Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 5 hours ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣

🔴Ўзбекистон 2030 йилгача уран қазиб олишни икки баравар оширмоқчи Ўзбекистон 2030 йилга бориб уран ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 15 минг тоннага етказишни режалаштирмоқда. Шунингдек, мамлакатда 16 турдаги стратегик металл ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва соҳага миллиардлаб доллар инвестиция жалб қилиш кўзда тутилган. Бу режалар бугун Президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилди. Йиғилишда «Навоийуран» корхонаси ва Ўзбекистон технологик металлар комбинати фаолияти ҳамда янги инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди. Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, 2026 йилда мамлакатда 7,5 минг тонна уран ишлаб чиқариш режалаштирилган. 2030 йилгача бу кўрсаткични 15 минг тоннага, аниқланган захираларни эса 200 минг тоннага етказиш вазифаси қўйилган. Маълумот учун, 2025 йилда Ўзбекистонда 7 минг тонна уран ишлаб чиқарилган, аниқланган захиралар 139 минг тоннани ташкил этган. 2024 йилда эса уран қазиб олиш ҳажми 4 минг тонна бўлган. Демак, сўнгги йилларда соҳада ишлаб чиқариш сезиларли даражада ошган. Бу йил Жиззах вилоятидаги Арнасой, Навоий вилоятидаги Ғарбий Қизилқоқ ва Жанубий Жонгелди, Самарқанд вилоятидаги Шарқий Агрон конларини ўзлаштириш ишларини бошлаш белгиланган. Уран ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига 250 та янги иш ўрни яратиш, қўшимча технологик ускуналар ўрнатиш ва маҳаллий корхоналардан зарур кимёвий маҳсулотлар етказиб беришни кўпайтириш режалаштирилмоқда. Ҳозир мамлакатда вольфрам, молибден, селен, теллур ва рений каби металлар ишлаб чиқарилмоқда. Энди никель, кобальт, графит, сурма, қалай, марганец, платина, ванадий, симоб ва мис каби маҳсулотларни ўзлаштириш вазифаси қўйилди. 2030 йилгача 16 турдаги муҳим металл бўйича ишлаб чиқариш ҳажмини 2,7 миллиард доллардан ошириш мўлжалланган. Айниқса, вольфрамни чуқур қайта ишлашга катта эътибор қаратилмоқда. Бу йўналишга 1,1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиниб, 2030 йилгача қарийб 2,2 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бундай металлар электр автомобиллари, аккумуляторлар, авиация, электроника, энергетика ва бошқа юқори технологик соҳаларда кенг қўлланилади. Шу сабабли уларга жаҳон бозорида талаб ортиб бормоқда. Шу билан бирга, уран қазиб олиш ҳажмининг икки баравар оширилиши сув ресурсларидан фойдаланиш, кимёвий реагентлар билан ишлаш ва экологик хавфсизлик масалаларини ҳам долзарблаштиради. Президент тақдимотида 2030 йилгача сульфат кислотаси ўрнини босувчи реагентлар улушини 40 фоизга етказиш вазифаси қўйилган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K5 Nov 11:3714 Nov 04:167.5K5 Nov 11:37: 0 views14 Nov 04:16: 7,470 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
5 Nov 2026, 11:370
14 Nov 2026, 04:167.5K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.