Ўзбекистонликларни оддий ишчи эмас, малакали мутахассис сифатида ишга жойлаштириш режалаштирилмоқда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи фонида ўзбекистонликларни Кореяда ишга жойлаштириш сиёсатида ҳам янги йўналиш маълум қилинди. Миграция агентлиги Кореяда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларни E-9 каби нопрофессионал иш йўналишларидан малакали мутахассислар учун мўлжалланган йўналишларга ўтказиш устида ишламоқда. Бу ҳақда агентликнинг Кореядаги ваколатхонаси раҳбари Нурматжон Комилов маълум қилди. Шунингдек, Кореяда таҳсил олаётган 20 мингдан ортиқ ўзбекистонлик талабани ўқишни битиргач, оддий ишчи сифатида эмас, ўз дипломи ва мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш режалаштирилмоқда. Бунинг учун Samsung, Hyundai, LG, SK Hynix каби йирик кореялик компаниялар билан музокаралар олиб борилаётгани айтилди. Парфюмерия, ишлаб чиқариш ва туризм соҳалари учун мутахассислар тайёрлаш, жумладан меҳмонхоналарга менежерларни ишга жойлаштириш бўйича келишувлар ҳам якуний босқичга келган. Корея матбуоти ҳам Ўзбекистондан келаётган меҳнат миграциясида худди шундай ўзгаришни қайд этмоқда. Yonhap агентлиги сентябрь ойи бошида Ўзбекистон Корея учун оддий ишчи кучи манбаидан малакали кадрлар етказиб берувчи давлатга айланаётгани ҳақида ёзганди. Нашр маълумотига кўра, Ўзбекистондан Кореяга E-9 визаси орқали йилига ўртача 2,5 минг киши боради. Айни пайтда Тошкентда Корея кўмагида ташкил этилган касб-ҳунар марказларида IT, электротехника, автомобиль таъмири, машинасозлик ва пайвандлаш каби соҳаларда Корея меҳнат бозори талабларига мос кадрлар тайёрланмоқда. Айниқса, кемасозликда бу тизим амалда ишлай бошлаган. 2025 йилда махсус тайёргарликдан ўтган 366 нафар ўзбекистонлик Кореянинг йирик кемасозлик корхоналарида иш бошлаган. 2026 йилда яна 80 киши шу йўналишда тайёрланмоқда. Корейс матбуоти бу жараённи «Кореяда ишлаш учун одам танлаш» моделидан «Корея саноатига керакли малакали кадрни олдиндан тайёрлаш» моделига ўтиш сифатида баҳоламоқда. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.7/day
last 10 hours ago
Reactions per 1K views
9.2
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 16 Sep 2026, 16:08 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 7.7K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.