🔴Тиббий таълимда катта ўзгаришлар: «5+1» тизими ва резидентура жорий этилади ✔️Шифокорликка ўқишга кириш қийинлашади ✔️Энди эркак ўрта тиббиёт ҳодимлари «тиббиёт оғаси» дейилади Президентнинг 10 сентябрдаги ПФ–191-сон фармони билан тиббиёт ва фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрлаш тизими ўзгартирилади. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» хабар берди. 2027/2028 ўқув йилидан: — «Даволаш иши» ўрнига 6 йиллик «Умумий тиббиёт» бакалавриати жорий этилади. Таълим «5+1» шаклида бўлиб, сўнгги бир йил тўлиқ амалиётга ажратилади; — битирувчилар умумий амалиёт шифокори малакасини олиб, оилавий шифокор бўлиб ишлаши мумкин; — тор соҳа шифокорлари фақат резидентура орқали тайёрланади. Клиник ординатурага қабул тўхтатилади; — давлат грантидаги резидентларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2,15 бараварида стипендия тўланади; — тиббиёт йўналишларига кириш учун минимал натижа максимал баллнинг 60 фоизи қилиб белгиланади; — тор тиббий мутахассисларни магистратура орқали тайёрлаш бекор қилиниб, магистратура асосан илмий-педагогик ва бошқарув кадрларига йўналтирилади. 2026/2027 ўқув йилидан эса оилавий тиббиёт бўйича резидентура бошланади. Шифокорлик дастурларида ўқиш ва давлат имтиҳонларидан ўтиш учун камида 70 фоиз натижа талаб қилинади. Шунингдек, 2027/2028 ўқув йилидан ҳамширалик тизимида ҳам ўзгариш бўлиб, аёл битирувчиларга «ҳамшира», эркакларга «тиббиёт оғаси» квалификацияси берилади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X