Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.6/day last 6 hours ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣

🔴Демократлар АҚШ Сенатини қўлга киритди ✔️ Трамп сиёсатида нималар ўзгаради? АҚШда 3 ноябрда ўтказилган оралиқ сайловлар Дональд Трампнинг Республикачилар партияси учун жиддий сиёсий мағлубиятга айланди. Демократлар Сенатда кўпчиликни қўлга киритди, Вакиллар палатасида ҳам ғалаба қозониши кутилмоқда. Associated Press маълумотларига кўра, демократлар Техас, Канзас, Жанубий Каролина, Шимолий Каролина, Огайо ва Айова штатларида Сенат ўринларини республикачилардан тортиб олган. Айниқса, Техасдаги натижа тарихий аҳамиятга эга. Демократ Жеймс Таларико 1988 йилдан бери илк бор ушбу штатдан партияси вакили сифатида АҚШ Сенатига сайланди. CNN ва NBC News демократлар Вакиллар палатасини ҳам назоратга олишини прогноз қилмоқда. Бироқ айрим округларда овозларни санаш давом этмоқда. Сайловчилар норозилигига турмуш қийматининг ошиши, озиқ-овқат ва ёқилғи нархлари, Эрон билан уруш оқибатлари ҳамда Трамп маъмурияти сиёсатига нисбатан хавотирлар таъсир кўрсатган. ✔️Энди нималар ўзгаради? Биринчидан, Трампнинг қонунчилик соҳасидаги имкониятлари чекланади. Бюджет, солиқлар ва йирик ислоҳотлар бўйича демократлар билан келишишга тўғри келади. Иккинчидан, демократлар вазирлар, федерал судьялар ва юқори лавозимли амалдорларни тасдиқлаш жараёнига кучлироқ таъсир кўрсатади. Учинчидан, Оқ уй устидан парламент назорати кучайиши мумкин. Демократлар маъмурият қарорлари, давлат харажатлари ва эҳтимолий коррупция ҳолатлари бўйича текширувлар ташаббускори бўлиши мумкин. Тўртинчидан, ташқи сиёсатда, хусусан, Эрон билан уруш, ҳарбий харажатлар ва савдо тарифлари бўйича қарама-қаршиликлар кучайиши эҳтимол. Трамп эса сайлов натижаларини қабул қилишини ва демократлар билан ишлашга тайёрлигини билдирган. Янги Конгресс 2027 йил 3 январдан иш бошлайди. Шундай қилиб, АҚШда президент ва Конгресс ўртасидаги кучлар мувозанати ўзгармоқда. Бу Трамп президентлигининг қолган икки йилида ички ва ташқи сиёсатга, шунингдек, 2028 йилги президентлик сайловига тайёргарлик жараёнларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02K4K6K8K4 Nov 06:0214 Nov 04:166.8K4 Nov 06:02: 0 views14 Nov 04:16: 6,820 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
4 Nov 2026, 06:020
14 Nov 2026, 04:166.8K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.