🔴 Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар орасида Instagram етакчи Ижтимоий тармоқлар ҳақидаги саволга жавоб берган 915 кишининг 92,7 фоизи Instagram’дан фойдаланишини билдирган. «Сиз одатда қайси ижтимоий тармоқлардан фойдаланасиз?» деган саволга жавоб берганларнинг 92,7 фоизи Instagram’ни, 28,2 фоизи Facebook’ни, 14,2 фоизи эса TikTok’ни кўрсатган. Бу рақамлар бутун аҳолининг эмас, ушбу саволга жавоб берган 915 кишининг танловини одатларини акс эттиради. Instagram барча ёш гуруҳларида юқори кўрсаткич қайд этган. 18–24 ёшли респондентларнинг 96,2 фоизи, 25–34 ёшлиларнинг 95,9 фоизи, 35–44 ёшлиларнинг эса 95 фоизи ундан фойдаланишини айтган. 45–54 ёшлиларда бу кўрсаткич 86,9 фоизни, 55 ёш ва ундан катталарда 82,2 фоизни ташкил этган. Демак, сўров натижалари Instagram аудиториясини фақат ёшлар билан чеклаб тасаввур қилиш тўғри эмаслигини кўрсатмоқда. Платформа катта ёшдаги фойдаланувчилар орасида ҳам кенг тарқалган. Facebook’дан фойдаланишда жинслар ўртасида сезиларли фарқ кузатилган. Эркакларнинг 38,1 фоизи, аёлларнинг эса 17,9 фоизи ушбу тармоқдан фойдаланишини билдирган. Instagram’да эса кўрсаткичлар бир-бирига яқин. Эркакларда 91,2 фоиз, аёлларда 94,2 фоиз. TikTok’дан фойдаланиш ёшлар орасида юқорироқ бўлган. 18–24 ёшлиларда уни танлаганлар 21,2 фоизни ташкил этган бўлса, 55 ёш ва ундан катталарда бу улуш 7,5 фоизга тенг. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X