Бухородаги нефть омборида ёнғин чиқди — уч киши куйиш жароҳати олган 15 сентябрь куни Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги нефть маҳсулотларини сақлаш омборида ёнғин содир бўлди. ФВВ маълумотига кўра, соат 10:30 да «112» тизимига Чўлқувар маҳалласидаги нефть омбори резервуарларидан бирида ёнғин чиққанлиги ҳақида хабар келиб тушган. Ҳодиса жойига 14 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган. Ёнғин соат 11:18 да, яъни 48 дақиқада тўлиқ ўчирилган. Натижада битта ёқилғи резервуари зарарланган. «Ўзбекнефтгаз» ахборот хизматининг таъкидлашича, ёнғин чиққан резервуарлар завод ҳудудидан ташқарида бўлгани сабабли ҳодиса Бухоро НҚИЗнинг ишлаб чиқариш қувватларига таъсир кўрсатмаган. Ҳодиса оқибатида уч нафар фуқаро турли даражада куйиш жароҳати олган. Улар Қоравулбозор тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади •facebook.com/uzdiplomat •instagram.com/uzdiplomat.uz •youtube.com/@uzdiplomat Реклама: +99893 571 72 35 Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomat_uz
-
edited -
🔴Сеулга Ўзбекистоннинг қазилма бойликлари керак. Лекин, Ўзбекистон Кореядан нима олади? Биринчи «Марказий Осиё — Корея Республикаси» саммитида иқтисодий манфаатлар, жумладан, критик минераллар таъминоти муҳим ўрин тутмоқда. Аммо Ўзбекистон учун асосий савол — қазилма бойликлар эвазига фақат экспорт даромади олинадими ёки технология, қайта ишлаш корхоналари ва малакали иш ўринлари ҳам яратиладими? Жанубий Кореянинг Марказий Осиё ресурсларига қизиқиши янгилик эмас. Сеул учун ишончли хомашё таъминоти технологик саноатининг барқарор ишлаши билан боғлиқ. Шу сабабли минтақадаги минерал захиралар иқтисодий ҳамкорликнинг стратегик йўналишига айланмоқда. Бу қизиқиш аниқ келишувларда ҳам кўринади. 2024 йил июнида Корея Қозоғистон билан литий, хром, уран ва нодир қазилма элементларини қидириш ҳамда ўзлаштириш бўйича келишувлар тузган. Улар Сеулнинг таъминот манбаларини диверсификация қилиш ҳаракатларининг бир қисми эди. Ўтаётган саммитда ҳам бу йўналиш алоҳида ўрин олган. Корея Саноат вазирлигининг 2026 йил 11 августдаги хабарида Тожикистон билан музокаралар саммит доирасида критик минераллар соҳасида амалий натижаларга эришишга қаратилгани айтилган. Демак, саммитни Марказий Осиё қазилма бойликлари ва уларнинг таъминот занжирлари учун кучаяётган рақобатнинг бир қисми сифатида баҳолашга асос бор. Батафсил… Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
-
🔴Ўзбекистонга 9,1 млн турист келди деган статистика берилди. Лекин уларнинг қанчаси ҳақиқий сайёҳ? Рақам катта — 8 ойда Ўзбекистонга 9,1 млн туристик ташриф қайд этилган. Аммо уларнинг қарийб 74 фоизи Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондан. Қолаверса, расмий статистикада қариндошини кўргани келган одам ҳам «туристик ташриф»га кириши мумкин. Бироқ бошқа қизиқ рақамлар ҳам бор. Хитойдан келувчилар 2,35 баравар кўпайган, туризм хизматлари экспорти эса 4,6 млрд доллар ёки 54 трлн сўмдан ошган. Хўш, Ўзбекистонга келаётган 9,1 млн кишининг қанчаси чиндан ҳам саёҳат қилиш учун келяпти? Давлат туризмга қанча пул ажратяпти, туристлар эса мамлакатда қанча пул қолдиряпти? Бу рақамларни Uzdiplomat.uz таҳлил қилди. БАТАФСИЛ САЙТДА ЎҚИНГ! Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
-



+3
🔴«Сарой жавоҳири», сунъий интеллект ва таълим... ✔️Ўзбекистон ва Корея биринчи хонимлари нима ҳақида суҳбат қилди? Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёеванинг Жанубий Кореяга ташрифи фақат музей экспозициясини томоша қилиш билан чекланмаган. Корея президентининг рафиқаси Ким Хе Гён билан учрашувда корейс маданияти, «корейс тўлқини», таълим ва сунъий интеллектгача бўлган мавзулар муҳокама қилинган. Бу ҳақида Seoul Economic Daily ёзмоқда. Зироат Мирзиёева Ким Хе Гён ҳамроҳлигида Сеулдаги Кёнбоккун саройи ҳудудида жойлашган Корея Миллий сарой музейига борди. Музейнинг ўзи ҳам Корея тарихида алоҳида ўрин тутади. У 2005 йилда очилган бўлиб, Чосон қироллик сулоласи ва Корея империяси сарой меросига ихтисослашган. Музей коллекциясида 40 мингга яқин тарихий ашё сақланади. Меҳмонларга қироллик либослари, сарой каштачилиги, мебел ва бошқа тарихий буюмлар кўрсатилди. Зироат Мирзиёева қироллик солномаларининг яхши сақланганига эътибор қаратган. Ким Хе Гён эса бу борада анъанавий корейс қоғози — ханжининг хусусиятлари ҳақида сўзлаб берган. Суҳбат давомида Зироат Мирзиёева Ўзбекистонда корейс маданиятига қизиқиш юқори эканини айтиб, бир вақтлар мамлакатда машҳур бўлган «Сарой жавоҳири» («Dae Jang Geum») сериалини ҳам эслаган. Шунингдек, у Кореянинг сунъий интеллект каби юқори технологиялардаги жадал ривожланиши катта таассурот қолдирганини ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик Ўзбекистон ривожига ёрдам бераётганини таъкидлаган. Ким Хе Гён эса маданият халқлар ва мамлакатларни бир-бирига яқинлаштиришини таъкидлаб, келгусида маданиятдан ташқари юқори технологиялар ва таълим соҳасида ҳам ҳамкорликни кенгайтириш истагини билдирган. Ташриф Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида ўтказилмоқда. Давлат раҳбари Сеулда Корея Президенти билан музокаралар ўтказиб, савдо-инвестиция, саноат кооперацияси, юқори технологиялар, сунъий интеллект, таълим ва тиббиёт соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Томонлар Ўзбекистон–Корея алоҳида стратегик шериклигини янги босқичга олиб чиқишга келишди. Шу маънода биринчи хонимларнинг учрашуви ҳам ташрифнинг маданий-гуманитар йўналишдаги қисми бўлди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
-
uzdiplomat иқтибоси: 🖍 «Камбағалликни одамларга пул тарқатиш билан камайтириб бўлмайди. Уни тадбиркорлик, таълим ва соғлиқни сақлашни ривожлантириш орқали камайтириш мумкин». Жамшид Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазири. 2020 йил Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
-
🔴Халқ қабулхонасига! ✔️Чала маълумот билан тўлиқ ошкораликка даъво қилиш мумкинми? Президентнинг Халқ қабулхонаси очиқлаган маълумотларга кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида мурожаатлар билан ишлашда ижро интизоми юзасидан 150 та маъмурий жавобгарлик, 151 та лавозимдан озод этиш ва 833 та ҳайфсан чораси қўлланган. Рақамлар муҳим. Бироқ жазоланганлар ким? Улар қайси ташкилотда, қандай лавозимда ишлаган? Нима учун жавобгарликка тортилган? Инфографикада бу маълумотлар йўқ. Uzdiplomat мухбири ташкилот тадбирда ҳам кимлар жазолангани ҳақида савол кўтарган эди. Аммо эълон қилинган ҳисоботда исм-фамилиялар тугул, лавозимлар ҳам очиқланмаган. Бундай чала маълумот жамоатчиликка кўрилган чораларни баҳолаш имконини бермайди. Жавобгарлик қарор қабул қилган раҳбаргача етганми ёки ижрочи ходим билан чекланганми? Қоидабузарлик бартараф этилганми? Фуқаронинг муаммоси ҳал бўлганми? Ташкилотларнинг ҳисобот эълон қилиши муҳим, аммо ошкоралик ҳисоботдаги рақамлар ёки хабарларнинг сони билан ўлчанмайди. У жамоатчилик ўз саволларига қанчалик аниқ жавоб олаётганида кўриниши мухим. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
-
Ўзбекистон ва Жанубий Корея қарийб 12 млрд долларлик янги лойиҳаларни тайёрлади Президент Шавкат Мирзиёев Сеулда Жанубий Корея Президенти Ли Чжэ Мён билан музокара ўтказди. Учрашувда асосий эътибор савдо, инвестиция, технология, муҳим минераллар ва инфратузилма соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилди. Энг катта рақам — қарийб 12 млрд доллар. Президент матбуот хизматига кўра, ташриф доирасида шунча қийматдаги истиқболли лойиҳалар портфели тайёрланган. Шунингдек, Корея Эксимбанки билан Стратегик ҳамкорлик дастури қабул қилинган. Ҳозир Ўзбекистонда Корея капитали иштирокида 700 дан ортиқ корхона ишлаяпти. KOICA, Корея Эксимбанки ва EDCF билан бирга тиббиёт, саноат, IT, қишлоқ ва сув хўжалиги, энергетика, инфратузилма ва таълим соҳаларида ўнлаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Мирзиёев Корея билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун бешта асосий йўналишни белгилади: савдони кўпайтириш, инвестицияларни ошириш, муҳим минераллар, транспорт ва инфратузилма соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш. Яна бир муҳим йўналиш — Корея технологияларини Ўзбекистоннинг ресурс ва саноат имкониятлари билан бирлаштириш. Хусусан, IT ва киберхавфсизлик, тиббиёт, соғлиқни сақлаш ва фармацевтикада юқори технологик ва рақамли ечимларни жорий қилиш таклиф этилди. Томонлар ҳарбий-техник ҳамкорликни ҳам кенгайтириш ниятида. Қўшма тадбирлар ўтказиш ва ҳарбий мутахассисларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Таълим соҳасида ҳам ҳамкорлик давом этади. Ҳозир Ўзбекистонда Жанубий Корея университетларининг 4 та филиали, KOICA кўмагида ташкил этилган 5 та касб-ҳунар маркази ишлаяпти. Яна бир келишувга кўра, 2027 йил Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида “Маданият ва ўзаро алмашинувлар йили” деб эълон қилинади. Икки давлатнинг навбатдаги Ҳудудлараро форуми эса Самарқандда ўтказилади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
-
Германияда қурилиш мутахассислари учун иш таклиф қилинмоқда — ойлик 2 500 евро Ўзбекистон Миграция агентлиги ва Германиянинг RRG AG ташкилоти қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган мутахассислар учун янги қабул бошланганини маълум қилди. Дастур доирасида 200 та иш ўрни таклиф қилинмоқда. Эълонда кўрсатилишича, ходимларга ойига 2 500 евро нетто, яъни солиқлар ушланганидан кейин қўлга тегадиган маош тўланади. Номзодлар ғишт терувчи, қурилиш дурадгори, чилангар, саноат механиги, кран оператори, пайвандчи ва бетон қуювчи каби йўналишлар бўйича сараланади. Дастурда 18 ёшдан 39 ёшгача бўлган, олий ёки касб-ҳунар маълумотига эга фуқаролар иштирок этиши мумкин. Номзод тегишли мутахассислик бўйича камида икки йиллик техникум ёки коллеж дипломига эга бўлиши, ёхуд сўнгги беш йил ичида шу соҳада камида икки йил ишлаган бўлиши талаб этилади. Энг муҳим жиҳатлардан бири — немис тилини аввалдан билиш шарт эмас. Саралашдан ўтган номзодлар Тошкентдаги Berlitz марказида 8 ой давомида немис тили курсларида ўқитилади. Ўқиш харажатларини Миграция агентлиги ва иш берувчи қоплайди. Германияда турар жой учун ходимнинг ўзи ойига 300 евро, озиқ-овқат харажатларини эса алоҳида тўлайди. Дастур шартларига кўра, Германияга ишга жойлашгандан кейин оила аъзоларини олиб бориш ҳамда қонунчиликда белгиланган талаблар бажарилган тақдирда болалар учун нафақа олиш имконияти ҳам мавжуд. Аризалар 2026 йил 30 сентябрга қадар қабул қилинади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
-
edited
🔴 Университетдан сўрамай, ўқув-тажриба хўжалигини сотувга чиқаришмоқда. Талабалар қаерда амалиёт ўтайди? Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг ўқув-тажриба хўжалигидаги 100 фоиз улуш 2026–2027 йилларда оммавий савдоларга чиқариладиган активлар рўйхатига киритилган. Uzdiplomat суриштируви давомида аниқланишича, бу жараёнда университет маъмуриятидан хўжалик ўқув жараёни учун керак ёки керак эмаслиги сўралмаган. Ҳолбуки, мазкур жой университетга амалий машғулотлар учун зарур. Uzdiplomat аниқлашича, бу ҳудуд аввал ҳам маҳаллий ҳокимият томонидан бир неча бор сотувга чиқарилган. Ҳар сафар университет маъмурияти жойнинг таълим учун зарурлигини билдириб, уни сотишдан сақлаб қолган. Бу сафар эса маъмуриятнинг фикри сўралмасдан, хўжалик яна сотув рўйхатига киритилган. Хўжалик сотилса, талабалар қаерда амалиёт ўтайди? Унинг ўрнига бошқа ўқув-тажриба базаси ажратиладими? Энг асосийси, университет эҳтиёжи ўрганилмасдан, хўжаликни хусусийлаштириш рўйхатига киритишга нима асос бўлган? Университет маъмурияти бу саволлар олдида ожиз қолмоқда. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
-
🔴 Ислом Каримов илгари сурган геосиёсий аҳамиятга эга ташаббус ✔️Марказий Осиёни ядро қуролидан холи ҳудудга айлантирган шартномага 20 йил тўлди. ✔️Марказий Осиё ҳудудида шу вақтгача 456 та ядро синови ўтказилган Марказий Осиёнинг беш давлати ядро қуролидан холи ҳудуд тўғрисидаги шартнома имзоланганининг 20 йиллиги муносабати билан халқаро ҳамжамиятни қуролсизланиш борасидаги саъй-ҳаракатларни кучайтиришга чақирди. Бу ҳақда IPS хабар берди. Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари 8 сентябрдаги қўшма баёнотида ядро арсеналларининг модернизация қилиниши, қуролланишни назорат қилиш келишувларининг издан чиқиши ва давлатлар ўртасидаги ишончсизликдан хавотир билдирди. Батафсил сайтда ўқинг! Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
-
uzdiplomat иқтибоси: 🖍 «Ҳудудлардаги шифокорларнинг билимини, тажрибасини ошириш учун ҳаракат қилмасак, билиб-билмай қўйиладиган ташхислар оқибатида одамлар ўлиб кетаверади. Бунинг учун бирламчи тизимни ўзгартириш керак». 2021 йил, июнь АБДУЛЛА АЗИЗОВ, Тиббиёт ва фарматсевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори, 2020–2022 йилларда соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
-
Ўзбекистонда Хитой билан биргаликда 933 млн долларга чиқиндидан электр олувчи олтита завод қурилади Ўзбекистонда Хитой компаниялари билан ҳамкорликда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича олтита лойиҳа амалга оширилмоқда. Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, уларнинг умумий қиймати 933 млн долларни ташкил этади. Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларидаги заводларни 2026 йилда, Тошкент, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги корхоналарни эса 2027 йилда ишга тушириш режалаштирилган. Барча заводлар тўлиқ қувватда ишлай бошлагач, йилига 3,6 млн тонна қаттиқ маиший чиқиндини қайта ишлаб, 1,6 млрд киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариши кутилмоқда. Лойиҳалар доирасида 500 та янги иш ўрни яратилиши, йилига 158 млн куб метр табиий газ тежалиши ва иссиқхона газлари чиқиндилари 316 минг тоннага камайиши кўзда тутилган. Расмий маълумотга кўра, лойиҳалар чиқинди полигонларига тушадиган юкни камайтириш ва экологик ҳолатни яхшилашга хизмат қилиши кутилмоқда. Эслатма, чиқинди ёқишда ҳавога зарарли моддалар ажралиши ва хавфли кул қолиши мумкин. Шу боис заводларнинг экологик самараси тозалаш технологиялари ва доимий назоратга боғлиқ. Мазкур заводлар бўйича экологик таъсирни баҳолаш ҳужжатлари жамоатчиликка очиқ тақдим қилиниши шарт. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
-
🔴Алимент миқдорини боланинг ёши ва эҳтиёжига қараб белгилаш таклиф этилди Ўзбекистонда алимент миқдорини ота ёки онанинг расмий маошига эмас, боланинг ёши ва эҳтиёжидан келиб чиқиб ҳисоблаш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахонова Сенатдаги муҳокамада маълум қилди. Унинг айтишича, айрим ота-оналар алимент миқдорини камайтириш мақсадида ҳақиқий даромадини яшириб, ўзини паст маош тўланадиган ишга расмийлаштирмоқда. Оқибатда ундирилаётган маблағ боланинг кундалик эҳтиёжларини қоплашга етмай қоляпти. Шу сабабли ҳар бир бола учун ёш тоифасига қараб алоҳида минимал истеъмол саватини белгилаш ва алиментнинг энг кам миқдорини шу сават қийматидан келиб чиқиб ҳисоблаш таклиф қилинди. Амалдаги Оила кодексига кўра, алимент бир нафар бола учун ота-она даромадининг тўртдан бир қисми, икки нафар бола учун учдан бир қисми, уч ва ундан ортиқ бола учун эса ярми миқдорида ундирилади. Бунда ҳар бир болага тўланадиган сумма меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизи яъни 360 400 сўмдан кам бўлмаслиги керак. Каттахонова алимент ундириш билан боғлиқ айрим жараёнларни халқаро тажриба асосида босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш масаласи ҳам қонунчиликка киритилиши режалаштирилаётганини айтди. Ҳозир бу вазифаларни асосан Мажбурий ижро бюроси амалга оширади. Шунингдек, оилани қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Каттахонованинг маълум қилишича, лойиҳа айни пайтда Президент Администрациясида кўриб чиқилмоқда. Лойиҳада қуйидагилар таклиф этиляпти: - вояга етмаганлар билан никоҳ тузишга даъват қилиш, қизиқтириш ёки бундай никоҳни тарғиб қилиш учун 10 БҲМ миқдорида жарима белгилаш; - никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтиришга фақат ҳомиладорлик ёки фарзанд туғилган ҳолатларда рухсат бериш; - эр ёки хотин тазйиқ ва зўравонликка учраган, турмуш ўртоғи алкогол ёки гиёҳванд моддаларга ружу қўйган, ОИТСга чалинган ёхуд эр-хотин уч йил давомида узрсиз бирга яшамаган ҳолатларда ярашиш учун муддат бермасдан никоҳни бекор қилиш; - никоҳ шартномаси тузган жуфтликларни никоҳни қайд этганлик учун давлат божидан озод қилиш. Ҳозир никоҳни қайд этиш учун БҲМнинг 20 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
-
Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга учинчи давлат ташрифи бошланди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Сеул шаҳрига келди. Олий мартабали меҳмонларни Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ку Юн Чхол ҳамда бошқа расмийлар кутиб олган. Бугун Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён ўртасида давлат ташрифи доирасида музокаралар бўлиб ўтади. Унда муҳим минераллар ва энергия таъминоти занжири, инфратузилма, саноат, божхона, интеллектуал мулк ҳамда корейс компанияларининг Ўзбекистондаги лойиҳалари муҳокама қилиниши кутилмоқда. Томонлар ҳамкорликни сунъий интеллект, рақамли технологиялар, илм-фан, иқлим ўзгариши, сув ресурсларини бошқариш ва табиий офатларга қарши кураш каби янги йўналишларда кенгайтиришни ҳам режалаштирган. Шавкат Мирзиёев 16 сентябрь куни Сеулда ўтказиладиган биринчи «Корея — Марказий Осиё» саммитида ҳам иштирок этади. Унда ҳамкорликни юқори даражага олиб чиқишга қаратилган Сеул декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда. Шу куни беш давлат раҳбарлари ва 500 га яқин ҳукумат ҳамда бизнес вакиллари иштирокида бизнес саммит ҳам бўлиб ўтади. Бу Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига учинчи давлат ташрифидир. У бундан олдин 2017 ва 2021 йилларда ушбу мамлакатда давлат ташрифи билан бўлган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
-
uzdiplomat иқтибоси: 🖍 «Эзгулик салгина чекинса — бас, унинг ўрнига дарҳол ёвузлик мустаҳкамланиб олади». ЧИНГИЗ АЙТМАТОВ (1928–2008) Қирғиз ёзувчиси, жамоат арбоби ва дипломат. Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
-
edited 🔴Сирожиддин Одилов аввал қамалиб, кейин унга қарши аризалар олинганми? 🎥 Тўлиқ видеони кўриш Блогернинг суд тергови қайта бошланди, блогер ҳибсда қолмоқда Сирожиддин Одилов ишини кўраётган судья алмашгач, суд тергови бошидан бошланди. Ҳимоя томони қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартиришни сўраган, аммо суд илтимосномани рад этган. Бу ҳақда унинг адвокати Озодбек Жўрабоев Uzdiplomat’га берган интервьюсида маълум қилди. Адвокатнинг айтишича, янги раислик қилувчи суд мажлисини белгиланган битта камера орқали видеога олиш ҳақида ажрим чиқарган. Ёзувлар ҳукм чиққунга қадар судда сақланиши ва иш материалларига қўшилиши белгиланган. Ҳимоячи буни очиқлик борасидаги ижобий ўзгариш сифатида баҳолади. Бироқ Одиловни ҳибсда сақлаш масаласида ҳимоя томонининг эътирозлари бор. Адвокатнинг фикрича, ишдаги бешта эпизод бўйича уни қамоқда сақлашни асослайдиган етарли ҳолатлар мавжуд эмас. Ҳимоячи қамоқда қолиш Одиловнинг ўзига оид электрон материалларни топиб, ҳимоя учун тақдим этиш имкониятини ҳам чеклаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, айрим аудиофайллар ва бошқа материаллар шахсий платформаларда сақланади, уларга кириш учун Одиловнинг шахсини тасдиқлаш талаб этилади. Эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақидаги илтимоснома рад этилганини изоҳлар экан, адвокат ҳали барча жабрланувчи ва гувоҳлар сўроқ қилинмаганини қайд этди. Суҳбатда аризаларнинг қачон олингани масаласи ҳам кўтарилди. Адвокат Озодбек Жўрабоевнинг иш ҳужжатларига таяниб айтишича, Одиловга нисбатан 10 март куни қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган, аризаларнинг аксарияти эса 20 ва 23 март кунлари олинган. Шунингдек, ҳимоячи дастлаб қамоққа олишга асос қилиб кўрсатилган пора олиш ва пора беришга оид айбловлар судга киритилган айблов таркибида йўқлигини билдирди. У амалдаги айбловларни ҳам баҳслашиб, уларни тасдиқловчи аниқ далиллар тақдим этилмаганини таъкидлади. Шунингдек ўқинг, Суд нега қайта бошланди? Блогер нега қамалган эди? Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
-
Болага қўл кўтарган ўқитувчи ва тарбиячилар 2,2 млн сўмгача жаримага тортилади Ўзбекистонда таълим муассасаларида болаларга нисбатан зўравонлик қилган педагоглар учун алоҳида маъмурий жавобгарлик жорий этилди. Қонунга кўра, ўқитувчи, тарбиячи ёки болага таълим-тарбия бериш вазифаси юклатилган бошқа шахс вояга етмаган болага нисбатан жисмоний зўравонлик ишлатса, уни камситса, хўрласа ёки таҳқирласа, БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача жаримага тортилади. Ҳозирги БҲМ — 440 минг сўм. Демак, жарима миқдори 440 минг сўмдан 2,2 млн сўмгача бўлади. Бу жазо қилмишда жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлмаган ҳолатларда қўлланади. Оғирроқ оқибатларга олиб келган зўравонлик эса жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. Болага жисмоний ёки руҳий зўравонлик қилгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган педагогга бир йил давомида қуйидаги муассасаларда ишлаш тақиқланади: - боғчалар; - умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари; - профессионал таълим ташкилотлари; - болалар учун қўшимча таълим муассасалари. Қонунда алиментга оид тартиб ҳам ўзгартирилди. Энди бола давлат ёки нодавлат муассасасининг тўлиқ таъминотида бўлса ҳам, ота ёки онани алимент тўлашдан бутунлай озод қилиш мумкин эмас. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага белгиланган алиментни камайтириш ҳақидаги ишларни кўришда «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ҳам иштирок этади. Мазкур қонун Сенатнинг 17-ялпи мажлисида маъқулланган бўлиб, у билан олтита кодекс ва 13 та қонунга болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартишлар киритилган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
-
🔴Ўзбекистон ва Жанубий Корея критик минераллар бўйича ҳамкорликни муҳокама қилади Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев келгуси ҳафта Сеулда ўтадиган биринчи „Жанубий Корея — Марказий Осиё“ саммитида иштирок этиши кутилмоқда» Учрашувда савдо, инвестиция ва энергетика билан бирга критик минераллар ҳамда таъминот занжирлари бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинади. Жанубий Корея президенти маъмурияти маълумотига кўра, саммитга Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари таклиф этилган. Президент Ли Жэ Мён 14–16 сентябрь кунлари беш давлат раҳбарининг ҳар бири билан алоҳида икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади. Ўзбекистон учун саммит Сеул билан савдо ва инвестиция алоқаларини, шунингдек, энергетика ва минерал ресурслар соҳасидаги ҳамкорликни раҳбарлар даражасида муҳокама қилиш имконини беради. Бироқ Ўзбекистон билан имзоланиши мумкин бўлган аниқ келишувлар ёки лойиҳалар ҳозирча очиқ манбаларда йўқ. Ли Жэ Мённинг айтишича, саммит Жанубий Корея ва Марказий Осиё муносабатларини давлат раҳбарлари даражасидаги кўп томонлама ҳамкорлик шаклига олиб чиқади. Учрашув Сеулнинг Марказий Осиё ва бошқа Евроосиё ҳамкорлари билан иқтисодий, энергетика ва инфратузилма алоқаларини чуқурлаштиришга қаратилган «Янги шимолий сиёсат»ига ҳам туртки бериши кутилмоқда. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
-
🔴Навоийда қўшиб ёзиш эвазига 1,3 млрд сўм бюджет маблағи талон-торож қилингани аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси бюджет маблағлари ўзлаштирилиши билан боғлиқ ҳолатни аниқлади. Терговга қадар текширувда «Навоийсувқурилишинвест» давлат муассасаси, Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция ҳамда «N.S.» ва «B.Z.» МЧЖ масъуллари ўзаро тил бириктиргани гумон қилинмоқда. Маълум қилинишича, шартномалар бўйича «DIVER» қурилмалари учун тўловлар тўлиқ амалга оширилган. Бироқ ҳужжатларга бажарилмаган ишлар қўшиб ёзилиши натижасида 1,3 млрд сўм бюджет маблағи ўзлаштирилган ёки растрата қилинган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси — ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
-
🔴Ўзбекистон ҳарбий авиациясини янгиламоқда ✔️Илк C-390 самолёти намойиш қилинди Бразилиянинг Embraer компанияси Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучлари учун ишлаб чиқарилган биринчи C-390 Millennium ҳарбий-транспорт самолётини намойиш қилди. Компания тарқатган суратларда Ўзбекистон белгиси туширилган, UK 39010 борт рақамли самолётни кўриш мумкин. Ўзбекистон ушбу русумдаги самолётдан фойдаланадиган Марказий Осиёдаги биринчи давлат бўлади. Мамлакат жами иккита C-390 буюртма қилган. Биринчи самолётни 2026 йил охиригача етказиб бериш режалаштирилган, харид қиймати эса очиқланмаган. C-390 самолёти 26 тоннагача юк кўтариши ва соатига қарийб 870 километр тезликда учиши мумкин. У ҳарбийлар ва техникани ташиш, ҳаводан юк тушириш, беморларни эвакуация қилиш, қидирув-қутқарув, ёнғин ўчириш ва гуманитар операцияларда ишлатилади. Самолёт вақтинчалик ва асфальтланмаган учиш-қўниш йўлакларидан ҳам фойдалана олади. Ўзбекистонда ҳозир Airbus C295 енгил транспорт самолётлари, шунингдек, совет даврида ишлаб чиқарилган Ан-26, Ан-12 ва Ил-76 самолётлари мавжуд. Янги C-390 юк кўтариш қуввати бўйича C295 билан Ил-76 ўртасидаги бўшлиқни тўлдиради. Ўзбекистонга ҳавода ёқилғи қуйиш ускунасисиз, соф транспорт мақсадидаги C-390 тури етказиб берилади. Бу Ўзбекистон ҳарбий авиациясидаги ягона янги харид эмас. 2026 йил август ойида мамлакат Хитойнинг J-10CE кўп вазифали қирувчи самолётларини қабул қилгани расман маълум бўлди. Аввалроқ бу самолётлар намойиш қилинганди. Шу тариқа Ўзбекистон Покистондан кейин J-10CE’дан фойдаланаётган иккинчи хорижий давлатга айланди. Бундан ташқари, 2025 йил ноябрда «Ўзтехтрейд» Airbus Helicopters компанияси билан Flexrotor учувчисиз учиш аппаратларини харид қилиш бўйича шартнома имзолаган. Вертикал кўтарилиб-қўнадиган ушбу дронлар разведка, кузатув ва маълумот тўплаш вазифалари учун мўлжалланган. Буюртма қилинган аппаратлар сони ва шартнома қиймати очиқланмаган. Сўнгги харидлар Ўзбекистон ҳарбий авиацияси анъанавий совет ва Россия техникасига қарамликни камайтириб, бир вақтнинг ўзида Хитой, Бразилия ва Европа ишлаб чиқарувчилари техникаси билан тўлдирилаётганини кўрсатади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
- Older posts