12 млрд долларлик лойиҳалар, 8 та янги тезюрар поезд ва 5 млрд доллардан зиёд баҳоланаётган Тошкент янги аэропорти Мирзиёевнинг Корея сафарида муҳим минералларни қазиб олишдан тортиб уларни Ўзбекистоннинг ўзида қайта ишлаш, яримўтказгичлар, сунъий интеллект, дата-марказлар ва корейс компаниялари учун махсус саноат зонаси ташкил этишгача бўлган режалар муҳокама қилинди. ✔️Корея билан қарийб 12 млрд долларлик истиқболли лойиҳалар портфели шакллантирилди. ✔️Hyundai Rotemдан қўшимча поездлар олиш ўрганилмоқда. Лойиҳа қиймати қарийб 146 млн доллар бўлиши мумкин. ✔️Тошкент янги аэропорти қурилиши ва уни 35 йил бошқаришда Корея томони ҳам иштирок этади ✔️Кореяни мис, молибден, вольфрам ва бошқа муҳим минераллар қизиқтирмоқда. ✔️Яримўтказгичлар, AI, дата-марказлар ва робототехника ҳам янги ҳамкорлик йўналишлари қаторига кирди. ✔️Ўзбекистонда корейс компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ва улар билан ишлайдиган Korea Desk ташкил этилиши режалаштирилмоқда. ✔️KAI ва Uztek Trade мудофаа саноати бўйича шартнома имзолади. Корея матбуоти ҳарбий авиация соҳасидаги ҳамкорлик истиқболини ҳам муҳокама қилмоқда. ✔️Корейс тили Ўзбекистондаги фан олимпиадаларининг расмий фанлари қаторига киритилади. Корея Ўзбекистондан нима истаяпти, Ўзбекистон нимани олиши мумкин ва 12 млрд доллар деган катта рақам ортида аслида нима бор? Uzdiplomat Корея матбуоти ва расмий манбаларни ўрганиб, сафарнинг энг муҳим ва ўзбек ОАВларида кам айтилган жиҳатларини жамлади. БАТАФСИЛ САЙТДА ЎҚИНГ Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X