🔴Университетнинг ўқув базаси сотувга чиқди ✔️Сотувга асос кўрсатилди, аммо талабалар амалиёти нима бўлади ? Унга жааоб берилмади Uzdiplomat’нинг Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ўқув-тажриба хўжалиги сотувга чиқарилиши ҳақидаги материалига муносабат билдирилди. Аммо унда кўтарилган асосий савол — талабалар қаерда амалиёт ўташи жавобсиз қолди. Муносабатда қайд этилишича, университет таъсисчилигидаги «Ўқув-тажриба хўжалиги» МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши Президентнинг 2026 йил 28 августдаги ПФ–177-сон фармони асосида оммавий савдоларга чиқариладиган активлар рўйхатига киритилган. Шунингдек, дастур лойиҳаси тегишли электрон тизимга жойлаштирилгани ва манфаатдор давлат органлари ҳамда ташкилотлар билан келишилгани билдирилган. Бироқ «келишилган» деган умумий изоҳ университетнинг эҳтиёжи ўрганилганини очиб бермайди. Айнан университет билан келишилганми? Маъмуриятнинг хўжалик ўқув жараёни учун зарурлиги ҳақидаги позицияси инобатга олинганми? Муносабатда бу ҳақда маълумот йўқ. Хўжаликнинг МЧЖ шаклида экани ҳам талабалар амалиёти сақланишини англатмайди. Бунинг учун сотув шартларида янги мулкдор зиммасига ўқув-тажриба базасини сақлаш ва талабаларнинг ундан фойдаланишини таъминлаш мажбурияти қўйилганми — шуни очиқлаш керак. Агар бундай шарт бўлмаса, университетга қандай муқобил база берилади? Таҳририят суриштирувида кўтарилган масала хўжаликни сотишга асос бўлган ҳужжатнинг рақами эмас, бу қарорнинг таълим жараёнига таъсири эди. Берилган муносабатда эса айнан шу масала очиқ қолмоқда. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X