🔴Европа Комиссияси 13 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларни тақиқлашни таклиф қилди ✔️Ўзбекистонга ҳам бу каби чора керакми? Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен 13 ёшга тўлмаган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқлашни таклиф қилди. Ташаббус вояга етмаганларни зарарли контент ва қарамликни кучайтирувчи функциялардан ҳимоя қилишга қаратилган. Таклифга кўра, 13 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар фақат ота-она ёки васий назоратидаги, имкониятлари чекланган махсус аккаунтлардан фойдаланиши мумкин бўлади. Улар учун кунлик фойдаланиш вақтини бир соат билан чеклаш кўзда тутилган. Платформалардан 15–17 ёшдаги ўсмирлар учун ҳам хавфсиз ишлаш тартибини таъминлаш талаб этилади. Фон дер Ляйен бу ёндашувни 16 сентябрдаги йиллик нутқида баён қилди. Ташаббус болаларни экран олдида узоқроқ ушлаб туришга қаратилган функцияларни ҳам чеклашни назарда тутади. Улар орасида контентни чексиз варақлаш, фойдаланувчи ҳақида тўпланган маълумотлар асосида тавсиялар бериш ва бегона шахслардан сўралмаган хабарлар қабул қилиш каби имкониятлар бор. Таклиф ҳали қонунга айлангани йўқ. У кучга кириши учун Европа парламенти ва ЕИга аъзо давлатлар билан келишилиши керак. Бу борада қатор давлатлар аллақачон қатъий чораларга ўтган. Австралия, Малайзия, Индонезия, Португалия ва Туркияда 16 ёшгача, Франция ҳамда Норвегияда эса 15 ёшгача бўлган болалар учун мустақил аккаунт очиш бутунлай тақиқланмоқда. Буюк Британия ва Италияда ёшни тасдиқлашнинг қатъий тизими жорий этилган. Европа парламенти ҳам ягона 16 ёш чегарасини белгилашни тавсия қилган. Аслида муаммо боланинг телефонда неча соат ўтириши билангина чекланмайди. Асосий масала — унинг экранига нима чиқяпти, алгоритм уни қандай контентга етаклаяпти ва бу реал ҳаётда қандай оқибатларга олиб келяпти. Ўзбекистонда ҳам вояга етмаганларни ижтимоий тармоқлардаги зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш масаласи ўрганилган. 153 мингдан ортиқ респондент қатнашган сўров натижалари муаммо биз учун ҳам жиддий эканини кўрсатади. Катта ёшдагиларнинг 37,6 фоизи ижтимоий тармоқлар фарзандлари таълимига салбий таъсир кўрсатаётганини билдирган. Манбаларга қараганда, вояга етмаганларнинг 16,6 фоизи қимор ва пул тикишга ундовчи реклама ва контентларга, 9,6 фоизи ўзига зарар етказишга оид материалларга дуч келган. Ҳавотирлиси, 12,6 фоиз бола ижтимоий тармоқларда кўрган хавфли хатти-ҳаракатларни такрорлаган. Демак, зарарли контент айрим ҳолатларда экраннинг ўзида қолиб кетмаяпти — боланинг реал хатти-ҳаракатларига ҳам кўчяпти. Аввалроқ, нашримизда Ўзбекистонда ҳам вояга етмаганларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаш масаласи кўтарилганди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.7/day
last 10 hours ago
Reactions per 1K views
9.2
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 17 Sep 2026, 10:20 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 6.7K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.