🔴«Журналистикада “биз ва улар” бўлмаслиги керак» ✔️«Озодлик»нинг машҳур танқидчи журналисти Сарвар Усмон Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг фахрий аъзоси бўлди ✔️Бу давлат мухолиф фикрларга очилаётганига ишорами? Таниқли ўшлик журналист, «Озодлик» радиосининг собиқ бошловчиси ва мухбири Сарвар Усмон 16 сентябрь куни Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг фахрий аъзолигига қабул қилинди. У уюшманинг бешинчи фахрий аъзоси бўлди. Сарвар Усмон — журналистик тахаллус. Унинг асл исми Ўктамбек Каримов. 1958 йилда Ўш шаҳрида туғилган журналист Тошкентдаги Республика рус тили ва адабиёти педагогика институтини тамомлаган. Дастлаб ўқитувчилик қилган, кейин Ўш вилояти матбуоти ва хусусий телевидениесида ишлаган. 1995 йилдан «Озодлик» радиосининг Қирғизистондаги мухбири, 2001 йилдан эса радионинг Прагадаги ўзбек таҳририятида фаолият юритган. Фахрий аъзолик гувоҳномаси ва кўкрак нишонини қабул қилар экан, Сарвар Усмон бу хабарни эшитганда дастлаб ҳайрон қолганини яширмади. «Мен умримда бир кун ҳам Ўзбекистонда ишламаган бўлсам, Қирғизистон фуқароси бўлсам, Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига нима алоқам бор, дедим», — деди у. Аммо журналистнинг айтишича, кейин бу қарорга бошқача нуқтаи назардан қараган. У фахрий аъзоликни шахсий эътирофдан кўра, журналистларни «биз» ва «улар»га ажратишдан воз кечиш йўлидаги рамзий қадам сифатида баҳолади. «Мен ўйлаб-ўйлаб, бу ижтимоий аҳамиятли иш, деган қарорга келдим. Чунки бу йиллардан бери давом этиб келаётган бир зарарли тенденциядан қутулиш йўлида қўйилаётган дастлабки қадамлардан. Нима у тенденция? “Биз ва улар” деган тенденция». У бугун журналистларни мамлакат, фуқаролик ёки қаерда ишлашига қараб ажратиш ўрнига касбий ҳамжамият сифатида қараш зарурлигини таъкидлади. «Бу шароитда, бу вазиятда “улар” олмоши мутлақо ортиқча. Кераклиси — “биз”. Биз ҳаммамиз биргамиз», — деди журналист. Унинг фикрича, «душман овози» каби таърифлар муайян сиёсий даврларда пайдо бўлади ва сиёсат билан бирга ўз аҳамиятини йўқотади. Журналистиканинг профессионал мезонлари эса бундан устун туриши керак. «Биз журналистиканинг одамимиз ва у қаерда бўлмасин, агар яхши журналист бўлса, журналистикага содиқ қолса, у фақат биз томонда. “Улар” ўзи йўқ», — деди Сарвар Усмон. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.7/day
last 10 hours ago
Reactions per 1K views
9.2
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 16 Sep 2026, 10:56 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 16.5K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.