🔴Тошкентда 9 ноябрдан уйларга иссиқлик берила бошлайди Тошкентда 9 ноябрь, душанба кунидан иситиш мавсуми босқичма-босқич бошланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинган. Қарорга мувофиқ, шу санадан мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва бошқа ижтимоий соҳа муассасаларида иситиш тизимлари ишга туширилади. Кўп квартирали турар жой биноларига ҳам 9 ноябрдан иссиқлик бериш бошланади. Улаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади. Яъни барча уйларда иситиш тизими бир вақтнинг ўзида ишга тушмаслиги мумкин. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X