Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.6/day last 5 hours ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣

🔴 Мирзиёев ШҲТ давлатлари хавфсизлик ва разведка хизматларини яқин ҳамкорликка чақирди Президент Шавкат Мирзиёев хавфсизлик масалалари бўйича «ШҲТ плюс» биринчи экспертлар мулоқоти иштирокчиларига мурожаатида махсус хизматлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Ўзбекистон ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда ШҲТга аъзо давлатлар, кузатувчи ва мулоқот бўйича шерик мамлакатларнинг махсус хизматлари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирок этмоқда. «ШҲТнинг янги таҳдидларга ўз вақтида жавоб бериш ва янада барқарор дунёни шакллантиришда самарали иштирок этишга қодир бўлиши кўп жиҳатдан махсус хизматларнинг яқин ҳамкорликда иш олиб боришига боғлиқ», — дея таъкидлади Мирзиёев. Президентнинг қайд этишича, ҳеч бир давлат чегара билмайдиган таҳдидларга якка ўзи тўлиқ қарши тура олмайди. Шу боис хавфларни олдиндан аниқлаш, ўзаро ахборот алмашиш ва хавфсизлик бўйича келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш зарур. Мурожаатда киберҳужумлар, жамоатчилик онгини бошқариш ва ёлғон ахборот тарқатиш каби таҳдидларга алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, террорчи ташкилотларнинг интернет орқали тарафдорлар жалб қилиши, маблағ тўплаши ва ёшларга таъсир ўтказиши жиддий хавотир уйғотаётгани айтилган. Мирзиёев мулоқот иштирокчилари халқлар хавфсизлиги ва давлатлар барқарор тараққиётини таъминлашга қаратилган ҳамкорликнинг амалий йўналишларини белгилаб олишига ишонч билдирган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02K4K6K8K6 Nov 10:5114 Nov 04:166.9K6 Nov 10:51: 0 views14 Nov 04:16: 6,920 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
6 Nov 2026, 10:510
14 Nov 2026, 04:166.9K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.