Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.6/day last 6 hours ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣

🔴Бухоро ҳокими «камбағаллик бўлмайди» деганди. Президент «Бундай ҳисобот ўтмайди», деди 26 август куни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов йил охиригача вилоятда «камбағаллик ва ишсизлик бўлмайди», деган мақсадга эришиш мумкинлигини айтган эди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бухорога ташрифи доирасидаги йиғилишда эса бошқа манзара очиқланди. Вилоятда 40 мингга яқин ишсиз бор, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. Давлат раҳбари «бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди», дея таъкидлади. Йиғилишда келтирилган маълумотларга кўра, Бухородан 99 минг нафар фуқаро меҳнат миграциясида. Хориждан қайтган 24 минг киши эса ҳали иш топмаган. Августда Зарипов вилоятга 12 триллион сўмлик кредит ресурслари ажратилганини айтиб, имконият ва имтиёзлардан самарали фойдаланиш орқали камбағаллик ва ишсизликни бартараф этиш мумкинлигини билдирганди. Ҳоким ўшанда «Бухоронинг 2500 йиллик тарихида бугунгидек ривожланиш бўлмаган», деган баҳо ҳам берган. Йил якунига ҳали вақт бор. Аммо йиғилишда айтилган рақамлар ҳоким билдирган мақсад билан аҳолининг ҳозирги турмуши ўртасида катта масофа борлигини кўрсатмоқда. Президент масъулларга хорижда кам маошга ишлаётган фуқароларни касбга ўқитиб, юқори даромадли ишга жойлаштириш ҳамда 270 минг нафар аҳолининг даромадини ошириш бўйича туманлар кесимида режа ишлаб чиқишни топширди. Энди асосий мезон — ҳисоботдан нечта оила чиқарилгани эмас, амалда қанча одам доимий иш ва етарли даромадга эга бўлгани. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

05K10K4 Nov 07:1414 Nov 04:169.2K4 Nov 07:14: 0 views14 Nov 04:16: 9,240 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
4 Nov 2026, 07:140
14 Nov 2026, 04:169.2K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.