🔴Қашқадарё: “Инсон қадри” шиорини аксини исботловчи йўллар ✔️Чироқчидан Uzdiplomat’га шикоят келди. Uzdiplomat таҳририятига Н-148 Шўрбозор–Чироқчи–Яккабоғ йўлидаги хавфсизлик ва тозалик муаммолари юзасидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда ёғингарчилик пайтида автомобиллар сирпаниб, жарликка қулашининг олдини олиш учун йўлдаги кўприкларга бетон ҳимоя устунлари ўрнатиш сўралган. Шунингдек, носоз светофорларни тузатиш, йўлдаги ўйдим-чуқурларни таъмирлаш ва йўл ёқасида тўпланган чиқиндиларни олиб кетишда амалий ёрдам сўралмоқда. ❗️Аҳоли аслида сўраб, мурожаат қилиб юришига ҳожат бўлмаган оддий заруратлар учун сарсон бўлмоқда. Хавфсиз кўприк, соз светофор, текис йўл ва тоза йўл ёқаси — ортиқча талаб эмас. Булар масъул ташкилотларнинг кундалик эътиборида бўлиши керак бўлган масалалар эмасми? Одамлар йўлда хавфсиз юриш учун ҳам идораларга ўз вазифасини эслатиб, таҳририятдан кўмак сўрашга мажбур бўлмаслиги керак. Айниқса, кўприклардаги ҳимоя билан боғлиқ мурожаат инсон ҳаётига дахлдор, уни ҳал қилишни бирор бахтсиз ҳодиса юз бергунига қадар кечиктириб бўлмайди. Масъул ташкилотлардан мурожаатда келтирилган ҳолатларни жойига чиқиб ўрганиш, кўприкларда қандай ҳимоя тўсиқлари зарурлигини мутахассислар иштирокида баҳолаш ҳамда таъмирлаш ва тозалаш ишлари қачон бажарилиши ҳақида аниқ маълумот беришни сўраймиз. Uzdiplomat масъулларнинг муносабатини эълон қилишга тайёр. ❗️«Реал Ўзбекистон» лойиҳасида иштирок этинг! Ўз ҳудудингизга оид янгиликлар, сурат ва лавҳаларни телеграмдан @uzdiplomat_uz га жўнатинг! Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.6/day
last 5 hours ago
Reactions per 1K views
9.3
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 6 Nov 2026, 12:53 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 7.4K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.