Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 5 hours ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣

#Real_Ozbekiston 🔴 Олти йилдан бери боғча учун ер сўраётган тадбиркорни ҳокимият эшитмади ✔️Боғча учун берилмасдан суғориладиган ер деб баҳона қилинган ҳудуд уй-жой учун расмийлаштирилгани айтилмоқда. Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Қийқим маҳалласида яшовчи Ҳамроқул Ҳотамов 2020 йилдан буён давлат-хусусий шериклик асосида болалар боғчаси ташкил этиш учун ҳокимлик захирасидаги ер майдонини олишга уринаётганини айтмоқда. Унинг сўзларига кўра, шу вақт ичида туман ва вилоят ҳокимлиги, Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси, Вазирлар Маҳкамаси, Сенат, сиёсий партия ва бошқа идораларга кўплаб мурожаатлар юборилган. Бироқ масала ҳал этилмаган. Мурожаатчининг асосий эътирози ер майдони тақдирига боғлиқ. У боғча қуриш учун сўралган ҳокимлик захирасидаги ер кейинчалик бошқа мақсадда, жумладан уй-жой учун расмийлаштирилганини даъво қилмоқда. Ҳотамовнинг айтишича, айрим идораларнинг аввалги жавобларида мазкур ерни ҳатто аукционга чиқариш мумкин эмаслиги билдирилган. Шунга қарамай, кейинчалик ушбу ерга хусусий уй-жой бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилгани юзасидан у эътироз билдирмоқда. Мурожаатчи Қийқим маҳалласида мактабгача таълим билан қамров даражаси ҳам расмий рақамлардан анча паст эканини таъкидлайди. Унинг фикрича, ҳудудда боғчага эҳтиёж юқори бўлган бир пайтда ижтимоий мақсад учун сўралган ернинг бошқа мақсадга берилиши алоҳида текширилиши керак. Ҳотамов, шунингдек, мазкур ҳолат бўйича прокуратура етарлича текширув ўтказмаганини, фуқаролик суди қарори эса ижро этилмай қолганини айтмоқда. У ер майдонининг қандай асосда бошқа шахсга расмийлаштирилгани, кадастр ҳужжатларининг қонунийлиги, маҳалладаги мактабгача таълим қамрови ҳақидаги расмий рақамлар ҳамда масъул мансабдорларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилишини сўрамоқда. ❗️«Реал Ўзбекистон» лойиҳасида иштирок этинг! Ўз ҳудудингизга оид янгиликлар, сурат ва лавҳаларни телеграмдан @uzdiplomat_uz га жўнатинг! Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02K4K6K6 Nov 08:0014 Nov 04:166.2K6 Nov 08:00: 0 views14 Nov 04:16: 6,200 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
6 Nov 2026, 08:000
14 Nov 2026, 04:166.2K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.