🔴Taftish.uz ва ДХХ ходимлари иши апелляцияда қайта кўрила бошлади Ҳуқуқ ҳимоячиси, «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташановнинг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида Taftish.uz таҳририятининг беш нафар ва Давлат хавфсизлик хизматининг тўрт нафар ходимига оид жиноят иши бўйича апелляция муҳокамаси бошланган. Ташановнинг ёзишича, қуйи инстанцияда уларга 4 йил 1 ойдан 11 йил 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган. Ишда туҳмат, ҳақорат, товламачилик ва фирибгарлик каби айбловлар мавжуд. Апелляция мажлислари ёпиқ тартибда ўтказилмоқда. Биринчи инстанция ҳукмига кўра, таҳририят раҳбари Ғайрат Абераев 10 йил 6 ойга, журналист Маржона Эшқувватова эса 4 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Таҳририятнинг яна икки вакили — Азизжон Юлдашев ва Сардор Ҳамидов, шунингдек, ДХХнинг собиқ ходимларига 10 йилдан ортиқ қамоқ жазолари тайинлангани хабар қилинган. Биринчи инстанциядаги суд ҳам ёпиқ ўтган, жазоларни умумий тартибдаги колонияларда ўташ белгиланган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X