Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.6/day last 6 hours ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣

🔴Алишер Усмонов Германия судида Европа Иттифоқига қарши ҳуқуқий ғалабага эришди Германия Федерал олий суди Алишер Усмоновнинг Европа Иттифоқи Кенгашига қарши даъвосини кўриб чиқишга тўсқинлик қилинганини ноқонуний деб топди. Қарор қарийб уч йил давом этган ҳуқуқий баҳсда қабул қилинди. Германиянинг Die Welt нашри ва Усмонов адвокатлари тарқатган маълумотларга кўра, тадбиркор 2023 йил декабрда Гамбург судига мурожаат қилиб, Европа Иттифоқидан ўзи ҳақида санкцияларни асослаш учун эълон қилинган, ҳақиқатга тўғри келмайди деб ҳисоблаган маълумотларни тарқатишни тўхтатишни талаб қилган. Гап, жумладан, Усмоновнинг Россия президенти Владимир Путин билан алоқалари ҳақидаги баёнотлар устида кетмоқда. Бироқ даъвони Европа Иттифоқи Кенгашига расман етказиш жараёни тўхтаб қолган. Усмонов адвокатларининг билдиришича, Германия Ташқи ишлар вазирлиги эътирозларидан сўнг Гамбург суди раиси ҳужжатларни Брюсселга юборишни рад этган. Кейинчалик юқори инстанция ҳам ушбу қарорни қўллаб-қувватлаган. 2026 йил 21 октябрда Германия Федерал олий суди бу рад жавобини ноқонуний деб топди. Суд даъво ҳужжатларини етказиш масаласини ҳал қилиш ваколати ишни кўраётган судга тегишли эканини қайд этди. Шу тариқа, Усмоновнинг Европа Иттифоқи Кенгашига қарши даъвосини давом эттириш йўлидаги процессуал тўсиқ бартараф этилди. 2026 йил 22 сентябрда Европа Иттифоқи Алишер Усмонов ва миллиардер Михаил Фридманни санкциялар рўйхатидан чиқарди. Reuters ва Euronews маълумотларига кўра, бу қарор аъзо давлатлар ўртасидаги мураккаб музокаралар натижасида қабул қилинган. Шу билан бирга, Европа Иттифоқи Россияга алоқадор қарийб 3 минг шахс ва ташкилотга нисбатан санкцияларни 2029 йилгача узайтирди. Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқарилганига қарамай, унинг адвокатлари аввалги айбловлар Европа Иттифоқининг расмий ҳужжатларида сақланиб қолганини билдирмоқда. Шу сабабли тадбиркор уларни суд орқали баҳслашишни давом эттирмоқчи. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K2 Nov 17:4914 Nov 04:167.5K2 Nov 17:49: 0 views14 Nov 04:16: 7,520 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
2 Nov 2026, 17:490
14 Nov 2026, 04:167.5K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.