Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 10 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴 Янгиқўрғонда ИИБ ходими ўзини осгани айтилмоқда «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими ходими, подполковник Р.М. ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берди. Ташановнинг ўз саҳифасида ёзишича, ходим шу йилнинг 13 сентябрь куни ўзини осган. У марҳумнинг қариндошлари уни яхши инсон сифатида эслаётганини ҳам қайд этган. Uzdiplomat мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котибига мурожаат қилди. «Расмий каналларимизни кузатиб боринг», — дея жавоб берди вазирлик вакили. Бироқ у хабарни тасдиқламади ҳам, рад этмади ҳам. Ҳодиса юзасидан аниқ маълумот ёки расмий изоҳ қачон берилишини ҳам айтмади. Аввал ҳам ўхшаш воқеалар бўлган. 2022 йил 26 ноябрда Хоразм вилояти Янгиариқ тумани ИИБ ходими ўз жонига қасд қилган. Ўша йил декабрида ИИВ вакили ҳолат прокуратура томонидан текширилаётганини маълум қилган. Кейинчалик матбуот анжуманида ички ишлар ходимларининг руҳий ҳолати ва психологлар фаолияти ҳақида ҳам саволлар кўтарилган Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K10K16 Sep 08:1214 Nov 04:168.3K16 Sep 08:12: 0 views14 Nov 04:16: 8,290 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
16 Sep 2026, 08:120
14 Nov 2026, 04:168.3K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.