🔴Ўзбекистонда янги ГЭСлар қурилмоқда. Сув камайса, улар нима бўлади? Ўзбекистонда янги гидроэлектр станциялари қурилиши давом этмоқда. 2026 йилнинг тўққиз ойида умумий қуввати 74,3 МВт бўлган тўққизта энергетика лойиҳаси ишга туширилди. Улар орасида Қўғай-1, Қўғай-2, Бешқўрғон, Работ, Чаппасув ва Тамшуш ГЭСлари ҳам бор. Соҳага 151,9 млн доллар инвестиция киритилган. Минтақада сув танқислиги кучайиб бораётган бу лойиҳалар келажаги ҳавотирли эмасми? Қурғоқчилик кучайганда катта маблағ сарфлаб қурилган ГЭСлар қанчалик самарали ишлайди? Сув етишмаслиги сабаб ишдан чиққан станциялар борми? Бу саволлар «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг матбуот анжуманида Uzdiplomat журналисти томонидан кўтарилди. Зеро, 2025 йилда сув оқимининг камайиши ГЭСларда электр энергияси ишлаб чиқариш пасайишига сабаб бўлган эди. «Бир йил сув кўп бўлса, кейинги йил кам бўлиши мумкин», — дея тушунтирди компания масъуллари. Уларнинг айтишича, Ўзбекистонда сув миқдори йилдан йилга ўзгариб туради. Бир йилги қурғоқчилик сув доим камайиб бораверади, дегани эмас. Компания асосий эътиборни бир хил сувдан бир неча марта электр энергияси олишга қаратмоқда. Масалан, Тўпаланг дарёсида битта сув оқимидан олти-етти марта электр ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бу каскад усули деб аталади. Масъулларга кўра, ҳар бир янги ГЭСнинг иқтисодий самарадорлиги олдиндан ҳисобланади. Ўзини оқламайдиган лойиҳалар амалга оширилмайди. «Ҳозир ишдан чиққан ёки консервация қилинган ГЭСларимиз мавжуд эмас», — деди компания вакили. Жамият маълумотига кўра, 2017 йилдан буён 13 та ГЭС модернизация қилинган, яна бештасида ишлар бошланган. Қолган станцияларни 2032 йилгача янгилаш режалаштирилган. 2026 йилнинг тўққиз ойида ГЭСларда 6,64 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, режа 120 фоизга бажарилган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.6/day
last 5 hours ago
Reactions per 1K views
9.3
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 5 Nov 2026, 04:24 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 6K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.