Актриса Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр ва кино актрисаси Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди. Актриса Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида 34 йилдан зиёд фаолият юритиб, саҳнада 100 га яқин образ яратган. Унинг «Зумрад ва Қиммат»даги Қиммат, «Биринчи муаллим»даги Олтиной, «Фарзандим жигарбандим»даги Санобар каби роллари томошабинлар меҳрини қозонган. Ёдгора Зиёмуҳамедова кўпчиликка, айниқса, 25 йил давомида олиб борган «Оқшом эртаклари» кўрсатуви орқали яхши таниш эди. Унинг ижоди бир неча авлод болаларининг болалик хотираларидан жой олган. Маданият вазирлиги марҳуманинг оила аъзолари, яқинлари, шогирдлари ва ҳамкасбларига ҳамдардлик билдирди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X