Хитой Ўзбекистон ташқи савдосининг қарийб тўртдан бир қисмини эгаллади Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкори бўлиб қолмоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 15,2 млрд долларга етган. Бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 27,6 фоизга кўп. Хитой Ўзбекистон ташқи савдосининг 23,2 фоизини ташкил этган. Иккинчи ўринда 10,5 млрд доллар билан Россия, учинчи ўринда 4,3 млрд доллар билан Қозоғистон турибди. Айни пайтда Хитойдан импорт 12,9 млрд долларга етган. Бу мамлакат умумий импортининг 32,5 фоизига тенг. Шундай қилиб, Ўзбекистон хориждан харид қилаётган товар ва хизматлар қийматининг қарийб учдан бир қисми Хитой ҳиссасига тўғри келмоқда. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X