🔴Ўзбекистон ер ости бойлиги кимни бой қилмоқда? ✔️Табиий қазилмалар зарари кимга-ю, даромади кимга? Марказий Осиёнинг минералларига дунё қизиқмоқда. Аммо конлар минтақада бўлгани билан, улардан келадиган катта иқтисодий фойда ҳам шу ерда қоладими, ҳалққа етиб борадими? Modern Diplomacy нашри айни шу муаммони кўтаради. Муаллиф таҳлилида Қозоғистоннинг уран ишлаб чиқаришдаги етакчилиги ва Ўзбекистоннинг катта мис захираларини тилга олади. Унинг фикрича, бу ресурслар саноатни ривожлантириш учун асос бўлиши мумкин. Лекин минералга эгалик қилиш унинг иқтисодий қийматини назорат қилиш дегани эмас. Мақоладаги муҳим мисоллардан бири Қозоғистонда камёб ер элементларини қайта ишлаш масаласи. Таркибида минерал бўлган жинсни қазиб олиш биринчи босқич, холос. Ундан алоҳида элементларни ажратиб, саноат талаб қиладиган тозалаш махсус технология, билим ва сармоя талаб этади. Бу имкониятлар хорижда қолса, кон эгаси ҳам ташқи қайта ишловчига боғлиқ бўлиб қолади. Modern Diplomacy бу жараённи геосиёсий рақобат билан боғламоқда… Батафсил… Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X