🔴 Сингапур аэропортида ўзбекистонлик она ва ўғил ўғирлик гумони билан ушланди Сингапурнинг Чанги аэропортидаги дўконлардан қарийб 5 минг Сингапур долларилик буюмларни ўғирлаганлик гумони билан Ўзбекистон фуқаролари — 39 ёшли аёл ва унинг 16 ёшли ўғли ушланди. Бу ҳақда Сингапур полицияси 15 сентябрь куни маълум қилган. Полицияга кўра, 28 август аэропортнинг иккинчи терминали транзит ҳудудидаги дўкондан ўғирлик ҳақида хабар келиб тушган. Дўкон ходими пештахтадан уч жуфт қуёш кўзойнаги йўқолганини аниқлаган. Дастлабки тергов маълумотларига кўра, кузатув камераларида ўсмир соат 18:28 атрофида кўзойнакларни олиб, ҳақини тўламасдан чиқиб кетгани акс этган. Уларнинг умумий қиймати тахминан 1460 Сингапур долларини ташкил этади. Аэропорт полицияси она ва ўғилни Сингапурдан жўнаб кетишидан олдин топган. Уч жуфт кўзойнак, шунингдек, ўғирланган бўлиши мумкинлиги гумон қилинган бошқа буюмлар ҳам олиб қўйилган. Полиция ўсмирни транзит ҳудудидаги олтита дўкондан жами 4800 Сингапур долларидан (3700 АҚШ доллари) ортиқ қийматдаги буюмларни ўғирлаганликда гумон қилмоқда. Унинг онаси эса алоҳида равишда 149,90 Сингапур долларилик (118 АҚШ доллари) бир қути атирни ўғирлаганлик ҳамда ўғлидан ўғирланган бир жуфт кўзойнакни қабул қилганликда гумонланмоқда. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X