🔴«Фаол фуқаролар»га автокредит бошланғич бадалининг 3 фоизи тўлаб берилиши мумкин Ўзбекистонда жамият ҳаётида фаол қатнашадиган одамларга «Жамиятдаги фаол фуқаро» мақомини бериш таклиф қилинмоқда. Ҳукумат қарори лойиҳасида улар учун бир қатор енгилликлар кўзда тутилган. Хўш, бу мақомни олган одамга қандай ёрдам берилади? Кредитга автомобиль олса, бошланғич бадалининг 3 фоизи қоплаб берилади. Бу машинанинг тўлиқ нархидан 3 фоиз дегани эмас. Ёрдам миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан ошмайди. Ўқиш пули бўйича эса давлат олийгоҳида ўқиш учун тузилган контракт суммасининг 5 фоизи қопланади. Давлат хизматларида ҳам айрим йиғим ва тўловларга 10 фоиз чегирма берилади. Бу чегирма давлат божига тааллуқли эмас. Коммунал тўловларга чегирма эса келтирилган матнда назарда тутилмаган. Бундан ташқари, мақом эгаларига «Фаол фуқаро» нишони берилади, уйига махсус белги ўрнатилади. Мақомни олиш учун Давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz орқали ариза бериш мумкин бўлиши кўзда тутилмоқда. Ҳозирча булар — лойиҳадаги таклифлар. Имтиёзлар ҳали кучга киргани йўқ. Эслатма, аввалроқ Чиноз ҳокими «Уятли хонадон» ва «Шармандали маҳалла» ёзувларини осиш ташаббуси билан чиқиб, жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган эди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X