🔴Хитойга йўл “бир қадам”қолди ✔️Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўлида 28 та туннель ва 47 та кўприкда қурилиш кетмоқда Ўзбекистонни Хитой билан Қирғизистон орқали боғлайдиган темир йўл қурилишининг 22 фоизини йил охиригача бажариш режалаштирилмоқда. Йўлни 2031 йилда ишга тушириш белгиланган. Eurasianet’нинг 3 ноябрда Қирғизистон темир йўллари маълумотларига таяниб ёзишича, йўналишнинг Қирғизистон ҳудудидаги қарийб 305 километрлик қисмида режалаштирилган 29 туннелдан 28 тасида ва 50 кўприкдан 47 тасида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозиргача туннел қазиш ишларининг 21,5 фоизи, ер ишларининг 67 фоизи бажарилган. Кўприкларнинг қозиқли пойдеворларини тайёрлаш кўрсаткичи 95 фоизга етган — бу кўприклар тўлиқ битганини англатмайди. Августда «Қўш-Дўбо-2» туннелини қазиш якунланган. Дастлабки кўприк конструкцияларини 2027 йилда ўрнатиш кутилмоқда. Маълумот учун, темир йўлнинг Қирғизистон ҳудудидаги қисмини қуриш қиймати 4,7 миллиард доллар деб баҳоланган. Молиялаштиришнинг ярми Хитой банклари кредити, қолган ярми уч давлатнинг қўшма компанияга киритадиган сармояси ҳисобидан қопланади. Компанияда Хитойнинг улуши 51 фоиз, Ўзбекистон ва Қирғизистонники 24,5 фоиздан. Шу нисбат бўйича ҳисобланганда, Ўзбекистон капиталга тахминан 576 миллион доллар, Қирғизистон ҳам шунча, Хитой эса қарийб 1,2 миллиард доллар киритиши назарда тутилади. Хитой банклари кредити 35 йилга берилади ва уни қўшма компания қайтариши белгиланган. Ўзбекистон ўз ҳудудидаги темир йўлни янгилаш учун ҳам алоҳида масъул. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X