Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.6/day last 6 hours ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣

🔴 Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарият сафардалиги баҳонаси билан икки йилдан бери суд ҳукмини бажармаяпти Бахтиёр Хажиханов икки йилдан ортиқ вақтдан бери суд қарорига қарамай, вазирликдаги ўз жойига амалда ишга тикланмаётганини айтиб, Uzdiplomat’га мурожаат қилди. МИБнинг расмий хатига кўра, 2024 йил 8 февралдаги ижро варақасида уни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Коррупциянинг олдини олиш ва қарши кураш бўлими бошлиғи лавозимига тиклаш белгиланган. МИБнинг сўровларига вазирлик 2026 йил 23 октябрда жавоб берган. Унда раҳбарият хизмат сафарида, маълумотлар тўпланмоқда, ўрганиш давом этмоқда, каби жавоблар берилган. Аммо хатда ходим қачон ишга тикланиши ҳам, масала қачон ҳал бўлиши ҳам айтилмаган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятига савол. Суд ишга тиклашни белгилаган бўлса, яна нима ўрганилмоқда? Раҳбариятнинг сафари тугамайдими ёки раҳбарият сафарда бўлса, суд ижроси ҳам кутиб турадими? МИБ вазирликка 2026 йил 14 октябрда сўров юборган. 21 октябрдаги такрорий хатида эса сўров ижроси билан шуғулланувчи масъул шахс ҳақидаги маълумотларни дарҳол тақдим этишни сўраган. Вазирлик 23 октябрда жавоб берган. Вазир ўринбосари А. Худайқулов имзолаган хатда раҳбарият хизмат сафарида экани инобатга олиниб, маълумотларни тўплаш, ҳужжатларни таҳлил қилиш ва ҳолатни ўрганиш давом этаётгани билдирилган. Суд ҳукмини бажармаган вазирлик масъулига чора кўриладими? Умуман суд ҳукми бажариладими? Uzdiplomat жавоб кутиб қолади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02K4K6K8K4 Nov 07:0014 Nov 04:166.6K4 Nov 07:00: 0 views14 Nov 04:16: 6,620 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
4 Nov 2026, 07:000
14 Nov 2026, 04:166.6K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.