Ўзбекистонда электр ва газ учун компенсация оладиган оилалар доираси кенгайтирилди Энди оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромад 1 миллион 430 минг сўмгача бўлса, электр энергияси ва табиий газ харажатлари учун компенсация олиш имконияти мавжуд. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди. Президентнинг 2026 йил 28 октябрдаги фармонига мувофиқ, компенсация тайинлашда даромад мезони 1 миллион 72 минг 500 сўмдан 1 миллион 430 минг сўмга оширилган. Масалан, тўрт кишидан иборат оиланинг умумий ойлик даромади 5 миллион 720 минг сўмдан ошмаса, у бошқа белгиланган талабларга ҳам жавоб берган тақдирда компенсация олиши мумкин. Компенсация қандай олинади? Аризалар «Baraka» иловаси, my.gov.uz портали, Давлат хизматлари марказлари, «Инсон» марказлари ёки маҳалладаги ижтимоий ходим орқали қабул қилинади. Оиланинг даромади, мулкий ҳолати ва энергия истеъмоли электрон тизимлар орқали автоматик текширилади. Батафсил видеода↖️ Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.6/day
last 6 hours ago
Reactions per 1K views
9.3
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 2 Nov 2026, 16:02 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 7.9K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.