🔴Ўзбекистонда БМТнинг аксилтеррор минтақавий офисини очиш таклиф этилди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда БМТнинг Аксилтеррор бошқармаси минтақавий офисини очишга тайёр эканини билдирди. Бу ташаббус бугун Остонада бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида илгари сурилди. Президент матбуот хизмати хабарига кўра, саммитда сунъий интеллект ривожи билан боғлиқ хавфлар, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш ҳамда минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди. Мирзиёев таклиф этган минтақавий офис Марказий Осиё давлатларига интернетда терроризмни тарғиб қилувчи материалларни аниқлаш, улар ҳақида тезкор огоҳлантириш, терроризмни молиялаштириш ҳолатларини фош этиш ва бу жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиши кўзда тутилмоқда. Президент, шунингдек, «Инсон манфаатлари йўлида рақамли тараққиёт» ташаббусини илгари сурди. У сунъий интеллект имкониятларидан таълимни ривожлантириш, билимларни кенг тарқатиш ва жамиятда ўзаро ишончни мустаҳкамлаш учун фойдаланишни назарда тутади. Яна бир таклиф — Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази негизида «Рақамли даврда жаҳолатга қарши маърифат» халқаро дастурини йўлга қўйиш. Дастур доирасида кўп тилли ахборот ресурслари яратиш, диний арбобларни рақамли муҳитда ишлашга тайёрлаш ва ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш режалаштирилмоқда. Мирзиёев сунъий интеллект нафақат янги имкониятлар, балки жиддий хавфларни ҳам келтириб чиқараётганини таъкидлади. Унинг фикрича, янги технологиялар таҳдид манбаига эмас, тинчлик, хавфсизлик ва инсон тараққиётига хизмат қилиши керак. Учрашувда Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон раҳбарлари, Иордания Подшоҳи Абдулла II ҳамда Қирғизистон ва Озарбайжон вакиллари иштирок этди. Маълумот учун, Ақаба жараёни Иордания Подшоҳи Абдулла II ташаббуси билан йўлга қўйилган, терроризм ва экстремизмга қарши халқаро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган мулоқот платформаси саналади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.6/day
last 5 hours ago
Reactions per 1K views
9.3
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 6 Nov 2026, 09:27 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 6.4K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.