Актриса Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр ва кино актрисаси Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Актриса Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида 34 йилдан зиёд фаолият юритиб, саҳнада 100 га яқин образ яратган. Унинг «Зумрад ва Қиммат»даги Қиммат, «Биринчи муаллим»даги Олтиной, «Фарзандим жигарбандим»даги Санобар каби роллари томошабинлар меҳрини қозонган.
Ёдгора Зиёмуҳамедова кўпчиликка, айниқса, 25 йил давомида олиб борган «Оқшом эртаклари» кўрсатуви орқали яхши таниш эди. Унинг ижоди бир неча авлод болаларининг болалик хотираларидан жой олган.
Маданият вазирлиги марҳуманинг оила аъзолари, яқинлари, шогирдлари ва ҳамкасбларига ҳамдардлик билдирди.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴Ўзбекистондан чиқиб кетган «сиёсий қочқинлар»нинг Ватанга қайтарилишига ишора
✔️Қудратилла Рафиқов: "Президент Шавкат Мирзиёевнинг хориждаги ҳеч бир ватандошга нисбатан шахсий хусумати ёки ғарази йўқ"
Сарвар Усмон Қудратилла Рафиқов билан учрашди.
Учрашувда йиллар давомида Ўзбекистонга киришга тўсиқ қўйилган фуқароларни Ватанга қайтишига кўмаклашиш масаласи ҳам кўтарилган
“Озодлик” радиоси ўзбек хизматининг собиқ ходими, журналист Сарвар Усмон Тошкентда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, сенатор Қудратилла Рафиқов билан учрашган. Бу ҳақда учрашувга гувоҳ бўлган Uzdiplomat манбаси хабар берди.
Учрашувда бундан 20–30 йил аввал турли сабабларга кўра Ўзбекистонни тарк этган ва ҳозир хорижда яшаётган ватандошлар масаласи ҳам муҳокама қилинган.
Манбага кўра, Қудратилла Рафиқов бу масалани аввалги маъмурият давридан қолган “оғриқли сиёсий мерос” сифатида баҳолаган. У Президент Шавкат Мирзиёевни 40 йилдан ортиқ вақтдан бери билишини айтиб, давлат раҳбарининг хориждаги собиқ ватандошларга нисбатан шахсий хусумати ёки ғарази йўқлигини таъкидлагани айтилмоқда.
Суҳбатда сўнгги йилларда совет даврида қатағон қилинган шахсларни оқлаш ва тарихий адолатни тиклаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳам тилга олинган. Хусусан, Олий суд томонидан жадидлар ва совет даврида қатағон қилинган миллий ҳаракат вакилларининг бир қисми реабилитация қилингани эслаб ўтилган.
Манбанинг айтишича, хорижда яшаётган ва ўзини аввалги маъмурият давридаги сиёсий жараёнлар жабрланувчиси деб ҳисоблайдиган ватандошлар масаласи ҳам келгусида юқори даражада муҳокама қилиниши мумкин. Бироқ бу борада ҳозирча расмий қарор ёки давлат идораларининг очиқ баёноти йўқ.
Сарвар Усмон 16 сентябрь куни Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг фахрий аъзолигига қабул қилинди. У тақдирлаш маросимида Ўзбекистондан кетганига 20 йилдан ошганини эслаб, бугунги ўзгаришларни Президент Шавкат Мирзиёев сиёсати билан боғлаган эди.
Қудратилла Рафиқов ва Сарвар Усмон учрашуви ҳамда унда муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳозирча расмий ахборот эълон қилинмаган.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
edited
🔴«Виждонингиз қийналмайдими?» — Ислом Каримовга берилмай қолган савол
BBC Ўзбек хизмати ва Озодлик радиосининг собиқ журналисти Паҳлавон Содиқ Uzdiplomat сайти мухбирига берган интервьюсида Ислом Каримовга «Виждонингиз қийналмайдими?» деб савол бермоқчи бўлган радиожурналист ҳақидаги хотирасини сўзлаб берди.
Унинг эслашича, воқеа 2003 ёки 2004 йилда, сессиядан кейин Каримов фойеда журналистлар билан суҳбатлашаётган пайтда бўлган. Ўзбекистон радиосида ишлайдиган бир аёл ундан маслаҳат сўраган.
«Нима савол бермоқчисиз?» десам: «Одамлар қийналяпти, судларда адолат йўқ, қишлоқларда ейишга нон йўқ, иш йўқ. Виждонингиз қийналмайдими?» деган саволни бермоқчиман, дедилар», — дея хотирлайди Паҳлавон Содиқ.
Журналистнинг айтишича, у аёлнинг соддалиги ва софлигидан қувонган. Бироқ бундай савол беришнинг эҳтимолий оқибатларини тушунтиргач, ҳамкасби фикридан қайтган.
Паҳлавон Содиқнинг баҳосича, ўша даврда бундай саволларни бериш имконияти фақат хорижий матбуотда бор эди. У Каримовнинг ўзи ҳам хорижий матбуот вакиллари билан гаплашишни яхши кўрганини эслайди.
Тўлиқ суҳбатни кўриш
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Ўзбекистон Маккага учувчисиз учиш қурилмаси билан ҳужум қилишга уринишни қоралади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонидаги муқаддас Макка шаҳрига учувчисиз учиш қурилмаси билан ҳужум қилишга уринишни қатъий қоралади. Вазирлик Саудия Арабистони билан бирдамлигини билдириб, муқаддас қадамжолар ва тинч аҳолига таҳдид солувчи ҳаракатларни номақбул деб атади. Бу ҳақда ТИВнинг баёнотида айтилган.
Саудия Арабистони бошчилигидаги ҳарбий иттифоқ маълумотига кўра, 15 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 18:50 да Макка шаҳрининг жанубида учувчисиз учиш қурилмаси уриб туширилган. Иттифоқ вакили Турки ал-Моликий қурилма шаҳарнинг парвозлар тақиқланган ҳаво ҳудудига киришидан олдин йўқ қилинганини билдирган. Саудия томони ҳужумга уринишда Ямандаги ҳусийларни айбламоқда, деб ёзади Saudi Gazette.
Ҳусийлар эса Маккани нишонга олганини рад этган. Ҳаракатнинг сиёсий кенгаши аъзоси Муҳаммад ал-Фараҳ айбловни ёлғон деб атаб, Саудия ҳукуматини ундан сиёсий мақсадларда фойдаланишда айблаган. Ҳусийларнинг ҳарбий вакили Яҳё Сари ҳам айбловни рад этган, деб хабар беради The National.
Ўзбекистон ТИВ баёнотида ҳужумга уриниш учун қайси томон масъул экани кўрсатилмаган. Вазирлик барча томонларни вазминликка, халқаро ҳуқуқ қоидаларига қатъий риоя қилишга, давлатларнинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга чақирган.
Ўзбекистон кескинликни камайтириш, можаронинг бошқа ҳудудларга ёйилишини олдини олиш ҳамда минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини билдирган.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
edited
🔴Европа Комиссияси 13 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларни тақиқлашни таклиф қилди
✔️Ўзбекистонга ҳам бу каби чора керакми?
Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен 13 ёшга тўлмаган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқлашни таклиф қилди. Ташаббус вояга етмаганларни зарарли контент ва қарамликни кучайтирувчи функциялардан ҳимоя қилишга қаратилган.
Таклифга кўра, 13 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар фақат ота-она ёки васий назоратидаги, имкониятлари чекланган махсус аккаунтлардан фойдаланиши мумкин бўлади. Улар учун кунлик фойдаланиш вақтини бир соат билан чеклаш кўзда тутилган.
Платформалардан 15–17 ёшдаги ўсмирлар учун ҳам хавфсиз ишлаш тартибини таъминлаш талаб этилади. Фон дер Ляйен бу ёндашувни 16 сентябрдаги йиллик нутқида баён қилди.
Ташаббус болаларни экран олдида узоқроқ ушлаб туришга қаратилган функцияларни ҳам чеклашни назарда тутади. Улар орасида контентни чексиз варақлаш, фойдаланувчи ҳақида тўпланган маълумотлар асосида тавсиялар бериш ва бегона шахслардан сўралмаган хабарлар қабул қилиш каби имкониятлар бор.
Таклиф ҳали қонунга айлангани йўқ. У кучга кириши учун Европа парламенти ва ЕИга аъзо давлатлар билан келишилиши керак.
Бу борада қатор давлатлар аллақачон қатъий чораларга ўтган. Австралия, Малайзия, Индонезия, Португалия ва Туркияда 16 ёшгача, Франция ҳамда Норвегияда эса 15 ёшгача бўлган болалар учун мустақил аккаунт очиш бутунлай тақиқланмоқда. Буюк Британия ва Италияда ёшни тасдиқлашнинг қатъий тизими жорий этилган. Европа парламенти ҳам ягона 16 ёш чегарасини белгилашни тавсия қилган.
Аслида муаммо боланинг телефонда неча соат ўтириши билангина чекланмайди. Асосий масала — унинг экранига нима чиқяпти, алгоритм уни қандай контентга етаклаяпти ва бу реал ҳаётда қандай оқибатларга олиб келяпти.
Ўзбекистонда ҳам вояга етмаганларни ижтимоий тармоқлардаги зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш масаласи ўрганилган. 153 мингдан ортиқ респондент қатнашган сўров натижалари муаммо биз учун ҳам жиддий эканини кўрсатади.
Катта ёшдагиларнинг 37,6 фоизи ижтимоий тармоқлар фарзандлари таълимига салбий таъсир кўрсатаётганини билдирган.
Манбаларга қараганда, вояга етмаганларнинг 16,6 фоизи қимор ва пул тикишга ундовчи реклама ва контентларга, 9,6 фоизи ўзига зарар етказишга оид материалларга дуч келган.
Ҳавотирлиси, 12,6 фоиз бола ижтимоий тармоқларда кўрган хавфли хатти-ҳаракатларни такрорлаган. Демак, зарарли контент айрим ҳолатларда экраннинг ўзида қолиб кетмаяпти — боланинг реал хатти-ҳаракатларига ҳам кўчяпти.
Аввалроқ, нашримизда Ўзбекистонда ҳам вояга етмаганларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаш масаласи кўтарилганди.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴Университетнинг ўқув базаси сотувга чиқди
✔️Сотувга асос кўрсатилди, аммо талабалар амалиёти нима бўлади ? Унга жааоб берилмади
Uzdiplomat’нинг Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ўқув-тажриба хўжалиги сотувга чиқарилиши ҳақидаги материалига муносабат билдирилди. Аммо унда кўтарилган асосий савол — талабалар қаерда амалиёт ўташи жавобсиз қолди.
Муносабатда қайд этилишича, университет таъсисчилигидаги «Ўқув-тажриба хўжалиги» МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши Президентнинг 2026 йил 28 августдаги ПФ–177-сон фармони асосида оммавий савдоларга чиқариладиган активлар рўйхатига киритилган. Шунингдек, дастур лойиҳаси тегишли электрон тизимга жойлаштирилгани ва манфаатдор давлат органлари ҳамда ташкилотлар билан келишилгани билдирилган.
Бироқ «келишилган» деган умумий изоҳ университетнинг эҳтиёжи ўрганилганини очиб бермайди. Айнан университет билан келишилганми? Маъмуриятнинг хўжалик ўқув жараёни учун зарурлиги ҳақидаги позицияси инобатга олинганми? Муносабатда бу ҳақда маълумот йўқ.
Хўжаликнинг МЧЖ шаклида экани ҳам талабалар амалиёти сақланишини англатмайди. Бунинг учун сотув шартларида янги мулкдор зиммасига ўқув-тажриба базасини сақлаш ва талабаларнинг ундан фойдаланишини таъминлаш мажбурияти қўйилганми — шуни очиқлаш керак. Агар бундай шарт бўлмаса, университетга қандай муқобил база берилади?
Таҳририят суриштирувида кўтарилган масала хўжаликни сотишга асос бўлган ҳужжатнинг рақами эмас, бу қарорнинг таълим жараёнига таъсири эди. Берилган муносабатда эса айнан шу масала очиқ қолмоқда.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
edited
🔴 Сирдарё ИЭСнинг 22,5 млрд сўмлик харидида қонун бузилиши аниқланди
Жамоатчиликка очиқланган жазо эса - “кўрсатма берилди”
Рақобат қўмитаси хабар беришича, «Сирдарё ИЭС» филиалидаги 22,5 млрд сўмлик савдода рақобат ва давлат харидлари тўғрисидаги қонунлар талаблари бузилган. Ҳолат юзасидан иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий кўрсатма берилган.
Қўмита ушбу савдода «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси ҳамда «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг 42, 46 ва 61-моддалари талабларига амал қилинмаганини билдирган. Бироқ қонунбузилиш айнан нимадан иборат экани, нима харид қилингани ва қайси корхона ғолиб бўлгани хабарда очиқланмаган.
22,5 млрд сўм — қонунбузилиш қайд этилган савдо қиймати. Қўмита бу суммани бюджетга етказилган зарар сифатида кўрсатмаган.
Қўмита хабарида Жиззах ва Фарғона вилоятларидаги давлат харидларида ҳам қонунбузилишлар аниқлангани айтилмоқда.Уч ҳудуддаги бундай харидларнинг умумий қиймати 25 млрд сўмдан ошган.
Жиззах вилоятида 1,5 млрд сўмдан ортиқ харидларда иштирокчиларга асоссиз талаблар қўйилгани ва талабгорлар нотўғри баҳолангани аниқланган. Бу ҳолатлар Арнасой туман тиббиёт бирлашмаси, вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати, силга қарши кураш диспансери ҳамда Дўстлик туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими савдоларида қайд этилган.
Фарғона вилоятида эса Марғилон шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг қарийб 1,2 млрд сўмлик ва Бувайда туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасининг 275 млн сўмлик савдоларида қонунчилик талаблари бузилган. Мазкур савдолар 2025 йил ва 2026 йилнинг январь–апрель ойларида ўтказилган.
Жиззах ва Фарғонадаги ҳолатлар бўйича масъулларга нисбатан маъмурий ишлар судга юборилган. Сирдарёдаги йирик харид бўйича эса хабарда фақат иш қўзғатилгани ва мажбурий кўрсатма берилгани қайд этилган. Шунингдек, жамоатчиликка очиқланаётган жазо тури “чора кўрилди” жумласининг ичида яшириниб қолиб кетмоқда. Мазкур йирик коррупцион ишлар батафсил очиқланиши ва айбдорлар лавозими кўрсатилиши керак эмасми?
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
edited
🔴Ойлаб тайёргарлик кўрилган Самарқанд Олимпиадаси ташкилий муаммолар билан бошланди
✔️Кимдир хона кутди, кимдир виза ололмади
✔️ФИДЕ вазият юзасидан хавотирини эълон қилди. Конгресс қолдирилиши хавфи бор
46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ҳиндистон жамоаси меҳмонхонага жойлашиш учун соатлаб кутган. Айрим жамоалар эса шаҳардан ўз пулига хона ижарага олишга мажбур бўлган. ФИДЕ уларнинг уч кунгача бўлган турар жой харажатларини қоплашини, талабга жавоб бермайдиган расмий меҳмонхоналарда яшаётганларга ҳам қўшимча компенсация беришини билдирди.
Виза муаммоси мусобақа таркибига ҳам таъсир қилган. Намибиянинг икки шахматчиси виза ололмагач, уларнинг ўрнига мураббий ва миллий федерация президенти рўйхатдан ўтказилган.
ФИДЕ Конгрессининг овоз бериш ҳуқуқига эга делегатларининг иштироки кафолатланмаса, унинг санаси ва жойини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилади.
Ўзбекистон томонидан Алишер Саъдуллаев Ҳиндистон жамоасининг барча аъзоларига хоналар ажратилганини маълум қилди. Бироқ бу хабар бошқа жамоаларнинг турар жой ва виза муаммолари ҳам тўлиқ ҳал бўлганини англатмайди.
🔗Тафсилотларни Uzdiplomat.uz сайтида ўқинг!
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
uzdiplomat иқтибоси: 🖍
«Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади».
ҚОЗОҚБОЙ ЙЎЛДОШЕВ,
адабиётшунос олим
июнь, 2025 йил
Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
🔴 Сингапур аэропортида ўзбекистонлик она ва ўғил ўғирлик гумони билан ушланди
Сингапурнинг Чанги аэропортидаги дўконлардан қарийб 5 минг Сингапур долларилик буюмларни ўғирлаганлик гумони билан Ўзбекистон фуқаролари — 39 ёшли аёл ва унинг 16 ёшли ўғли ушланди. Бу ҳақда Сингапур полицияси 15 сентябрь куни маълум қилган.
Полицияга кўра, 28 август аэропортнинг иккинчи терминали транзит ҳудудидаги дўкондан ўғирлик ҳақида хабар келиб тушган. Дўкон ходими пештахтадан уч жуфт қуёш кўзойнаги йўқолганини аниқлаган.
Дастлабки тергов маълумотларига кўра, кузатув камераларида ўсмир соат 18:28 атрофида кўзойнакларни олиб, ҳақини тўламасдан чиқиб кетгани акс этган. Уларнинг умумий қиймати тахминан 1460 Сингапур долларини ташкил этади.
Аэропорт полицияси она ва ўғилни Сингапурдан жўнаб кетишидан олдин топган. Уч жуфт кўзойнак, шунингдек, ўғирланган бўлиши мумкинлиги гумон қилинган бошқа буюмлар ҳам олиб қўйилган.
Полиция ўсмирни транзит ҳудудидаги олтита дўкондан жами 4800 Сингапур долларидан (3700 АҚШ доллари) ортиқ қийматдаги буюмларни ўғирлаганликда гумон қилмоқда. Унинг онаси эса алоҳида равишда 149,90 Сингапур долларилик (118 АҚШ доллари) бир қути атирни ўғирлаганлик ҳамда ўғлидан ўғирланган бир жуфт кўзойнакни қабул қилганликда гумонланмоқда.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Ўзбекистонликларни оддий ишчи эмас, малакали мутахассис сифатида ишга жойлаштириш режалаштирилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи фонида ўзбекистонликларни Кореяда ишга жойлаштириш сиёсатида ҳам янги йўналиш маълум қилинди.
Миграция агентлиги Кореяда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларни E-9 каби нопрофессионал иш йўналишларидан малакали мутахассислар учун мўлжалланган йўналишларга ўтказиш устида ишламоқда. Бу ҳақда агентликнинг Кореядаги ваколатхонаси раҳбари Нурматжон Комилов маълум қилди.
Шунингдек, Кореяда таҳсил олаётган 20 мингдан ортиқ ўзбекистонлик талабани ўқишни битиргач, оддий ишчи сифатида эмас, ўз дипломи ва мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш режалаштирилмоқда.
Бунинг учун Samsung, Hyundai, LG, SK Hynix каби йирик кореялик компаниялар билан музокаралар олиб борилаётгани айтилди. Парфюмерия, ишлаб чиқариш ва туризм соҳалари учун мутахассислар тайёрлаш, жумладан меҳмонхоналарга менежерларни ишга жойлаштириш бўйича келишувлар ҳам якуний босқичга келган.
Корея матбуоти ҳам Ўзбекистондан келаётган меҳнат миграциясида худди шундай ўзгаришни қайд этмоқда. Yonhap агентлиги сентябрь ойи бошида Ўзбекистон Корея учун оддий ишчи кучи манбаидан малакали кадрлар етказиб берувчи давлатга айланаётгани ҳақида ёзганди.
Нашр маълумотига кўра, Ўзбекистондан Кореяга E-9 визаси орқали йилига ўртача 2,5 минг киши боради. Айни пайтда Тошкентда Корея кўмагида ташкил этилган касб-ҳунар марказларида IT, электротехника, автомобиль таъмири, машинасозлик ва пайвандлаш каби соҳаларда Корея меҳнат бозори талабларига мос кадрлар тайёрланмоқда.
Айниқса, кемасозликда бу тизим амалда ишлай бошлаган. 2025 йилда махсус тайёргарликдан ўтган 366 нафар ўзбекистонлик Кореянинг йирик кемасозлик корхоналарида иш бошлаган.
2026 йилда яна 80 киши шу йўналишда тайёрланмоқда.
Корейс матбуоти бу жараённи «Кореяда ишлаш учун одам танлаш» моделидан «Корея саноатига керакли малакали кадрни олдиндан тайёрлаш» моделига ўтиш сифатида баҳоламоқда.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
edited
🔴«Журналистикада “биз ва улар” бўлмаслиги керак»
✔️«Озодлик»нинг машҳур танқидчи журналисти Сарвар Усмон Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг фахрий аъзоси бўлди
✔️Бу давлат мухолиф фикрларга очилаётганига ишорами?
Таниқли ўшлик журналист, «Озодлик» радиосининг собиқ бошловчиси ва мухбири Сарвар Усмон 16 сентябрь куни Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг фахрий аъзолигига қабул қилинди. У уюшманинг бешинчи фахрий аъзоси бўлди.
Сарвар Усмон — журналистик тахаллус. Унинг асл исми Ўктамбек Каримов. 1958 йилда Ўш шаҳрида туғилган журналист Тошкентдаги Республика рус тили ва адабиёти педагогика институтини тамомлаган. Дастлаб ўқитувчилик қилган, кейин Ўш вилояти матбуоти ва хусусий телевидениесида ишлаган. 1995 йилдан «Озодлик» радиосининг Қирғизистондаги мухбири, 2001 йилдан эса радионинг Прагадаги ўзбек таҳририятида фаолият юритган.
Фахрий аъзолик гувоҳномаси ва кўкрак нишонини қабул қилар экан, Сарвар Усмон бу хабарни эшитганда дастлаб ҳайрон қолганини яширмади.
«Мен умримда бир кун ҳам Ўзбекистонда ишламаган бўлсам, Қирғизистон фуқароси бўлсам, Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига нима алоқам бор, дедим», — деди у.
Аммо журналистнинг айтишича, кейин бу қарорга бошқача нуқтаи назардан қараган. У фахрий аъзоликни шахсий эътирофдан кўра, журналистларни «биз» ва «улар»га ажратишдан воз кечиш йўлидаги рамзий қадам сифатида баҳолади.
«Мен ўйлаб-ўйлаб, бу ижтимоий аҳамиятли иш, деган қарорга келдим. Чунки бу йиллардан бери давом этиб келаётган бир зарарли тенденциядан қутулиш йўлида қўйилаётган дастлабки қадамлардан. Нима у тенденция? “Биз ва улар” деган тенденция».
У бугун журналистларни мамлакат, фуқаролик ёки қаерда ишлашига қараб ажратиш ўрнига касбий ҳамжамият сифатида қараш зарурлигини таъкидлади.
«Бу шароитда, бу вазиятда “улар” олмоши мутлақо ортиқча. Кераклиси — “биз”. Биз ҳаммамиз биргамиз», — деди журналист.
Унинг фикрича, «душман овози» каби таърифлар муайян сиёсий даврларда пайдо бўлади ва сиёсат билан бирга ўз аҳамиятини йўқотади. Журналистиканинг профессионал мезонлари эса бундан устун туриши керак.
«Биз журналистиканинг одамимиз ва у қаерда бўлмасин, агар яхши журналист бўлса, журналистикага содиқ қолса, у фақат биз томонда. “Улар” ўзи йўқ», — деди Сарвар Усмон.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴Маданият, тарих ва мулоқот — «юмшоқ дипломатия»нинг муҳим тили
Шарҳсиз лавҳа
Ўзбекистон ва Корея биринчи хонимлари — Сеулдаги Корея Миллий сарой музейида.
📍 Сеул | 14.09.2026
Дипломатия фақат музокаралар столида кечмайди.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴 Янгиқўрғонда ИИБ ходими ўзини осгани айтилмоқда
«Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими ходими, подполковник Р.М. ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берди.
Ташановнинг ўз саҳифасида ёзишича, ходим шу йилнинг 13 сентябрь куни ўзини осган. У марҳумнинг қариндошлари уни яхши инсон сифатида эслаётганини ҳам қайд этган.
Uzdiplomat мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котибига мурожаат қилди.
«Расмий каналларимизни кузатиб боринг», — дея жавоб берди вазирлик вакили. Бироқ у хабарни тасдиқламади ҳам, рад этмади ҳам. Ҳодиса юзасидан аниқ маълумот ёки расмий изоҳ қачон берилишини ҳам айтмади.
Аввал ҳам ўхшаш воқеалар бўлган. 2022 йил 26 ноябрда Хоразм вилояти Янгиариқ тумани ИИБ ходими ўз жонига қасд қилган. Ўша йил декабрида ИИВ вакили ҳолат прокуратура томонидан текширилаётганини маълум қилган. Кейинчалик матбуот анжуманида ички ишлар ходимларининг руҳий ҳолати ва психологлар фаолияти ҳақида ҳам саволлар кўтарилган
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
edited
🔴Тиббий таълимда катта ўзгаришлар: «5+1» тизими ва резидентура жорий этилади
✔️Шифокорликка ўқишга кириш қийинлашади
✔️Энди эркак ўрта тиббиёт ҳодимлари «тиббиёт оғаси» дейилади
Президентнинг 10 сентябрдаги ПФ–191-сон фармони билан тиббиёт ва фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрлаш тизими ўзгартирилади. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» хабар берди.
2027/2028 ўқув йилидан:
— «Даволаш иши» ўрнига 6 йиллик «Умумий тиббиёт» бакалавриати жорий этилади. Таълим «5+1» шаклида бўлиб, сўнгги бир йил тўлиқ амалиётга ажратилади;
— битирувчилар умумий амалиёт шифокори малакасини олиб, оилавий шифокор бўлиб ишлаши мумкин;
— тор соҳа шифокорлари фақат резидентура орқали тайёрланади. Клиник ординатурага қабул тўхтатилади;
— давлат грантидаги резидентларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2,15 бараварида стипендия тўланади;
— тиббиёт йўналишларига кириш учун минимал натижа максимал баллнинг 60 фоизи қилиб белгиланади;
— тор тиббий мутахассисларни магистратура орқали тайёрлаш бекор қилиниб, магистратура асосан илмий-педагогик ва бошқарув кадрларига йўналтирилади.
2026/2027 ўқув йилидан эса оилавий тиббиёт бўйича резидентура бошланади. Шифокорлик дастурларида ўқиш ва давлат имтиҳонларидан ўтиш учун камида 70 фоиз натижа талаб қилинади.
Шунингдек, 2027/2028 ўқув йилидан ҳамширалик тизимида ҳам ўзгариш бўлиб, аёл битирувчиларга «ҳамшира», эркакларга «тиббиёт оғаси» квалификацияси берилади.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
edited
12 млрд долларлик лойиҳалар, 8 та янги тезюрар поезд ва 5 млрд доллардан зиёд баҳоланаётган Тошкент янги аэропорти
Мирзиёевнинг Корея сафарида муҳим минералларни қазиб олишдан тортиб уларни Ўзбекистоннинг ўзида қайта ишлаш, яримўтказгичлар, сунъий интеллект, дата-марказлар ва корейс компаниялари учун махсус саноат зонаси ташкил этишгача бўлган режалар муҳокама қилинди.
✔️Корея билан қарийб 12 млрд долларлик истиқболли лойиҳалар портфели шакллантирилди.
✔️Hyundai Rotemдан қўшимча поездлар олиш ўрганилмоқда. Лойиҳа қиймати қарийб 146 млн доллар бўлиши мумкин.
✔️Тошкент янги аэропорти қурилиши ва уни 35 йил бошқаришда Корея томони ҳам иштирок этади
✔️Кореяни мис, молибден, вольфрам ва бошқа муҳим минераллар қизиқтирмоқда.
✔️Яримўтказгичлар, AI, дата-марказлар ва робототехника ҳам янги ҳамкорлик йўналишлари қаторига кирди.
✔️Ўзбекистонда корейс компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ва улар билан ишлайдиган Korea Desk ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
✔️KAI ва Uztek Trade мудофаа саноати бўйича шартнома имзолади. Корея матбуоти ҳарбий авиация соҳасидаги ҳамкорлик истиқболини ҳам муҳокама қилмоқда.
✔️Корейс тили Ўзбекистондаги фан олимпиадаларининг расмий фанлари қаторига киритилади.
Корея Ўзбекистондан нима истаяпти, Ўзбекистон нимани олиши мумкин ва 12 млрд доллар деган катта рақам ортида аслида нима бор?
Uzdiplomat Корея матбуоти ва расмий манбаларни ўрганиб, сафарнинг энг муҳим ва ўзбек ОАВларида кам айтилган жиҳатларини жамлади.
БАТАФСИЛ САЙТДА ЎҚИНГ
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
📄uzdiplomat иқтибоси: 🖍
«Имтиёзлар, протекционизм ва техник тўсиқлар — рақобатни, самарали бизнесни ва умуман иқтисодиётни емирувчи омиллар. Бу — очиқчасига зараркунандалик. Яъни давлат иқтисодиёт ривожига кўмаклашиш ўрнига уни ўлдиряпти».
Юлий Юсупов,
мустақил иқтисодчи, Иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш маркази илмий раҳбари.
май, 2026 йил
Каналга уланиш:✏️
https://t.me/uzdiplomat
edited
🔴 Одамларни алдаганликда гумонланаётган фирма ортида собиқ прокурорлар турганлиги айтилмоқда
✔️Терговчилар собиқ амалдорни сўроқ қилмаганини билдирди
🎥 Батафсил видео
Автомобиль олиш учун минглаб доллар тўлаган фуқаролар уч ойдан ортиқ вақтдан бери на машинасини, на пулини ололганини айтмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, компания раҳбари қамоққа олинган. Бироқ мурожаатчилар компанияни амалда ким бошқаргани ва унинг собиқ прокуратура ходимлари билан эҳтимолий алоқалари ҳам ўрганилишини талаб қилмоқда. Терговчилар шу вақтгача собиқ прокурорни текширмаганини айтмоқда. Собиқ прокурор ҳам бу ҳақида ўз муносабатини билдирган.
Батафсил ўқиш
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
edited
Халқаро олимпиадалар ғолиби мактаб ётоқхонасининг юқори қаватдан тушиб кетиб, вафот этди
Таълим муассасаларида хавфсизлик чоралари талабларини кучайтириш вақти келмадими?
Тошкентдаги Ал Беруний номли халқаро мактаб-интернат ўқувчиси 15 сентябрь куни вафот этди. Бу ҳақда унинг яқин қариндоши Uzdiplomat.uz’га маълум қилди.
Унинг тасдиқлашича, ўқувчи бундан ўн кун аввал мактаб-интернат ётоқхонасининг тўртинчи қаватидан тушиб кетган. Оғир жароҳат олган бола шифохонага ётқизилиб, ўн кун давомида даволанган. Аммо унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.
У иқтидорли ўқувчилардан бири бўлиб, математика ва илмий йўналишлардаги республика ҳамда халқаро танловларда совринли ўринларни эгаллаб келган.
Ҳодиса мактаб-интернат ётоқхонасида болалар хавфсизлиги қандай таъминлангани ҳақида саволларни ўртага қўяди. Хусусан, юқори қаватлардаги ойналарнинг хавфсизлик талабларига жавоб бериши, уларда тушиб кетишнинг олдини олувчи ҳимоя воситалари бўлган-бўлмагани ва ҳодиса вақтида ётоқхонада назорат қандай ташкил этилган эди?
Амалдаги Ўзбекистон меъёрларида юқори қаватлардаги барча деразаларга темир панжара ўрнатиш мажбурий эмас, аммо таълим муассасаларида деразалар соз ва ишончли қулфлаш мосламалари билан жиҳозланиши, ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш эса муассаса раҳбарияти зиммасида бўлиши белгиланган. Халқаро тажрибада бу масала техник жиҳатдан қатъийроқ ҳал қилинади.
Масалан, Австралияда баландликда жойлашган ётоқхоналари деразаларининг очилиши муайян ҳолатларда 125 миллиметргача чекланади ёки махсус ҳимоя экрани ўрнатилади, Нью-Йоркда эса ёш болалар яшайдиган биноларда деразадан тушиб кетишга қарши махсус ҳимоя воситалари мажбурий. Шунингдек, бундай бинолар икки қаватдан юқори бўлиши керак.
Ўзбекистонда ҳам мактаблар ва болалар яшайдиган интернатларнинг юқори қаватларидаги деразаларни хатловдан ўтказиш, уларни бола осон оча олмайдиган блокиратор ва очилиш чеклагичлари билан жиҳозлаш ҳамда бу талабларни алоҳида хавфсизлик стандарти сифатида белгилаш масаласини кўриб чиқиш зарур.
Ҳозирча мактаб-интернат маъмурияти, ё масъул давлат идоралари ҳодиса сабабларини расмий тасдиқлашмади.
Uzdiplomat.uz вафот этган иқтидорли фарзандини йўқотган оилага ўз ҳамдардлигини билдиради. Миллатнинг бир юлдузи бевақт вафот этганидан қайғудамиз.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
edited
🔴Ўзбекистонда аёллар муаммоллари қолмадими?
✔️ “Аёлларга масъул ташкилотлар кўплигидан «Саодат»га иш қолмади”
Мунаввара Усмонова
«Саодат» журнали бош муҳаррири, журналист Мунаввара Усмонова нашр нега бугун аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг муаммоларини кўтаришда кам кўринаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди.
Унинг айтишича, журнал кенг оммалашган даврда ижтимоий тармоқлар бўлмаган, босма нашрларга эътибор юқори бўлган. Таҳририятга мактублар келган, ходимлар ҳудудларга чиқиб, одамларнинг муаммолари билан шуғулланган.
Мунаввара Усмонова ҳозир халқ қабулхоналари, маҳалла еттилиги, хотин-қизлар мутахассислари, яраштирув комиссиялари ва бандликка масъул тузилмалар ишлаётганини санаб, «“Саодат”га бу борада иш қолмади», деди.
Журналист аёлларнинг мурожаатлари ва муаммолари ҳамон кўплигини эслатиб, нашр нега рақамли майдонда фаол кўринмаётганини сўради.
Бош муҳаррир журналнинг Instagram ва Facebook саҳифалари, расмий сайти борлигини, QR-кодлардан ҳам фойдаланилаётганини билдирди. Унинг таъкидлашича, таҳририят аёллар ва оилаларга ёрдам беришда давом этмоқда.
«Ҳар битта муаммони ҳал қилиб, кўз-кўз қилиб, суюнчилаб, уни чиқаришни мен шахсан ўзим ёқтирмайман», — деди у.
Усмонова журналнинг 3 минг–3,5 минг обуначиси борлигини, улар ўз хоҳиши билан обуна бўлишини ҳам айтди.
Маълумот учун: «Саодат» — Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ижтимоий-сиёсий, адабий-бадиий безакли нашри. Журналнинг илк сони 1925 йил 1 декабрда «Янги йўл» номи билан чоп этилган.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X