Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 10 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣
edited

🔴 Сирдарё ИЭСнинг 22,5 млрд сўмлик харидида қонун бузилиши аниқланди Жамоатчиликка очиқланган жазо эса - “кўрсатма берилди” Рақобат қўмитаси хабар беришича, «Сирдарё ИЭС» филиалидаги 22,5 млрд сўмлик савдода рақобат ва давлат харидлари тўғрисидаги қонунлар талаблари бузилган. Ҳолат юзасидан иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий кўрсатма берилган. Қўмита ушбу савдода «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси ҳамда «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг 42, 46 ва 61-моддалари талабларига амал қилинмаганини билдирган. Бироқ қонунбузилиш айнан нимадан иборат экани, нима харид қилингани ва қайси корхона ғолиб бўлгани хабарда очиқланмаган. 22,5 млрд сўм — қонунбузилиш қайд этилган савдо қиймати. Қўмита бу суммани бюджетга етказилган зарар сифатида кўрсатмаган. Қўмита хабарида Жиззах ва Фарғона вилоятларидаги давлат харидларида ҳам қонунбузилишлар аниқлангани айтилмоқда.Уч ҳудуддаги бундай харидларнинг умумий қиймати 25 млрд сўмдан ошган. Жиззах вилоятида 1,5 млрд сўмдан ортиқ харидларда иштирокчиларга асоссиз талаблар қўйилгани ва талабгорлар нотўғри баҳолангани аниқланган. Бу ҳолатлар Арнасой туман тиббиёт бирлашмаси, вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати, силга қарши кураш диспансери ҳамда Дўстлик туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими савдоларида қайд этилган. Фарғона вилоятида эса Марғилон шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг қарийб 1,2 млрд сўмлик ва Бувайда туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасининг 275 млн сўмлик савдоларида қонунчилик талаблари бузилган. Мазкур савдолар 2025 йил ва 2026 йилнинг январь–апрель ойларида ўтказилган. Жиззах ва Фарғонадаги ҳолатлар бўйича масъулларга нисбатан маъмурий ишлар судга юборилган. Сирдарёдаги йирик харид бўйича эса хабарда фақат иш қўзғатилгани ва мажбурий кўрсатма берилгани қайд этилган. Шунингдек, жамоатчиликка очиқланаётган жазо тури “чора кўрилди” жумласининг ичида яшириниб қолиб кетмоқда. Мазкур йирик коррупцион ишлар батафсил очиқланиши ва айбдорлар лавозими кўрсатилиши керак эмасми? Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K17 Sep 06:2614 Nov 04:167.6K17 Sep 06:26: 0 views14 Nov 04:16: 7,600 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
17 Sep 2026, 06:260
14 Nov 2026, 04:167.6K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.