Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.6/day last 6 hours ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣

🔴Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз киришни қайта тикламоқчи Таиланд ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз сафар қилиш имкониятини қайта тиклаш масаласини кўриб чиқмоқда. Таклиф 9 ноябрь куни Виза сиёсати қўмитаси муҳокамасига киритилади. Таиланднинг The Nation нашрининг хабар беришича, мамлакат туризм идоралари Ўзбекистон, Беларусь, Мексика ва Колумбия фуқаролари учун виза талабларини енгиллаштиришни таклиф қилган. Ўзбекистонликларга 15 кунгача визасиз кириш ҳуқуқини бериш кўзда тутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Таиланд 2026 йил 15 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари учун амалда бўлган 60 кунлик визасиз режимни бекор қилган. Шундан буён ўзбекистонликлар мамлакатга сафар қилишдан олдин виза олишлари шарт. Виза тартибининг мураккаблашиши туризмга ҳам таъсир кўрсатган. Таиланд туризм бошқармаси маълумотига кўра, айрим ўзбекистонлик туроператорлар виза расмийлаштиришдаги қийинчиликлар сабаб Таиландга саёҳатларни бекор қилиб, мижозларига Вьетнам каби бошқа йўналишларни таклиф қила бошлаган. Ҳозирча визасиз режимни тиклаш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган. 9 ноябрдаги муҳокама натижасига қадар ўзбекистонликлар учун амалдаги виза талаби сақланиб қолади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02K4K6K8K3 Nov 04:4214 Nov 04:167.2K3 Nov 04:42: 0 views14 Nov 04:16: 7,250 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
3 Nov 2026, 04:420
14 Nov 2026, 04:167.2K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.