Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.6/day last 6 hours ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣

🔴Бу йил 1,1 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик миграциядан қайтган ✔️ Уларнинг 250 минг нафарига иш топиш вазифаси қўйилди ✔️Мигрантларнинг хориждаги иш стажи пенсияга қўшилади Ўзбекистонда йил бошидан буён 1 миллион 116 минг нафар фуқаро хориждан қайтган. Президент Шавкат Мирзиёев ҳокимлар ва тармоқ раҳбарларига уларнинг касбий тажрибасидан фойдаланиш ҳамда йил охиригача 250 минг нафарига муносиб иш топиш вазифасини қўйди. Бу ҳақда бугунги йиғилишда маълум қилинди. Қайд этилишича, қайтганлар орасида Германия, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония ва Россияда саноат, қурилиш, логистика, хизмат кўрсатиш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаларида ишлаган мутахассислар бор. Эндиликда хориждан қайтган фуқароларнинг қаерда ишлагани, касби ва иш стажи ҳақидаги маълумотларни жамлайдиган электрон платформа яратилади. Ҳокимлар ва корхона раҳбарлари шу маълумотлар асосида уларга иш таклиф қилиши мумкин бўлади. Тадбиркорлик қилмоқчи бўлганларга эса амалий ёрдам кўрсатиш топширилди. Президент хорижда ишлаган фуқароларнинг меҳнат стажи ва пенсия ҳуқуқларини тан олиш масаласига ҳам тўхталди. Ҳозир ўзбекистонликлар 40 дан ортиқ давлатда қонуний ишлаб, солиқ ва пенсия бадалларини тўламоқда. Бироқ хориждаги иш стажини Ўзбекистонда ҳисобга олиш учун давлатлараро келишувлар зарур. 2026 йилда Қирғизистон, Озарбайжон ва Туркия билан бу борада икки томонлама битимлар имзоланган. Энди Россия, Германия, Япония, Жанубий Корея, Болтиқбўйи ва Болқон давлатлари билан ҳам шундай келишувларга эришиш вазифаси қўйилди. Масъуллар йил охиригача музокараларнинг аниқ натижалари ҳақида ахборот бериши керак. Демак, хориждаги иш стажини пенсияга қўшиш барча давлатлар учун ҳали автоматик тарзда амал қилмайди. Бу масала тегишли мамлакатлар билан келишувлар асосида ҳал этилади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02K4K6K8K2 Nov 09:4714 Nov 04:166.7K2 Nov 09:47: 0 views14 Nov 04:16: 6,690 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
2 Nov 2026, 09:470
14 Nov 2026, 04:166.7K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.