🔴Ойлаб тайёргарлик кўрилган Самарқанд Олимпиадаси ташкилий муаммолар билан бошланди ✔️Кимдир хона кутди, кимдир виза ололмади ✔️ФИДЕ вазият юзасидан хавотирини эълон қилди. Конгресс қолдирилиши хавфи бор 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ҳиндистон жамоаси меҳмонхонага жойлашиш учун соатлаб кутган. Айрим жамоалар эса шаҳардан ўз пулига хона ижарага олишга мажбур бўлган. ФИДЕ уларнинг уч кунгача бўлган турар жой харажатларини қоплашини, талабга жавоб бермайдиган расмий меҳмонхоналарда яшаётганларга ҳам қўшимча компенсация беришини билдирди. Виза муаммоси мусобақа таркибига ҳам таъсир қилган. Намибиянинг икки шахматчиси виза ололмагач, уларнинг ўрнига мураббий ва миллий федерация президенти рўйхатдан ўтказилган. ФИДЕ Конгрессининг овоз бериш ҳуқуқига эга делегатларининг иштироки кафолатланмаса, унинг санаси ва жойини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилади. Ўзбекистон томонидан Алишер Саъдуллаев Ҳиндистон жамоасининг барча аъзоларига хоналар ажратилганини маълум қилди. Бироқ бу хабар бошқа жамоаларнинг турар жой ва виза муаммолари ҳам тўлиқ ҳал бўлганини англатмайди. 🔗Тафсилотларни Uzdiplomat.uz сайтида ўқинг! Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X