Ўқитувчи бўлиш нархи 400 доллар: Самарқандда ўқитувчини ишга олиш учун пора сўраган мактаб директори ушланди Самарқанд шаҳридаги мактаблардан бирининг директори ўқитувчиликка ишга қабул қилиш эвазига пора олганликда гумонланмоқда. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, мактаб директори Н.А. фуқаро Қ.М.ни ўқитувчи лавозимига ишга олиш эвазига 400 доллар олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Хабарда қайси мактаб директори ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритилмаган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X