дональд Трампнинг Республикачилар партияси учун жиддий сиёсий мағлубиятга айланди. Демократлар Сенатда кўпчиликни қўлга киритди, Вакиллар палатасида ҳам ғалаба қозониши кутилмоқда. Associated Press маълумотларига кўра, демократлар Техас, Канзас, Жанубий Каролина, Шимолий Каролина, Огайо ва Айова штатларида Сенат ўринларини республикачилардан тортиб олган. Айниқса, Техасдаги натижа тарихий аҳамиятга эга. Демократ Жеймс Таларико 1988 йилдан бери илк бор ушбу штатдан партияси вакили сифатида АҚШ Сенатига сайланди. CNN ва NBC News демократлар Вакиллар палатасини ҳам назоратга олишини прогноз қилмоқда. Бироқ айрим округларда овозларни санаш давом этмоқда. Сайловчилар норозилигига турмуш қийматининг ошиши, озиқ-овқат ва ёқилғи нархлари, Эрон билан уруш оқибатлари ҳамда Трамп маъмурияти сиёсатига нисбатан хавотирлар таъсир кўрсатган. ✔️Энди нималар ўзгаради? Биринчидан, Трампнинг қонунчилик соҳасидаги имкониятлари чекланади. Бюджет, солиқлар ва йирик ислоҳотлар бўйича демократлар билан келишишга тўғри келади. Иккинчидан, демократлар вазирлар, федерал судьялар ва юқори лавозимли амалдорларни тасдиқлаш жараёнига кучлироқ таъсир кўрсатади. Учинчидан, Оқ уй устидан парламент назорати кучайиши мумкин. Демократлар маъмурият қарорлари, давлат харажатлари ва эҳтимолий коррупция ҳолатлари бўйича текширувлар ташаббускори бўлиши мумкин. Тўртинчидан, ташқи сиёсатда, хусусан, Эрон билан уруш, ҳарбий харажатлар ва савдо тарифлари бўйича қарама-қаршиликлар кучайиши эҳтимол. Трамп эса сайлов натижаларини қабул қилишини ва демократлар билан ишлашга тайёрлигини билдирган. Янги Конгресс 2027 йил 3 январдан иш бошлайди. Шундай қилиб, АҚШда президент ва Конгресс ўртасидаги кучлар мувозанати ўзгармоқда. Бу Трамп президентлигининг қолган икки йилида ички ва ташқи сиёсатга, шунингдек, 2028 йилги президентлик сайловига тайёргарлик жараёнларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  5. 🔴 Ўзбекистон газни сотишдан топганидан 4,5 баравар кўп пулга хориждан газ сотиб олмоқда 2026 йилнинг дастлабки 9 ойида Ўзбекистоннинг газ импорти 50 фоизга ошиб, 1,6 млрд долларга етди. Экспорт эса 35 фоизга қисқариб, 358 млн долларга тушди. Натижада газ ташқи савдосидаги тақчиллик 1,25 млрд долларга етди. Айни пайтда мамлакатда газ қазиб олиш ҳам 16,4 фоизга камайган. «Ўзбекнефтгаз» маълумотига кўра, йирик конлардаги захираларнинг 80 фоиздан ортиғи тугаган. Хўш, газ қазиб олиш камайиб, импортга харажатлар ошиб бораётган бир пайтда Ўзбекистоннинг газ таъминоти қандай таъминланади? Батафсил — Uzdiplomat.uz сайтида ўқинг! Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  6. 📄uzdiplomat иқтибоси🖍 “Ватан ва халқини мудофаа қилишга масъул ҳарбий одамнинг тарбияси дуруст бўлмаса, Ватанига хиёнат этишдан ҳам қайтмас". Тоҳир Малик (Ҳобилов Тоҳир Абдумаликович, 1949-2019) Ўзбекистон халқ ёзувчиси Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  7. 🔴Трамп, Путин, Эрдоған ва Тўқаев матбуот эркинлигининг «душманлари» рўйхатига киритилди «Чегара билмас репортёрлар» (Reporters Without Borders — RSF) халқаро ташкилоти 2026 йилда матбуот эркинлигига энг катта таҳдид солаётган 33 нафар шахс ва ташкилотдан иборат рўйхатни эълон қилди. 2 ноябрь — Журналистларга қарши жиноятлар учун жазосизликка барҳам бериш халқаро куни муносабати билан эълон қилинган рўйхатга АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам киритилди. RSF маълумотига кўра, Трампнинг иккинчи президентлик даврида журналистларга босим кучайган, ОАВга нисбатан ҳужумлар сиёсий баёнотлардан амалий чекловларга ўта бошлаган. АҚШ 2026 йилги матбуот эркинлиги индексида 64-ўринда қайд этилган. Рўйхатга киритилганлар орасида қуйидагилар бор: — Владимир Путин — Россия президенти; — Илҳом Алиев — Озарбайжон президенти; — Александр Лукашенко — Беларусь президенти; — Қосим-Жомарт Тўқаев — Қозоғистон президенти; — Ражаб Тоййиб Эрдоған — Туркия президенти; — Муҳаммад бин Салмон — Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси; — Илон Маск — америкалик тадбиркор. Шунингдек, рўйхатдан Хитой Коммунистик партияси, Исроил армияси, Россиянинг Роскомнадзор идораси, Meta ва Alphabet корпорациялари ҳам ўрин олган. Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари орасида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев рўйхатга киритилган. RSF уни журналистлар ва ОАВга нисбатан асоссиз суд ишларини қўзғатиш орқали босим ўтказиш билан боғлиқ «Ҳуқуқ» тоифасига жойлаштирган. Ташкилот матбуот эркинлигига таҳдидларни беш йўналишга ажратган: сиёсий босим, куч ишлатиш, ҳуқуқий таъқиб, иқтисодий таъсир ва жамиятда журналистларга нисбатан нафрат уйғотиш. RSF бош директори Тибо Брутен таъкидлашича, матбуот эркинлигига қарши ҳаракатлар ортида аниқ шахслар ва ташкилотлар туради. Уларнинг кимлигини ва журналистларга босим ўтказиш усулларини ошкор қилиш ушбу рўйхатнинг асосий мақсадидир. Ташкилот мазкур рўйхат расмий жиноий айблов ёки суд ҳукми эмас, балки журналистикага қарши ҳаракатларни кўрсатувчи танқидий антирейтинг эканини қайд этган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  8. Хитой Ўзбекистон ташқи савдосининг қарийб тўртдан бир қисмини эгаллади Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкори бўлиб қолмоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 15,2 млрд долларга етган. Бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 27,6 фоизга кўп. Хитой Ўзбекистон ташқи савдосининг 23,2 фоизини ташкил этган. Иккинчи ўринда 10,5 млрд доллар билан Россия, учинчи ўринда 4,3 млрд доллар билан Қозоғистон турибди. Айни пайтда Хитойдан импорт 12,9 млрд долларга етган. Бу мамлакат умумий импортининг 32,5 фоизига тенг. Шундай қилиб, Ўзбекистон хориждан харид қилаётган товар ва хизматлар қийматининг қарийб учдан бир қисми Хитой ҳиссасига тўғри келмоқда. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  9. Коррупционерларни фош қилувчи терговчи 100 минг доллар билан қўлга тушди Фарғонада терговчи жиноят ишини айбланувчи фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 100 минг доллар пора олганликда гумонланмоқда. ДХХ маълумотига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона шаҳар бўлими терговчиси ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш бўйича қўзғатилган жиноят ишига аралашган. У айбланувчига етказилган зарар миқдорини қоғозда камайтириб кўрсатиш, терговни унинг фойдасига ҳал қилиш ва қидирувни бекор қилдириш эвазига 100 минг доллар олганликда гумон қилинмоқда. Терговчи ДХХ ва Бош прокуратуранинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси ўтказган тезкор тадбирда қўлга олинган. Унга нисбатан жуда кўп миқдорда пора олиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Бу жиноят учун 10 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси назарда тутилган. Ҳозирча терговчининг шахси, жиноят ишидаги зарар миқдори ҳақида маълумот берилмаган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  10. edited

    🔴 «Биз давлат иши тарғиботи билан шуғулланмаймиз» Давлатнинг бош газетаси Бош муҳаррири Салим Дониёров Давлат ишларини ёритиш билан уни тарғиб қилишнинг фарқи нимада? Uzdiplomat мухбири шу саволни Давлатнинг етакчи, бош нашри «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари бош муҳаррири Салим Дониёровга берди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Дониёровнинг айтишича, газеталарни ўқиган одам уларнинг ишига ўзи баҳо бериши мумкин. «Биз ҳукуматнинг ишини тарғиботи билан бевосита шуғулланмаймиз», — деди у. Бош муҳаррир ўз нашрлари «Янги Ўзбекистон» ғояси ва мамлакатдаги ислоҳотлар қандай бораётганини ёритишини айтди. «Мана шунинг ўзи тарғибот эмасми?» — дея мухбир саволни яна аниқлаштирди. Дониёров жавобида ҳукумат деганда Вазирлар Маҳкамаси тушунилиши мумкинлигини айтди. Мухбир эса савол умуман давлат ҳақида эканига аниқлик киритди. Бош муҳаррирнинг тушунтиришича, «Янги Ўзбекистон», «Правда Востока» газеталари ва yuz.uz сайти ислоҳотларни кузатади, улар ҳақида хабар беради, таҳлил қилади ва одамларга етказади. Яъни Дониёровнинг фикрича ислоҳотни ёритиш бу тарғибот эмас. Мухбир Дониёров аввалги суҳбатда ҳам «Янги Ўзбекистон ғояси»ни тилга олганини эслатиб, «Нима ўзи Янги Ўзбекистон ғояси?», дея Дониёровни саволга тутди. «Янги Ўзбекистон ғояси, авваламбор, бу — инсон қадри», — деди Дониёров. Унинг изоҳича, бу — одамлар яхши яшайдиган, қонун ишлайдиган, бошқа ривожланган мамлакатлардан кам бўлмаган давлат қуришга интилишдир. Эслатма: 2026 йилги давлат бюджетида «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока», шунингдек, «Нурлы жол», «Овози тожик» ва «Жадид» газеталари таҳририятлари учун жами 49 миллиард 620 миллион 400 минг сўм ажратиш белгиланган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  11. edited

    8 йилга қамалган Мубин Мирзаев «Ўзбекнефтгаз» собиқ раҳбари билан боғлиқ яна бир жиноят ишида судланмоқда «Ўзбекнефтгаз» АЖ собиқ бошқарув раиси Баҳодиржон Сидиқовга оид жиноят ишида судланувчилар сони 25 нафарга етгани маълум бўлди. Улар орасида Солиқ қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари, аввал бошқа жиноят иши бўйича 8 йил 2 ойга қамалган Мубин Мирзаев ҳам бор. Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг электрон реестрида эълон қилинган маълумотларга кўра, дастлаб 9 нафар шахс иштирокида бошлангани хабар қилинган суд иши рўйхатида ҳозир 25 нафар судланувчининг исми келтирилган. Мубин Муҳидинович Мирзаевга ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда мансаб сохтакорлиги бўйича айблов қўйилган. Мазкур иш доирасида Баҳодиржон Сидиқов, «Ўзбекнефтгаз»нинг собиқ раҳбар ходимлари, шунингдек, Enter Engineering ва Eriell компаниялари вакиллари ҳам судланмоқда. Сидиқовга нисбатан ўзлаштириш ёки растрата, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш бўйича айбловлар қўйилган. У август ойидаги суд жараёнида ўзига қўйилган айбловларни рад этган. Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 27 июлда жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди Мубин Мирзаевни бошқа жиноят иши доирасида фирибгарлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ҳокимият ҳаракатсизлигида айбдор деб топган. Унга 8 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш ҳамда 3 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. Ўша иш бўйича яна 8 нафар шахсга ҳам ҳукм ўқилган. Мирзаев 2026 йил январь ойи охирида Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган эди. Ҳозирча унинг «Ўзбекнефтгаз» билан боғлиқ ишда айнан қайси эпизодлар бўйича айбланаётгани ва аввалги жиноят иши билан қандай боғлиқлиги бўйича маълумот йўқ. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  12. 🔴Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз киришни қайта тикламоқчи Таиланд ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз сафар қилиш имкониятини қайта тиклаш масаласини кўриб чиқмоқда. Таклиф 9 ноябрь куни Виза сиёсати қўмитаси муҳокамасига киритилади. Таиланднинг The Nation нашрининг хабар беришича, мамлакат туризм идоралари Ўзбекистон, Беларусь, Мексика ва Колумбия фуқаролари учун виза талабларини енгиллаштиришни таклиф қилган. Ўзбекистонликларга 15 кунгача визасиз кириш ҳуқуқини бериш кўзда тутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Таиланд 2026 йил 15 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари учун амалда бўлган 60 кунлик визасиз режимни бекор қилган. Шундан буён ўзбекистонликлар мамлакатга сафар қилишдан олдин виза олишлари шарт. Виза тартибининг мураккаблашиши туризмга ҳам таъсир кўрсатган. Таиланд туризм бошқармаси маълумотига кўра, айрим ўзбекистонлик туроператорлар виза расмийлаштиришдаги қийинчиликлар сабаб Таиландга саёҳатларни бекор қилиб, мижозларига Вьетнам каби бошқа йўналишларни таклиф қила бошлаган. Ҳозирча визасиз режимни тиклаш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган. 9 ноябрдаги муҳокама натижасига қадар ўзбекистонликлар учун амалдаги виза талаби сақланиб қолади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  13. 📄uzdiplomat иқтибоси: 🖍 “Давлат хизмати армияга ўхшаган жой, ўзи чақириб бўшатмаса — кетолмайсан”. Июль, 2026 Хайриддин Султонов, Президент маслаҳатчиси – Спичрайтери, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

  14. 🔴Taftish.uz ва ДХХ ходимлари иши апелляцияда қайта кўрила бошлади Ҳуқуқ ҳимоячиси, «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташановнинг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида Taftish.uz таҳририятининг беш нафар ва Давлат хавфсизлик хизматининг тўрт нафар ходимига оид жиноят иши бўйича апелляция муҳокамаси бошланган. Ташановнинг ёзишича, қуйи инстанцияда уларга 4 йил 1 ойдан 11 йил 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган. Ишда туҳмат, ҳақорат, товламачилик ва фирибгарлик каби айбловлар мавжуд. Апелляция мажлислари ёпиқ тартибда ўтказилмоқда. Биринчи инстанция ҳукмига кўра, таҳририят раҳбари Ғайрат Абераев 10 йил 6 ойга, журналист Маржона Эшқувватова эса 4 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Таҳририятнинг яна икки вакили — Азизжон Юлдашев ва Сардор Ҳамидов, шунингдек, ДХХнинг собиқ ходимларига 10 йилдан ортиқ қамоқ жазолари тайинлангани хабар қилинган. Биринчи инстанциядаги суд ҳам ёпиқ ўтган, жазоларни умумий тартибдаги колонияларда ўташ белгиланган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  15. 🔴Алишер Усмонов Германия судида Европа Иттифоқига қарши ҳуқуқий ғалабага эришди Германия Федерал олий суди Алишер Усмоновнинг Европа Иттифоқи Кенгашига қарши даъвосини кўриб чиқишга тўсқинлик қилинганини ноқонуний деб топди. Қарор қарийб уч йил давом этган ҳуқуқий баҳсда қабул қилинди. Германиянинг Die Welt нашри ва Усмонов адвокатлари тарқатган маълумотларга кўра, тадбиркор 2023 йил декабрда Гамбург судига мурожаат қилиб, Европа Иттифоқидан ўзи ҳақида санкцияларни асослаш учун эълон қилинган, ҳақиқатга тўғри келмайди деб ҳисоблаган маълумотларни тарқатишни тўхтатишни талаб қилган. Гап, жумладан, Усмоновнинг Россия президенти Владимир Путин билан алоқалари ҳақидаги баёнотлар устида кетмоқда. Бироқ даъвони Европа Иттифоқи Кенгашига расман етказиш жараёни тўхтаб қолган. Усмонов адвокатларининг билдиришича, Германия Ташқи ишлар вазирлиги эътирозларидан сўнг Гамбург суди раиси ҳужжатларни Брюсселга юборишни рад этган. Кейинчалик юқори инстанция ҳам ушбу қарорни қўллаб-қувватлаган. 2026 йил 21 октябрда Германия Федерал олий суди бу рад жавобини ноқонуний деб топди. Суд даъво ҳужжатларини етказиш масаласини ҳал қилиш ваколати ишни кўраётган судга тегишли эканини қайд этди. Шу тариқа, Усмоновнинг Европа Иттифоқи Кенгашига қарши даъвосини давом эттириш йўлидаги процессуал тўсиқ бартараф этилди. 2026 йил 22 сентябрда Европа Иттифоқи Алишер Усмонов ва миллиардер Михаил Фридманни санкциялар рўйхатидан чиқарди. Reuters ва Euronews маълумотларига кўра, бу қарор аъзо давлатлар ўртасидаги мураккаб музокаралар натижасида қабул қилинган. Шу билан бирга, Европа Иттифоқи Россияга алоқадор қарийб 3 минг шахс ва ташкилотга нисбатан санкцияларни 2029 йилгача узайтирди. Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқарилганига қарамай, унинг адвокатлари аввалги айбловлар Европа Иттифоқининг расмий ҳужжатларида сақланиб қолганини билдирмоқда. Шу сабабли тадбиркор уларни суд орқали баҳслашишни давом эттирмоқчи. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  16. 🔴Суюлтирилган газ нархи 15 ноябрдан 5 минг сўм этиб белгиланди Эҳтиёжманд оилаларга газ хариди учун ҳар килограммига 3 минг сўмдан компенсация тўланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 октябрдаги қарори билан аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашда бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш белгиланди. Қарорга кўра, 15 ноябрдан аҳоли учун суюлтирилган газнинг чакана нархи ҳар килограммига ҚҚС билан 5 000 сўм этиб белгиланади. Шунингдек, «LPG-Trade» МЧЖ томонидан аҳолига газ етказиб бериш хизмати учун ҳар килограммига 1 300 сўм миқдорида чекланган нарх ўрнатилади. Ижтимоий реестрга киритилган, шунингдек, реестрга киритилмаган бўлса-да, белгиланган даромад мезонларига мос келувчи оилалар, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилалар компенсация олишлари мумкин. Уларга 2030 йил 1 январга қадар харид қилинган суюлтирилган газнинг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўмдан, бир ойда 20 килограммдан ошмаган миқдорда компенсация тўланади. Яъни, белгиланган шартлар асосида бир оила ойига 60 минг сўмгача компенсация олиши мумкин. Компенсация маблағлари газ харид қилингани тасдиқлангандан сўнг оилаларнинг ижтимоий картасига ўтказилади. Шу билан бирга, 2027 йил 1 майга қадар суюлтирилган газ нархларини янада эркинлаштириш бўйича ҳукуматга таклиф киритилиши белгиланган. Қарорда газ нархларининг сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик устидан доимий назорат ўрнатиш ҳам назарда тутилган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  17. Ўзбекистонда электр ва газ учун компенсация оладиган оилалар доираси кенгайтирилди Энди оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромад 1 миллион 430 минг сўмгача бўлса, электр энергияси ва табиий газ харажатлари учун компенсация олиш имконияти мавжуд. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди. Президентнинг 2026 йил 28 октябрдаги фармонига мувофиқ, компенсация тайинлашда даромад мезони 1 миллион 72 минг 500 сўмдан 1 миллион 430 минг сўмга оширилган. Масалан, тўрт кишидан иборат оиланинг умумий ойлик даромади 5 миллион 720 минг сўмдан ошмаса, у бошқа белгиланган талабларга ҳам жавоб берган тақдирда компенсация олиши мумкин. Компенсация қандай олинади? Аризалар «Baraka» иловаси, my.gov.uz портали, Давлат хизматлари марказлари, «Инсон» марказлари ёки маҳалладаги ижтимоий ходим орқали қабул қилинади. Оиланинг даромади, мулкий ҳолати ва энергия истеъмоли электрон тизимлар орқали автоматик текширилади. Батафсил видеода↖️ Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  18. 🔴 Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар орасида Instagram етакчи Ижтимоий тармоқлар ҳақидаги саволга жавоб берган 915 кишининг 92,7 фоизи Instagram’дан фойдаланишини билдирган. «Сиз одатда қайси ижтимоий тармоқлардан фойдаланасиз?» деган саволга жавоб берганларнинг 92,7 фоизи Instagram’ни, 28,2 фоизи Facebook’ни, 14,2 фоизи эса TikTok’ни кўрсатган. Бу рақамлар бутун аҳолининг эмас, ушбу саволга жавоб берган 915 кишининг танловини одатларини акс эттиради. Instagram барча ёш гуруҳларида юқори кўрсаткич қайд этган. 18–24 ёшли респондентларнинг 96,2 фоизи, 25–34 ёшлиларнинг 95,9 фоизи, 35–44 ёшлиларнинг эса 95 фоизи ундан фойдаланишини айтган. 45–54 ёшлиларда бу кўрсаткич 86,9 фоизни, 55 ёш ва ундан катталарда 82,2 фоизни ташкил этган. Демак, сўров натижалари Instagram аудиториясини фақат ёшлар билан чеклаб тасаввур қилиш тўғри эмаслигини кўрсатмоқда. Платформа катта ёшдаги фойдаланувчилар орасида ҳам кенг тарқалган. Facebook’дан фойдаланишда жинслар ўртасида сезиларли фарқ кузатилган. Эркакларнинг 38,1 фоизи, аёлларнинг эса 17,9 фоизи ушбу тармоқдан фойдаланишини билдирган. Instagram’да эса кўрсаткичлар бир-бирига яқин. Эркакларда 91,2 фоиз, аёлларда 94,2 фоиз. TikTok’дан фойдаланиш ёшлар орасида юқорироқ бўлган. 18–24 ёшлиларда уни танлаганлар 21,2 фоизни ташкил этган бўлса, 55 ёш ва ундан катталарда бу улуш 7,5 фоизга тенг. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  19. edited

    🔴 Олий Мажлис депутатлари нима учун парламентда сўз эркинлиги масаласини кўтармайди? — депутатга савол Uzdiplomat.uz мухбири Олий Мажлис депутати, Миллий медиа бирлашмаси раиси Одилжон Тожиевдан парламентда медиа эркинлиги ва журналистларга босим масалалари қанчалик кўтарилаётганини сўради. Тожиев журналист, блогер ёки амалдор бўлишидан қатъи назар, қонунни бузган шахс жавоб бериши кераклигини таъкидлади. Мухбир эса саволи қонунбузарлик учун жавобгарлик эмас, парламентнинг медиа муаммоларига муносабати ҳақида эканини аниқлаштирди: «Умуман кўтарасизларми шу мавзуни? Сўнгги марта қачон кўтарилди матбуот эркинлиги мавзуси?» Депутат бундай ҳолатларни кузатиб боришларини, аниқ иш юзасидан фактлар асосида гаплашиш лозимлигини билдирди. Шунингдек, ўн йил аввал бундай саволларни парламент ёки ҳукумат вакилига беришнинг ўзи қийин бўлганини айтди. «Қачонгача медиа эркинлиги ҳақида гаплашганда ўн йил билан солиштирамиз? Бугун билан гапирганда-чи?» — дея сўради мухбир. Тожиев медиа эркинлиги босқичма-босқич яхшиланиб бораётганини айтди. Бироқ суҳбат давомида бу масала парламентда охирги марта қачон муҳокама қилинганига аниқ мисол келтирмади. Мухбир сайтлардан мақолалар йўқолиб қолиши масаласини ҳам кўтарди. Депутат бунга қарши эканини билдирди: «Сайтлардан мақолаларнинг йўқ бўлиб қолишига мен ҳам қаршиман, бу нотўғри. Эълон қилиндими, у туриши керак». Унинг фикрича, нотўғри маълумот эълон қилинган бўлса, бунинг учун таҳририят жавоб бериши керак. Тожиев парламент мажлисларининг жонли эфирда узатилишини очиқликка мисол сифатида келтирди. Мухбир эса эфирни кузатиш депутатларга савол бериш имкониятини бермаслигини таъкидлади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  20. 🔴Бу йил 1,1 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик миграциядан қайтган ✔️ Уларнинг 250 минг нафарига иш топиш вазифаси қўйилди ✔️Мигрантларнинг хориждаги иш стажи пенсияга қўшилади Ўзбекистонда йил бошидан буён 1 миллион 116 минг нафар фуқаро хориждан қайтган. Президент Шавкат Мирзиёев ҳокимлар ва тармоқ раҳбарларига уларнинг касбий тажрибасидан фойдаланиш ҳамда йил охиригача 250 минг нафарига муносиб иш топиш вазифасини қўйди. Бу ҳақда бугунги йиғилишда маълум қилинди. Қайд этилишича, қайтганлар орасида Германия, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония ва Россияда саноат, қурилиш, логистика, хизмат кўрсатиш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаларида ишлаган мутахассислар бор. Эндиликда хориждан қайтган фуқароларнинг қаерда ишлагани, касби ва иш стажи ҳақидаги маълумотларни жамлайдиган электрон платформа яратилади. Ҳокимлар ва корхона раҳбарлари шу маълумотлар асосида уларга иш таклиф қилиши мумкин бўлади. Тадбиркорлик қилмоқчи бўлганларга эса амалий ёрдам кўрсатиш топширилди. Президент хорижда ишлаган фуқароларнинг меҳнат стажи ва пенсия ҳуқуқларини тан олиш масаласига ҳам тўхталди. Ҳозир ўзбекистонликлар 40 дан ортиқ давлатда қонуний ишлаб, солиқ ва пенсия бадалларини тўламоқда. Бироқ хориждаги иш стажини Ўзбекистонда ҳисобга олиш учун давлатлараро келишувлар зарур. 2026 йилда Қирғизистон, Озарбайжон ва Туркия билан бу борада икки томонлама битимлар имзоланган. Энди Россия, Германия, Япония, Жанубий Корея, Болтиқбўйи ва Болқон давлатлари билан ҳам шундай келишувларга эришиш вазифаси қўйилди. Масъуллар йил охиригача музокараларнинг аниқ натижалари ҳақида ахборот бериши керак. Демак, хориждаги иш стажини пенсияга қўшиш барча давлатлар учун ҳали автоматик тарзда амал қилмайди. Бу масала тегишли мамлакатлар билан келишувлар асосида ҳал этилади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  21. Older posts