Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади •facebook.com/uzdiplomat •instagram.com/uzdiplomat.uz •youtube.com/@uzdiplomat Реклама: +99893 571 72 35 Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomat_uz

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 4 hours ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣
  1. 🔴Тошкентда 9 ноябрдан уйларга иссиқлик берила бошлайди Тошкентда 9 ноябрь, душанба кунидан иситиш мавсуми босқичма-босқич бошланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинган. Қарорга мувофиқ, шу санадан мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва бошқа ижтимоий соҳа муассасаларида иситиш тизимлари ишга туширилади. Кўп квартирали турар жой биноларига ҳам 9 ноябрдан иссиқлик бериш бошланади. Улаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади. Яъни барча уйларда иситиш тизими бир вақтнинг ўзида ишга тушмаслиги мумкин. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  2. 🔴Қашқадарё: “Инсон қадри” шиорини аксини исботловчи йўллар ✔️Чироқчидан Uzdiplomat’га шикоят келди. Uzdiplomat таҳририятига Н-148 Шўрбозор–Чироқчи–Яккабоғ йўлидаги хавфсизлик ва тозалик муаммолари юзасидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда ёғингарчилик пайтида автомобиллар сирпаниб, жарликка қулашининг олдини олиш учун йўлдаги кўприкларга бетон ҳимоя устунлари ўрнатиш сўралган. Шунингдек, носоз светофорларни тузатиш, йўлдаги ўйдим-чуқурларни таъмирлаш ва йўл ёқасида тўпланган чиқиндиларни олиб кетишда амалий ёрдам сўралмоқда. ❗️Аҳоли аслида сўраб, мурожаат қилиб юришига ҳожат бўлмаган оддий заруратлар учун сарсон бўлмоқда. Хавфсиз кўприк, соз светофор, текис йўл ва тоза йўл ёқаси — ортиқча талаб эмас. Булар масъул ташкилотларнинг кундалик эътиборида бўлиши керак бўлган масалалар эмасми? Одамлар йўлда хавфсиз юриш учун ҳам идораларга ўз вазифасини эслатиб, таҳририятдан кўмак сўрашга мажбур бўлмаслиги керак. Айниқса, кўприклардаги ҳимоя билан боғлиқ мурожаат инсон ҳаётига дахлдор, уни ҳал қилишни бирор бахтсиз ҳодиса юз бергунига қадар кечиктириб бўлмайди. Масъул ташкилотлардан мурожаатда келтирилган ҳолатларни жойига чиқиб ўрганиш, кўприкларда қандай ҳимоя тўсиқлари зарурлигини мутахассислар иштирокида баҳолаш ҳамда таъмирлаш ва тозалаш ишлари қачон бажарилиши ҳақида аниқ маълумот беришни сўраймиз. Uzdiplomat масъулларнинг муносабатини эълон қилишга тайёр. ❗️«Реал Ўзбекистон» лойиҳасида иштирок этинг! Ўз ҳудудингизга оид янгиликлар, сурат ва лавҳаларни телеграмдан @uzdiplomat_uz га жўнатинг! Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  3. Ўқитувчи бўлиш нархи 400 доллар: Самарқандда ўқитувчини ишга олиш учун пора сўраган мактаб директори ушланди Самарқанд шаҳридаги мактаблардан бирининг директори ўқитувчиликка ишга қабул қилиш эвазига пора олганликда гумонланмоқда. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, мактаб директори Н.А. фуқаро Қ.М.ни ўқитувчи лавозимига ишга олиш эвазига 400 доллар олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Хабарда қайси мактаб директори ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритилмаган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  4. 🔴 Мирзиёев ШҲТ давлатлари хавфсизлик ва разведка хизматларини яқин ҳамкорликка чақирди Президент Шавкат Мирзиёев хавфсизлик масалалари бўйича «ШҲТ плюс» биринчи экспертлар мулоқоти иштирокчиларига мурожаатида махсус хизматлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Ўзбекистон ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда ШҲТга аъзо давлатлар, кузатувчи ва мулоқот бўйича шерик мамлакатларнинг махсус хизматлари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирок этмоқда. «ШҲТнинг янги таҳдидларга ўз вақтида жавоб бериш ва янада барқарор дунёни шакллантиришда самарали иштирок этишга қодир бўлиши кўп жиҳатдан махсус хизматларнинг яқин ҳамкорликда иш олиб боришига боғлиқ», — дея таъкидлади Мирзиёев. Президентнинг қайд этишича, ҳеч бир давлат чегара билмайдиган таҳдидларга якка ўзи тўлиқ қарши тура олмайди. Шу боис хавфларни олдиндан аниқлаш, ўзаро ахборот алмашиш ва хавфсизлик бўйича келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш зарур. Мурожаатда киберҳужумлар, жамоатчилик онгини бошқариш ва ёлғон ахборот тарқатиш каби таҳдидларга алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, террорчи ташкилотларнинг интернет орқали тарафдорлар жалб қилиши, маблағ тўплаши ва ёшларга таъсир ўтказиши жиддий хавотир уйғотаётгани айтилган. Мирзиёев мулоқот иштирокчилари халқлар хавфсизлиги ва давлатлар барқарор тараққиётини таъминлашга қаратилган ҳамкорликнинг амалий йўналишларини белгилаб олишига ишонч билдирган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  5. 🔴Ўзбекистонда БМТнинг аксилтеррор минтақавий офисини очиш таклиф этилди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда БМТнинг Аксилтеррор бошқармаси минтақавий офисини очишга тайёр эканини билдирди. Бу ташаббус бугун Остонада бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида илгари сурилди. Президент матбуот хизмати хабарига кўра, саммитда сунъий интеллект ривожи билан боғлиқ хавфлар, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш ҳамда минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди. Мирзиёев таклиф этган минтақавий офис Марказий Осиё давлатларига интернетда терроризмни тарғиб қилувчи материалларни аниқлаш, улар ҳақида тезкор огоҳлантириш, терроризмни молиялаштириш ҳолатларини фош этиш ва бу жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиши кўзда тутилмоқда. Президент, шунингдек, «Инсон манфаатлари йўлида рақамли тараққиёт» ташаббусини илгари сурди. У сунъий интеллект имкониятларидан таълимни ривожлантириш, билимларни кенг тарқатиш ва жамиятда ўзаро ишончни мустаҳкамлаш учун фойдаланишни назарда тутади. Яна бир таклиф — Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази негизида «Рақамли даврда жаҳолатга қарши маърифат» халқаро дастурини йўлга қўйиш. Дастур доирасида кўп тилли ахборот ресурслари яратиш, диний арбобларни рақамли муҳитда ишлашга тайёрлаш ва ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш режалаштирилмоқда. Мирзиёев сунъий интеллект нафақат янги имкониятлар, балки жиддий хавфларни ҳам келтириб чиқараётганини таъкидлади. Унинг фикрича, янги технологиялар таҳдид манбаига эмас, тинчлик, хавфсизлик ва инсон тараққиётига хизмат қилиши керак. Учрашувда Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон раҳбарлари, Иордания Подшоҳи Абдулла II ҳамда Қирғизистон ва Озарбайжон вакиллари иштирок этди. Маълумот учун, Ақаба жараёни Иордания Подшоҳи Абдулла II ташаббуси билан йўлга қўйилган, терроризм ва экстремизмга қарши халқаро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган мулоқот платформаси саналади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  6. #Real_Ozbekiston 🔴 Олти йилдан бери боғча учун ер сўраётган тадбиркорни ҳокимият эшитмади ✔️Боғча учун берилмасдан суғориладиган ер деб баҳона қилинган ҳудуд уй-жой учун расмийлаштирилгани айтилмоқда. Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Қийқим маҳалласида яшовчи Ҳамроқул Ҳотамов 2020 йилдан буён давлат-хусусий шериклик асосида болалар боғчаси ташкил этиш учун ҳокимлик захирасидаги ер майдонини олишга уринаётганини айтмоқда. Унинг сўзларига кўра, шу вақт ичида туман ва вилоят ҳокимлиги, Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси, Вазирлар Маҳкамаси, Сенат, сиёсий партия ва бошқа идораларга кўплаб мурожаатлар юборилган. Бироқ масала ҳал этилмаган. Мурожаатчининг асосий эътирози ер майдони тақдирига боғлиқ. У боғча қуриш учун сўралган ҳокимлик захирасидаги ер кейинчалик бошқа мақсадда, жумладан уй-жой учун расмийлаштирилганини даъво қилмоқда. Ҳотамовнинг айтишича, айрим идораларнинг аввалги жавобларида мазкур ерни ҳатто аукционга чиқариш мумкин эмаслиги билдирилган. Шунга қарамай, кейинчалик ушбу ерга хусусий уй-жой бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилгани юзасидан у эътироз билдирмоқда. Мурожаатчи Қийқим маҳалласида мактабгача таълим билан қамров даражаси ҳам расмий рақамлардан анча паст эканини таъкидлайди. Унинг фикрича, ҳудудда боғчага эҳтиёж юқори бўлган бир пайтда ижтимоий мақсад учун сўралган ернинг бошқа мақсадга берилиши алоҳида текширилиши керак. Ҳотамов, шунингдек, мазкур ҳолат бўйича прокуратура етарлича текширув ўтказмаганини, фуқаролик суди қарори эса ижро этилмай қолганини айтмоқда. У ер майдонининг қандай асосда бошқа шахсга расмийлаштирилгани, кадастр ҳужжатларининг қонунийлиги, маҳалладаги мактабгача таълим қамрови ҳақидаги расмий рақамлар ҳамда масъул мансабдорларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилишини сўрамоқда. ❗️«Реал Ўзбекистон» лойиҳасида иштирок этинг! Ўз ҳудудингизга оид янгиликлар, сурат ва лавҳаларни телеграмдан @uzdiplomat_uz га жўнатинг! Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

  7. 🔴 Газ баллони ва кўмир аҳолига вақтида етиб боришини ИИВ назорат қилади Аҳолига суюлтирилган газ ва кўмир етказиб бериш, йўлда ёки омборларда маҳсулот талон-торож қилинишига йўл қўймаслик ички ишлар органлари назоратида бўлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини кўмир, табиий ҳамда суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Унда ички ишлар органларига ҳудудларда таъминот билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш, коррупция ва талон-торожликларнинг олдини олиш вазифалари белгиланди. Хусусан, «Ҳудудгазтаъминот» билан ҳамкорликда газ баллонларининг аҳолига ўз вақтида етказилиши, маҳсулот ҳажми ва тақсимоти ҳисоби назорат қилинади. Таъминотда узилиш бўлса, унинг сабабларини аниқлаш ва истеъмолчилар мурожаатларини ҳал этиш чоралари кўрилади. Шунингдек, газ тўлдириш шохобчалари, омборлар ва тақсимлаш базаларида қўриқлаш кучайтирилади. Темир йўл орқали ташилаётган ёқилғининг бут сақланиши ва манзилга етиб бориши ҳам назоратга олинади. Транспорт вазирлиги билан биргаликда маҳсулотларни ташиш логистикаси ва белгиланган йўналишларга риоя этилиши кузатиб борилади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  8. edited

    🔴 Дарахтлар кесиляпти, қурилишлар кўпайяпти аммо қарор қабул қилишда сиз қатнашаяпсизми? Уйимиз ёнида қурилиш бошланса, дарахтлар кесилса, бу ҳақда кўпинча ишлар бошланганидан кейин хабар топамиз. Лекин шу қарорлар қабул қилинаётганда аҳоли ва экологик жамоат бирлашмалари қатнашяптими? Уларнинг фикри сўраляптими? Самарқандда 5–6 ноябрь кунлари ўтказилаётган тренингда ана шундай масалалар муҳокама қилинмоқда. CEE Bankwatch Network ва «Эзгулик» жамияти ҳамкорлигидаги тадбирда экологлар, журналистлар ва нодавлат ташкилотлар вакиллари қатнашмоқда. Иштирокчиларга Орхус конвенцияси қандай имкониятлар бериши оддий мисоллар билан тушунтирилмоқда. Ўзбекистон учун бу ҳужжат 2025 йил 23 июндан кучга кирган. Конвенцияга кўра, одамлар экологик маълумотларни олиш, атроф-муҳитга таъсир қиладиган қарорлар муҳокамасида қатнашиш ва ҳуқуқлари бузилганда ҳимоя излаш имконига эга бўлиши керак. Масалан, атроф-муҳитга сезиларли таъсир қиладиган қурилиш режалаштирилса, тегишли тартибда аҳоли ва манфаатдор экологик ташкилотларга лойиҳа билан танишиш, савол бериш ва эътироз билдириш имкони яратилиши лозим. Бу муҳокама қурилиш бошланиб кетганидан кейин эмас, қарорга таъсир қилиш мумкин бўлган пайтда ўтказилиши муҳим. Шунинг учун бугунги қурилишлар бўйича очиқ жавоб керак. Қайси лойиҳалар аҳоли билан муҳокама қилинди? Қайси экологик жамоат бирлашмалари қатнашди? Уларнинг таклифлари натижасида лойиҳада нималар ўзгарди? Буни муҳокама баённомалари ва қабул қилинган қарорлар орқали кўрсатиш мумкин. Табиатга зарар етказилса, уни тўхтатиш, оқибатларини бартараф этиш ва зарарни қоплаш масаласи ҳам кўтарилиши керак. Конвенция экологик қонунбузарликлар устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ва суд орқали ҳимоя излаш имкониятларини назарда тутади. Зарарни ким ва қандай қоплаши эса тегишли қонунлар ва иш ҳолатлари асосида ҳал қилинади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  9. 🔴 Сирожиддин Адилов нега манзил-колонияга ўтказилмай, қамоқхонада сақланмоқда? Сирожиддин Адилов жазони манзил-колонияда ўташи белгиланганига қарамай, ҳали ҳам Ховосдаги қамоқхонада сақланмоқда. Бу ҳақда «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳукм ижрога қаратилганидан кейин бир неча кун ўтган, аммо Адилов белгиланган муассасага ўтказилмаган. Ташановнинг сўзларига кўра, 9 октябрь куни Президент Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида ИИВнинг тўққиз ойлик фаолияти ва устувор вазифаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилган. Вазир ўринбосари Рамазон Ашропов бошчилигидаги мутасаддилар қатнашган тадбирнинг катта қисми Сирожиддин Адилов иши муҳокамасига ажратилган. Унинг таъкидлашича, анжуманда катта экран орқали жабрланувчи сифатида тақдим этилган шахсларнинг махсус тайёрланган чиқишлари намойиш қилинган. Бироқ ўша вақтда Адиловга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ҳали қонуний кучга кирмаган бўлган. Ташанов бу ҳолатни айбсизлик презумпциясига зид деб баҳоламоқда. Унинг фикрича, ҳукм қонуний кучга кирмасидан шахсни жамоатчилик олдида айбдор сифатида кўрсатиш, уни «оммавий сазойи қилиш»га йўл қўйилмаслиги керак. Ташановнинг сўзларига кўра, жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти Мирзачўл тумани суди ҳукмида айрим жабрланувчиларнинг кўрсатмалари тасдиқланмагани қайд этилган. Шу сабабли уларнинг баъзилари жабрланувчилар сафидан чиқарилган, Адилов эса тегишли қисмлар бўйича оқланган. Шунга қарамай, анжуманда ушбу шахсларнинг мурожаатлари ҳам намойиш этилгани айтилмоқда. Ташановнинг фикрича, бу ҳолат вазирликнинг мазкур ишда манфаатдор эмаслиги ҳақидаги баёнотларига шубҳа туғдиради. У анжумандан кейин ИИВнинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича масъуллари иштирокида тайёрланган махсус кўрсатувларда ҳам айбсизлик презумпцияси бузилганини таъкидламоқда. Жамият ИИВнинг бир гуруҳ амалдорлари хатти-ҳаракатлари юзасидан Президент Администрацияси, Бош прокуратура ва Хавфсизлик кенгашига мурожаат қилишни режалаштирган. Ташанов бу ҳақда жамоатчиликка қўшимча ахборот берилишини маълум қилган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  10. 📄uzdiplomat иқтибоси🖍 «Миллатнинг буюклиги унинг дабдабали томошалар ва баланд бинолари билан эмас, балки энг оддий фуқаросининг қадри ва ҳуқуқлари қанчалик ҳимоялангани билан ўлчанади”. Маҳатма Ганди Ҳиндистон мустақиллиги учун курашнинг энг машҳур етакчиларидан бири. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  11. 🔴«Фаол фуқаролар»га автокредит бошланғич бадалининг 3 фоизи тўлаб берилиши мумкин Ўзбекистонда жамият ҳаётида фаол қатнашадиган одамларга «Жамиятдаги фаол фуқаро» мақомини бериш таклиф қилинмоқда. Ҳукумат қарори лойиҳасида улар учун бир қатор енгилликлар кўзда тутилган. Хўш, бу мақомни олган одамга қандай ёрдам берилади? Кредитга автомобиль олса, бошланғич бадалининг 3 фоизи қоплаб берилади. Бу машинанинг тўлиқ нархидан 3 фоиз дегани эмас. Ёрдам миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан ошмайди. Ўқиш пули бўйича эса давлат олийгоҳида ўқиш учун тузилган контракт суммасининг 5 фоизи қопланади. Давлат хизматларида ҳам айрим йиғим ва тўловларга 10 фоиз чегирма берилади. Бу чегирма давлат божига тааллуқли эмас. Коммунал тўловларга чегирма эса келтирилган матнда назарда тутилмаган. Бундан ташқари, мақом эгаларига «Фаол фуқаро» нишони берилади, уйига махсус белги ўрнатилади. Мақомни олиш учун Давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz орқали ариза бериш мумкин бўлиши кўзда тутилмоқда. Ҳозирча булар — лойиҳадаги таклифлар. Имтиёзлар ҳали кучга киргани йўқ. Эслатма, аввалроқ Чиноз ҳокими «Уятли хонадон» ва «Шармандали маҳалла» ёзувларини осиш ташаббуси билан чиқиб, жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган эди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  12. 🔴Ўзбекистон 2030 йилгача уран қазиб олишни икки баравар оширмоқчи Ўзбекистон 2030 йилга бориб уран ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 15 минг тоннага етказишни режалаштирмоқда. Шунингдек, мамлакатда 16 турдаги стратегик металл ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва соҳага миллиардлаб доллар инвестиция жалб қилиш кўзда тутилган. Бу режалар бугун Президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилди. Йиғилишда «Навоийуран» корхонаси ва Ўзбекистон технологик металлар комбинати фаолияти ҳамда янги инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди. Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, 2026 йилда мамлакатда 7,5 минг тонна уран ишлаб чиқариш режалаштирилган. 2030 йилгача бу кўрсаткични 15 минг тоннага, аниқланган захираларни эса 200 минг тоннага етказиш вазифаси қўйилган. Маълумот учун, 2025 йилда Ўзбекистонда 7 минг тонна уран ишлаб чиқарилган, аниқланган захиралар 139 минг тоннани ташкил этган. 2024 йилда эса уран қазиб олиш ҳажми 4 минг тонна бўлган. Демак, сўнгги йилларда соҳада ишлаб чиқариш сезиларли даражада ошган. Бу йил Жиззах вилоятидаги Арнасой, Навоий вилоятидаги Ғарбий Қизилқоқ ва Жанубий Жонгелди, Самарқанд вилоятидаги Шарқий Агрон конларини ўзлаштириш ишларини бошлаш белгиланган. Уран ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига 250 та янги иш ўрни яратиш, қўшимча технологик ускуналар ўрнатиш ва маҳаллий корхоналардан зарур кимёвий маҳсулотлар етказиб беришни кўпайтириш режалаштирилмоқда. Ҳозир мамлакатда вольфрам, молибден, селен, теллур ва рений каби металлар ишлаб чиқарилмоқда. Энди никель, кобальт, графит, сурма, қалай, марганец, платина, ванадий, симоб ва мис каби маҳсулотларни ўзлаштириш вазифаси қўйилди. 2030 йилгача 16 турдаги муҳим металл бўйича ишлаб чиқариш ҳажмини 2,7 миллиард доллардан ошириш мўлжалланган. Айниқса, вольфрамни чуқур қайта ишлашга катта эътибор қаратилмоқда. Бу йўналишга 1,1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиниб, 2030 йилгача қарийб 2,2 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бундай металлар электр автомобиллари, аккумуляторлар, авиация, электроника, энергетика ва бошқа юқори технологик соҳаларда кенг қўлланилади. Шу сабабли уларга жаҳон бозорида талаб ортиб бормоқда. Шу билан бирга, уран қазиб олиш ҳажмининг икки баравар оширилиши сув ресурсларидан фойдаланиш, кимёвий реагентлар билан ишлаш ва экологик хавфсизлик масалаларини ҳам долзарблаштиради. Президент тақдимотида 2030 йилгача сульфат кислотаси ўрнини босувчи реагентлар улушини 40 фоизга етказиш вазифаси қўйилган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  13. 🔴 «Президент порталига қилган мурожаатим Мудофаа вазирлиги томонидан ёлғон маълумот билан ёпиб юборилди» Uzdiplomat таҳририятига Эркин Абдуллоевдан шу мазмундаги мурожаат келиб тушди. Унинг билдиришича, 2026 йил 28 сентябрда 99818-ҳарбий қисм хизматчиларининг ўзига нисбатан амалга оширган ҳаракатларидан норози бўлиб, Президент портали ва Мудофаа вазирлигига шикоят йўллаган. Бироқ 21 октябрда подполковник Т. Садиков имзолаган далолатномада фуқарога телефон орқали тушунтириш берилгани, у бундан қониққани ва ариза-шикояти йўқлигини билдиргани ёзилган. Абдуллоев бу гапларни айтмаганини таъкидламоқда. Uzdiplomat таҳририяти фуқаро тақдим этган аудиоёзувни тинглаб чиқди. Суҳбатда Абдуллоев тушунтиришлардан қониққанини ёки шикояти йўқлигини айтмаган. Фуқаронинг айтишича, телефон орқали фақат жавоб хатини юбориш учун яшаш манзили аниқлаштирилган. У эса шикоятидан воз кечмаган. Қўмондонликнинг расмий жавоб хатида 28 сентябрдаги тадбир давомида ҳарбий хизматчилар баъзи талабларга риоя этмагани ва иштирокчиларга интизомий жазо қўллангани қайд этилган. Ҳолат Навоий ҳарбий прокуратураси томонидан ҳам ўрганилаётгани билдирилган. Шундай экан, фуқаронинг «шикоятим йўқ» деган гапи қандай асосда ҳужжатга киритилган? Абдуллоев далолатномадаги маълумотларни текшириш, масъулларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва дастлабки шикоятини қайта ўрганишни сўрамоқда. ❗️«Реал Ўзбекистон» лойиҳасида иштирок этинг! Ўз ҳудудингизга оид янгиликлар, сурат ва лавҳаларни телеграмдан @uzdiplomat_uz га жўнатинг! Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  14. 🔴Ўзбекистон ер ости бойлиги кимни бой қилмоқда? ✔️Табиий қазилмалар зарари кимга-ю, даромади кимга? Марказий Осиёнинг минералларига дунё қизиқмоқда. Аммо конлар минтақада бўлгани билан, улардан келадиган катта иқтисодий фойда ҳам шу ерда қоладими, ҳалққа етиб борадими? Modern Diplomacy нашри айни шу муаммони кўтаради. Муаллиф таҳлилида⁠ Қозоғистоннинг уран ишлаб чиқаришдаги етакчилиги ва Ўзбекистоннинг катта мис захираларини тилга олади. Унинг фикрича, бу ресурслар саноатни ривожлантириш учун асос бўлиши мумкин. Лекин минералга эгалик қилиш унинг иқтисодий қийматини назорат қилиш дегани эмас. Мақоладаги муҳим мисоллардан бири Қозоғистонда камёб ер элементларини қайта ишлаш масаласи. Таркибида минерал бўлган жинсни қазиб олиш биринчи босқич, холос. Ундан алоҳида элементларни ажратиб, саноат талаб қиладиган тозалаш махсус технология, билим ва сармоя талаб этади. Бу имкониятлар хорижда қолса, кон эгаси ҳам ташқи қайта ишловчига боғлиқ бўлиб қолади. Modern Diplomacy бу жараённи геосиёсий рақобат билан боғламоқда… Батафсил… Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  15. 🔴 Қурилишлар экологияга қимматга тушаяпти ✔️ Яна 51 туп дарахт кесиб ташланди Яшнобод туманида кўп қаватли уй қураётган компания 51 туп дарахтни рухсатсиз кесган, юз минглаб тонна қурилиш чиқиндиси ва тупроқни қаерга олиб кетганини ҳужжат билан кўрсатиб беролмаган. Компанияга 5,5 млрд сўмдан ортиқ экологик зарар ва компенсация ҳисобланган.** Экология қўмитаси маълумотига кўра, Жарқўрғон кўчасида қурилиш олиб бораётган «B..D.» МЧЖ фаолияти текширилганда қатор қонунбузарликлар аниқланган. Маълум бўлишича, компания 50 туп арча ва бир туп чинорни кесиш учун рухсат сўраган, аммо Экология бошқармаси бунга розилик бермаган. Шунга қарамай, 51 туп дарахт кесиб ташланган. Қурилиш майдонидан чиқаётган юк машиналарининг ғилдираклари ювилмагани сабабли лой ва тупроқ 2–2,5 километргача тарқалган. Қуриган тупроқ эса машиналар ҳаракатида чангга айланиб, ҳавога кўтарилган. Бундан ташқари, эски биноларни бузишдан чиққан 126 минг тоннадан ортиқ чиқинди ва ер қазишдан ҳосил бўлган 368 минг тоннадан зиёд тупроқ қаерга олиб кетилгани ҳақида ҳужжат тақдим этилмаган. Яна 12 минг тоннадан ортиқ чиқинди белгиланмаган жойга ташланган. Қонунбузарликлар учун компанияга 5,18 млрд сўм компенсация, кесилган дарахтлар учун эса 396 млн сўм зарар ҳисобланган. Корхона раҳбари 4,4 млн сўм жаримага тортилган. Шунингдек, компания зиммасига кесилган 51 туп дарахт ўрнига 5100 туп кўчат экиш ва уларни уч йил парваришлаш мажбурияти юклатилган. Бу пойтахтда қурилиш ортидан дарахтлар йўқ қилинаётган биринчи ҳолат эмас. Аввалроқ Миллий боғ ёнидаги The Ritz-Carlton меҳмонхонаси қурилишида ҳам дарахтлар кесилгани, Яшнобод туманидаги собиқ ҳарбий қисм ҳудудида эса 16 туп дарахт ноқонуний йўқ қилингани ҳақида хабарлар берилганди. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  16. 🔴Қонунчиликдаги «Диний экстремизм» атамасидан «диний» сўзи олиб ташланмоқда Ўзбекистон қонунчилигида «диний экстремизм» атамасини «экстремизм» тушунчасига алмаштириш назарда тутилмоқда. Бу ўзгаришни ўз ичига олган қонун Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида маъқулланган. Мақсад — экстремизмни муайян дин билан боғлаш амалиётига чек қўйиш ва қонунчиликда ягона ҳуқуқий ёндашувни таъминлаш. Шунингдек, «экстремизм» тушунчасининг ҳуқуқий чегаралари саккизта аниқ хатти-ҳаракат асосида белгиланиши кўзда тутилмоқда. Сенат муҳокамасида бу тушунчани субъектив ёки ҳаддан ташқари кенг талқин қилишнинг олдини олишга хизмат қилиши таъкидланган. Қонунда жазоларни фарқлаш ҳам назарда тутилган. Тақиқланган ташкилотда иштирок этиш учун енгилроқ, уни тузиш ёки унга раҳбарлик қилиш учун эса оғирроқ жавобгарлик белгиланмоқда. Экстремизм, сепаратизм ёки ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тайёрлаш ва тарқатиш мақсадида сақлаш билан боғлиқ айрим қилмишлар биринчи марта содир этилганда маъмурий жавобгарлик қўллаш кўзда тутилган. Ўзгаришнинг аҳамияти фақат атамадан «диний» сўзини олиб ташлашда эмас. Асосий мезон янги таъриф амалиётда қандай қўлланиши, тинч диний эътиқод билан экстремистик хатти-ҳаракат ўртасидаги чегара қанчалик аниқ белгиланишидадир. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  17. 🔴Ўзбекистонда янги ГЭСлар қурилмоқда. Сув камайса, улар нима бўлади? Ўзбекистонда янги гидроэлектр станциялари қурилиши давом этмоқда. 2026 йилнинг тўққиз ойида умумий қуввати 74,3 МВт бўлган тўққизта энергетика лойиҳаси ишга туширилди. Улар орасида Қўғай-1, Қўғай-2, Бешқўрғон, Работ, Чаппасув ва Тамшуш ГЭСлари ҳам бор. Соҳага 151,9 млн доллар инвестиция киритилган. Минтақада сув танқислиги кучайиб бораётган бу лойиҳалар келажаги ҳавотирли эмасми? Қурғоқчилик кучайганда катта маблағ сарфлаб қурилган ГЭСлар қанчалик самарали ишлайди? Сув етишмаслиги сабаб ишдан чиққан станциялар борми? Бу саволлар «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг матбуот анжуманида Uzdiplomat журналисти томонидан кўтарилди. Зеро, 2025 йилда сув оқимининг камайиши ГЭСларда электр энергияси ишлаб чиқариш пасайишига сабаб бўлган эди. «Бир йил сув кўп бўлса, кейинги йил кам бўлиши мумкин», — дея тушунтирди компания масъуллари. Уларнинг айтишича, Ўзбекистонда сув миқдори йилдан йилга ўзгариб туради. Бир йилги қурғоқчилик сув доим камайиб бораверади, дегани эмас. Компания асосий эътиборни бир хил сувдан бир неча марта электр энергияси олишга қаратмоқда. Масалан, Тўпаланг дарёсида битта сув оқимидан олти-етти марта электр ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бу каскад усули деб аталади. Масъулларга кўра, ҳар бир янги ГЭСнинг иқтисодий самарадорлиги олдиндан ҳисобланади. Ўзини оқламайдиган лойиҳалар амалга оширилмайди. «Ҳозир ишдан чиққан ёки консервация қилинган ГЭСларимиз мавжуд эмас», — деди компания вакили. Жамият маълумотига кўра, 2017 йилдан буён 13 та ГЭС модернизация қилинган, яна бештасида ишлар бошланган. Қолган станцияларни 2032 йилгача янгилаш режалаштирилган. 2026 йилнинг тўққиз ойида ГЭСларда 6,64 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, режа 120 фоизга бажарилган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  18. uzdiplomat иқтибоси: 🖍 “Ҳар миллатнинг ўз ранги, дунёқараши, тушунчалари ва талаблари бор. Қадриятларисиз миллат ўзини йўқотади. Агар тараллабедодлик қилишга қўйиб берилса, бутун бошли миллат ўз рангини, ўзини йўқотиши мумкин. Демократия иштонингни ечиб, саҳнага чиқавер, дегани эмас!” 2016 йил, май ОЗОДБEК НАЗАРБEКОВ, Ўзбекистон халқ артисти, Маданият вазири (2020 йилдан буён) Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  19. +3

    🔴Мирзиёев Тожикистон президентининг ўғлини орден билан тақдирлади Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон парламенти юқори палатаси раиси ва Душанбе шаҳри ҳокими Рустами Эмомалини «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирлади. Бугун Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Рустами Эмомали Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинди. Учрашув якунида унга давлат мукофоти топширилди. Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, Рустами Эмомали икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтиришга қўшган ҳиссаси учун мукофотланган. Учрашувда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо ҳажми ва юк ташиш кўрсаткичлари ортиб бораётгани, саноат, энергетика, қурилиш ва қишлоқ хўжалигида қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани таъкидланди. Шунингдек, ҳудудлараро алоқалар, таълим, туризм ва маданий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. 38 ёшли Рустами Эмомали мансаб пиллапоясидан тез кўтарилган сиёсатчилардан. У Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг тўнғич ўғли бўлиб, фаолияти давомида Тожикистон Божхона хизмати, Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлигига раҳбарлик қилган. 2017 йилдан Душанбе шаҳри ҳокими, 2020 йилдан эса Тожикистон парламенти юқори палатаси — Миллий мажлис раиси лавозимини эгаллаб келмоқда. 2025 йилда ушбу лавозимга қайта сайланган. Рустами Эмомали Тожикистон президентининг эҳтимолий ворисларидан бири сифатида тилга олинади. Мамлакат Конституциясига кўра, президент ўз вазифаларини бажара олмай қолган тақдирда, унинг ваколатлари вақтинча парламент юқори палатаси раисига ўтади. Шу боис Рустами Эмомали мамлакатдаги конституциявий ворислик тартибида муҳим ўрин эгаллаган сиёсий арбоб ҳам ҳисобланади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  20. 🔴Хитойга йўл “бир қадам”қолди ✔️Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўлида 28 та туннель ва 47 та кўприкда қурилиш кетмоқда Ўзбекистонни Хитой билан Қирғизистон орқали боғлайдиган темир йўл қурилишининг 22 фоизини йил охиригача бажариш режалаштирилмоқда. Йўлни 2031 йилда ишга тушириш белгиланган. Eurasianet’нинг 3 ноябрда Қирғизистон темир йўллари маълумотларига таяниб ёзишича, йўналишнинг Қирғизистон ҳудудидаги қарийб 305 километрлик қисмида режалаштирилган 29 туннелдан 28 тасида ва 50 кўприкдан 47 тасида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозиргача туннел қазиш ишларининг 21,5 фоизи, ер ишларининг 67 фоизи бажарилган. Кўприкларнинг қозиқли пойдеворларини тайёрлаш кўрсаткичи 95 фоизга етган — бу кўприклар тўлиқ битганини англатмайди. Августда «Қўш-Дўбо-2» туннелини қазиш якунланган. Дастлабки кўприк конструкцияларини 2027 йилда ўрнатиш кутилмоқда. Маълумот учун, темир йўлнинг Қирғизистон ҳудудидаги қисмини қуриш қиймати 4,7 миллиард доллар деб баҳоланган. Молиялаштиришнинг ярми Хитой банклари кредити, қолган ярми уч давлатнинг қўшма компанияга киритадиган сармояси ҳисобидан қопланади. Компанияда Хитойнинг улуши 51 фоиз, Ўзбекистон ва Қирғизистонники 24,5 фоиздан. Шу нисбат бўйича ҳисобланганда, Ўзбекистон капиталга тахминан 576 миллион доллар, Қирғизистон ҳам шунча, Хитой эса қарийб 1,2 миллиард доллар киритиши назарда тутилади. Хитой банклари кредити 35 йилга берилади ва уни қўшма компания қайтариши белгиланган. Ўзбекистон ўз ҳудудидаги темир йўлни янгилаш учун ҳам алоҳида масъул. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  21. Older posts