🔴Боғчадан университетгача ягона вазирлик: таълимда нималар ўзгаради?
Ўзбекистонда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги негизида Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди. Шу тариқа, боғча, мактаб, профессионал ва олий таълимни бошқариш бир идорада жамланади.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг тушунтиришича, янги вазирлик таълим муассасаларининг кундалик фаолиятини ташкил этиш, таълимга қўйиладиган талабларни белгилаш, лицензиялаш ва аккредитациялаш билан шуғулланиши керак.
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги эса ўқитиш мазмунига масъул бўлади. У ўқув дастурлари, қўлланмалар ва методик материалларни ишлаб чиқади, амалиётга жорий этади ҳамда натижаларни кузатиб, аниқланган камчиликлар асосида уларни такомиллаштиради. Бу ишларда Президент белгилаган «ўзбек мактаби битирувчисининг портрети» асосий мезон бўлади.
Бу ёндашувнинг амалий мазмуни — боланинг таълим босқичлари ўртасидаги узвийликни таъминлаш.
Президент 30 сентябрда педагоглар билан учрашувда мактаб битирувчиси катта ҳаётга касб ва хорижий тилни эгаллаб чиқиши зарурлигини таъкидлаган эди. Шунингдек, ёшларни мактабданоқ касбга тайёрлаш ва таълим босқичларини боғлаш бўйича янги ечимлар ишлаб чиқилиши белгиланган.
Янги вазирлик тузилмаси, иш жараёнлари ва ислоҳотнинг умумий стратегиясини Президент Администрацияси ҳамда махсус ишчи гуруҳ ишлаб чиқади. Инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим бўйича умуммиллий концепцияни тайёрлайдиган гуруҳга тадбиркор Зафар Ҳошимов жамоатчилик асосида раҳбарлик қилади.
Унга соҳа мутахассислари, олимлар, тадбиркорлар ва халқаро экспертлар жалб этилади.
Олий таълимда давлат аралашувини кескин қисқартириш ва университетлар мустақиллигини кенгайтириш кўзда тутилмоқда. Асадовга кўра, нодавлат сектор учун имкониятлар кенгайиши, таълим сифатини эса эркин рақобат ва бозор талаби кўрсатиши керак.
Бу йўналишда 30 сентябрда ҳам аниқ вазифалар эълон қилинган. Давлат университетлари кузатув кенгашларининг учдан икки қисмини хусусий сектор ва хорижий олийгоҳлар вакилларидан шакллантириш, ўқув дастурларини меҳнат бозори эҳтиёжларига мослаштириш белгиланган. 2027 йилдан 75 та, 2028 йилдан эса барча олийгоҳларда ўқишни корхонадаги иш билан бирга олиб боришга асосланган дуал таълим тизимини йўлга қўйиш режалаштирилган.
Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X
📄uzdiplomat иқтибоси🖍
"Катта охурлардан ем еб юрган отларга ҳам осон тутманг, бир кунмас-бир кун уларнинг ҳам бўғзига бехос пичоқ тортилиши бор...".
Беҳзод Фазлиддин,
шоир
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Telegram doesn't show this post on the web. Open it in Telegram to see it.
🔴 Йирик тадбиркор Зафар Ҳошимов Президент Администрацияси ҳузуридаги махсус ишчи гуруҳга раҳбарлик қилади
Президент Администрацияси ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим стратегияси бўйича умуммиллий концепцияни ишлаб чиқадиган махсус ишчи гуруҳ ташкил этилмоқда.
Мазкур ишчи гуруҳга жамоатчилик асосида тадбиркор Зафар Ҳошимов раҳбарлик қилади.
Ишчи гуруҳ зиммасига инсон капиталини ривожлантириш, таълимнинг турли босқичлари ўртасидаги узвийликни таъминлаш ва узлуксиз таълим бўйича ягона стратегик ёндашувни шакллантириш вазифаси юкланади.
Эслатма: Зафар Ҳошимов — Ўзбекистондаги йирик тадбиркорлардан бири, Korzinka супермаркетлар тармоғи асосчиси ва Anglesey Food кузатув кенгаши раиси. У, шунингдек, TEAM University ташкил этилишида иштирок этган ва унинг Васийлик кенгаши аъзоларидан бири ҳисобланади.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Президент Администрациясида яна бир тайинлов: Камолиддин Мардонов Ҳакимов ўрнига ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Камолиддин Карамиддинович Мардонов Президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан у Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Бу Президент Администрациясидаги навбатдаги кадр ўзгариши бўлди. Аввалроқ Обид Ҳакимов Президент Администрацияси Раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари этиб тайинланган ва Президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилган эди.
Шу тариқа, Ҳакимовдан бўшаган иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчи лавозимини Камолиддин Мардонов эгаллади.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴 Обид Ҳакимов Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Обид Арзиқулович Ҳакимов Президент Администрацияси Раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу билан бирга, у ўриндошлик асосида «Янги Ўзбекистон» университети ректори вазифасини ҳам бажаради.
Янги тайинлов муносабати билан Обид Ҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴 Ўзбекистонда таълим соҳасида икки вазирлик битта вазирликка бирлаштирилди
Ўзбекистонда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди.
Бу Президент фармони билан амалга оширилди.
Янги вазирлик мактабгача таълимдан бошлаб мактаб, олий таълим ва илм-фангача бўлган йўналишларни ягона бошқарув тизимига бирлаштиради.
Расмий маълумотга кўра, ислоҳотдан асосий мақсад таълим, тарбия ва илм-фаннинг яхлит тизимини шакллантириш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда инсон капиталини ривожлантириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқишдан иборат.
Шунингдек, таълимнинг турли босқичлари ўртасидаги узвийликни таъминлаш ва соҳадаги бошқарувнинг жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини ошириш кўзда тутилган.
Шу тариқа, аввал алоҳида икки вазирлик томонидан бошқарилган мактабгача ва мактаб таълими, олий таълим, фан ва инновациялар йўналишлари энди битта вазирлик ваколатига ўтказилмоқда.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴Ҳилола Умарова эгаллаган «вазир ўринбосари — ректор» лавозими тугатилди
Президентнинг 2 октябрдаги қарори билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидаги вазир ўринбосари ва Низомий университети ректорлигини бирлаштирган лавозим тугатилиши белгиланди. Бу лавозимда Ҳилола Умарова ишлаб келаётган эди.
Қарорга кўра, вазирлик ва Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига қарашли 17 та олийгоҳ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ўтказилади.
Педагог кадрлар тайёрлашга оид вазифалар ҳам шу вазирликка берилади.
Университетнинг номи ҳам ўзгаради. У энди Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети деб аталади.
Қарорнинг бу ҳақидаги қисмида Умаровани шахсан ректорликдан озод қилиш ёки унинг ўрнига ким тайинланиши ҳақида маълумот йўқ.
Ҳужжатда у эгаллаган қўшма лавозим тугатилиши кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳилола Умарова 2022 йил декабридан 2025 йил июлигача Мактабгача ва мактаб таълими вазири бўлган. Кейин Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари этиб тайинланган. 2026 йил февралда эса вазир ўринбосари — Низомий университети ректори лавозимига ўтган эди.
Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴 Тошкентда ҳаво сифати 20 йил аввал ёмонлаша бошлаган — Экология қўмитаси
Тошкентда ҳаво сифати билан боғлиқ муаммолар кеча ёки бугун пайдо бўлган эмас. Бу жараён қарийб 20 йил аввал бошланган. Бу ҳақда Экология қўмитаси мутасаддилари ОАВ вакиллари учун ўтказилган тадбирда маълум қилди.
Қўмита вакилларининг айтишича, ўша даврда ҳам PM2.5 майда дисперс заррачалари мавжуд бўлган.
Бироқ бу ерда бир муҳим жиҳати шундаки, жаҳон банкининг Тошкент ҳавоси сифати бўйича тадқиқотида шаҳарда ҳавони узлуксиз ўлчайдиган автоматик мониторинг станциялари фақат 2021 йил март ойидан ишлай бошлагани қайд этилган. Шу боис 20 йил аввалги PM2.5 ҳолати қайси кузатувлар ёки ҳисоб-китоблар асосида баҳоланаётгани очиқ қолмоқда.
Экология қўмитаси Ўзбекистон, жумладан Тошкент, бутун Марказий Осиёни қамраб олган катта чанг тизими ҳудудида жойлашганини ҳаво сифатига таъсир қилувчи муҳим табиий омиллардан бири сифатида кўрсатмоқда.
Жаҳон банки ва Ўзбекистон Экология вазирлиги ҳамкорлигида тайёрланган тадқиқотда Тошкентдаги PM2.5 ифлосланишининг 36 фоизи шамол орқали кўтариладиган табиий чанг ҳиссасига тўғри келиши ҳисобланган. Бироқ ифлосланишнинг катта қисми инсон фаолияти билан ҳам боғлиқ: иситиш тизимлари — 28 фоиз, транспорт — 16 фоиз, саноат эса 13 фоизни ташкил этади.
Батафсил ўқиш
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Афғонистон Ўзбекистон орқали янги йўллар излаяпти
АҚШ Афғонистондан кетган бўлса-да, бу мамлакат Марказий Осиё учун хавфсизлик, савдо ва транспорт масалаларида муҳим бўлиб қолмоқда. Eurasianet таҳлилида шундай фикр илгари сурилган.
Муаллифга кўра, Ўзбекистон Афғонистонга Жанубий Осиё билан боғловчи транспорт ва савдо йўлаги сифатида қарамоқда. Тошкент мулоқот майдонлари, логистика ва иқтисодий ҳамкорлик орқали қўшни мамлакатни минтақавий алоқаларга жалб қилишга уриняпти.
Покистон билан кескинлик ва қуролли тўқнашувлар Афғонистоннинг асосий савдо йўлларидан бирига халақит бермоқда. Эрон атрофидаги уруш эса ғарбга чиқиш йўналишларида ҳам ноаниқликни кучайтирган.
Муаллифнинг баҳолашича, шу шароитда Кабул учун Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатлари орқали муқобил йўлларни кенгайтириш аҳамияти ошмоқда.
Бироқ минтақа давлатларининг ёндашувлари бир хил эмас. Ўзбекистон савдо ва транспортга, Тожикистон чегара хавфсизлигига, Туркманистон эса энергетика ва транзитга кўпроқ урғу бермоқда.
Таҳлилда Вашингтон Марказий Осиё билан ҳамкорликни ривожлантирар экан, Афғонистоннинг минтақага таъсирини ҳисобга олиши зарурлиги таъкидланган. Кабул билан амалий ҳамкорлик эса «Толибон» ҳукуматини расман тан олишни англатмайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташаббуси билан 2025 йил майда «Термиз мулоқоти» платформаси иш бошлаган. Унинг 2026 йил июндаги иккинчи учрашувида транспорт, логистика, сиёсий мулоқот ва гуманитар ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.
Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X
Ўзбекистон олтин экспортини қарийб уч баравар камайтирди
Ўзбекистон 2026 йилнинг январь–август ойларида 2,8 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 8,3 млрд доллар бўлган. Демак, олтин сотишдан тушум 66,3 фоизга ёки қарийб 5,5 млрд долларга камайган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларида олтиннинг мамлакат жами экспортидаги улуши ҳам 35,2 фоиздан 12,3 фоизга тушгани қайд этилган.
Жорий йилнинг дастлабки саккиз ойида Ўзбекистон фақат икки ойда олтин экспорт қилган: апрелда 1,5 млрд долларлик, июлда эса 1,3 млрд долларлик. Августда хорижга олтин сотилмаган, деб ёзмоқда «Финмаркет».
Олтин экспортининг қисқариши умумий кўрсаткичга ҳам таъсир қилган. Мамлакатнинг жами экспорти 3,4 фоизга камайиб, 22,9 млрд доллар бўлган. Айни пайтда, олтиндан ташқари товарлар экспорти 28,7 фоизга ўсиб, 11,5 млрд долларга, хизматлар экспорти эса 33,8 фоизга ошиб, 8,5 млрд долларга етган.
Эслатиб ўтамиз, олтин экспорти камайиши фонида мамлакатнинг олтин захираси кўпайган. «Интерфакс» Марказий банк вакилига таяниб, сентябрь бошида Ўзбекистонда қарийб 439 тонна, қиймати 65 млрд доллар атрофидаги олтин сақланаётганини хабар қилган. Олтин халқаро захираларнинг тахминан 90 фоизини ташкил этган.
Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X
Наманганда 51,5 млн сўмлик қалбаки пул аниқланди
Наманган шаҳрида қалбаки пул тайёрлаш ва сотишда гумонланаётган икки шахс ушланди. ДХХнинг Жиззах ва Наманган вилоятлари бўйича бошқармалари ҳамда божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда 20 минг, 50 минг, 100 минг ва 200 минг сўмлик сохта банкнотлар аниқланган.
ДХХ маълумотига кўра, Поп туманида яшовчи 1989 йилда туғилган ва Избоскан туманида истиқомат қилувчи 1999 йилда туғилган шахслар 37,4 млн сўмлик қалбаки пулни 7,5 млн сўмга сотаётган вақтда қўлга олинган.
Шахсий тинтув ва улар бошқарувидаги «Ласетти» автомобилини кўздан кечиришда яна 6,4 млн сўмлик қалбаки пул топилган. Избосканлик гумонланувчининг хонадонидан эса 7,7 млн сўмлик сохта пул, турли банкнотлар тасвири чоп этилган 145 дона қоғоз, компьютер ва рангли принтер олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давомида гумонланувчиларнинг бошқа алоқалари ҳам текширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги ойларда ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар ҳақида хабар берилган. Жумладан, 10 сентябрда Тошкентда Туркиядан келтирилган 8,4 минг қалбаки АҚШ долларини 3,8 минг ҳақиқий долларга сотаётган икки шахс ушлангани маълум қилинган.
17 июлда эса пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида қалбаки 10 минг доллар ва 20 млн сўмни 14 млн сўмга, яна 10 минг қалбаки долларни 8,4 млн сўмга сотиш ҳолатлари фош этилгани маълум бўлганди.
Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴Латвия ИИВ Ўзбекистон фуқароларига виза беришни вақтинча тўхтатишни таклиф қилди
✔️Бунга Ўзбекистон фуқаролари томонидан жиноятлар, жумладан, ёш болаларга қарши жиноятлар содир этилгани сабаб бўлган.
Латвия Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларига виза беришни муайян муддатга тўхтатиш ташаббусини илгари сурди. Бу ҳақда вазирликнинг 29 сентябрда эълон қилинган расмий ахборотида маълум қилинган.
Вазирлик бунга Латвияга келганидан кўп ўтмай айрим Ўзбекистон фуқаролари томонидан жиноятлар, жумладан, ёш болаларга қарши жиноятлар содир этилганини сабаб қилиб кўрсатган.
Ички ишлар вазири Янис Домбрава чеклов амал қиладиган даврда Ўзбекистон томони билан ҳамкорликни кучайтириш, мамлакатга келаётган шахсларни текширишни такомиллаштириш таклифини билдирган.
Ташаббус Иммиграция тўғрисидаги қонуннинг 8-моддаси иккинчи қисмига асосланган.
Бироқ коалициядаги ҳамкорлар 29 сентябрда масалани ҳукумат йиғилиши кун тартибига киритишга тайёр бўлмаган. Вазирлик таклиф кейинги йиғилишда кўриб чиқилишини кутмоқда. Расмий хабарда виза бериш тўхтатилгани ҳақида қарор эълон қилинмаган; чекловнинг муддати ва истиснолари ҳам кўрсатилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 4 сентябрь куни Елгава шаҳридаги болалар майдончасида ёш болага нисбатан жинсий хусусиятдаги ҳаракатларни содир этишда гумонланиб, 1987 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси ушланган. 6 сентябрда суд уни қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаган. Полиция маълумотига кўра, тергов давом этмоқда, гумонланувчининг айби ҳали судда исботланмаган.
Шунингдек, Ўзбекистондаги Латвия элчихонаси 1 октябрдан Эстонияга сафар учун виза аризаларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни номаълум муддатга тўхтатган. Бу элчихонанинг Эстония визалари бўйича алоҳида эълони бўлиб, юқоридаги ташаббусдан фарқ қилади.
Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X
📄uzdiplomat иқтибоси🖍
“Каримов сиёсатига қўшилиб жавоб бериши керак бўлганлар уни танқид қилинишига йўл қўймаяпти”.
Жаҳонгир Муҳаммад
Таниқли ўзбек журналисти, ёзувчи, сиёсатчи ва жамоат арбоби
Сентябрь, 2025 йил
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴 Баҳодир Юнусов ЎзМТРК раиси ўринбосари этиб тайинланди
Баҳодир Махсутович Юнусов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ушбу тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан амалга оширилди.
Баҳодир Юнусов ЎзМТРКда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат йўналишига масъул бўлади.
Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти шўба мудири лавозимидан озод этилди.
Янги лавозимда у телерадиокомпания тизимида коррупция хавфларини олдини олиш, ички назорат ва комплаенс механизмларини такомиллаштириш йўналишларига масъул бўлиши кутилмоқда.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴Сенат халқаро келишувларнинг “қоғозда қолиб кетмаслиги”ни назорат қилмоқчи
Сенат раиси Танзила Норбоева халқаро даражада эришилган келишувлар амалда натижа бериши кераклигини таъкидлади.
Унинг айтишича, Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорлик географияси кенгайиб, янги иқтисодий, инвестициявий ва технологик имкониятлар очилмоқда.
Бу фикрлар 2026 йил 2 октябрь куни Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида Сенат Раиси Танзила Норбоева томонидан айтилган.
Хусусан, Корея Республикасига давлат ташрифи ва биринчи «Марказий Осиё — Корея Республикаси» саммити доирасида савдо, инвестиция, технология ва таълим соҳаларида қатор келишувларга эришилган.
«Ҳар қандай келишувнинг ҳақиқий самараси унинг қоғозда қайд этилганида эмас, балки ҳаётга қанчалик самарали татбиқ этилганида намоён бўлади», деди Норбоева.
Шу боис парламент олдида келишувлар ижросини кузатиш, муаммоларни аниқлаш ва уларга ҳуқуқий ечим топиш вазифаси тургани айтилди.
Сенат раиси яна бир муҳим мезонни таъкидлади: «Биз учун асосий мезон — қанча тадбир ўтказилгани эмас, балки қандай муаммо ҳал этилгани ва одамларга қандай наф келтирилганидир».
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴Ўзбекистон қўшнилари Ҳиндистон ҳарбий техникаси билан қуролланмоқда
Айни пайтда Ўзбекистоннинг ўзи ҳам мудофаа саноатида фақат импортчи эмас, экспортчи сифатида халқаро бозорга чиқишга ҳаракат қилмоқда.
Ўзбекистон атрофидаги ҳарбий-техник муҳит тез ўзгармоқда. Энди Тожикистон ва Туркманистон Ҳиндистоннинг Akash ҳаво мудофаа ракетаси тизимини олгани маълум бўлди. Бу Марказий Осиёда қурол-яроғ етказиб берувчилар доираси кенгайиб, Россиядан ташқари Хитой, Туркия ва энди Ҳиндистон каби давлатларнинг роли ошиб бораётганини кўрсатади.
Батафсил ўқиш
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴Саида Мирзиёева Трамп билан учрашди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиб, унга Шавкат Мирзиёевнинг самимий ва эзгу тилакларини етказганини билдирди.
«АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашиш ҳамда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий ва эзгу тилакларини етказиш мен учун катта шарафдир», — деб ёзди у.
АҚШ расмий манбалари икки мамлакат ўртасида инвестиция ва бизнес алоқаларини кенгайтиришга тайёргарлик кетаётганини кўрсатмоқда.
Аввалроқ, АҚШ давлат котиби Марко Рубио октябрь ўрталарида Самарқандга 100 дан ортиқ Америка компаниясидан иборат бизнес делегациясига бошчилик қилиши режалаштирилгани хабар қилинганди.
Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴Ҳиндистонда фоҳишалик тармоғи фош этилди ва улар орасида ўзбекистонлик аёллар ҳам борлиги аниқланди
Полиция операциясида одам савдосига қарши кураш бўлинмаси ҳам қатнашган. Ўзбекистонлик аёллар ушбу тармоқ иштирокчисими ёки эксплуатация ва одам савдоси қурбоними — ҳозирча аниқ эмас.
Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида фоҳишалик билан боғлиқ эҳтимолий тармоқ фош этилди. Полиция амалиёти давомида Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси ҳам олиб кетилган. Бу ҳақда 1 октябрь куни Ҳиндистоннинг Deccan Chronicle нашри хабар қилди.
Маълум қилинишича, Гачибоули полицияси ва одам савдосига қарши кураш бўлинмаси FabHotel Dream Pride меҳмонхонасида қўшма рейд ўтказган. Амалиёт давомида полиция эҳтимолий ташкилотчилар сифатида Деҳлилик Никхил ва Рам Мохан Реддини, шунингдек, мижоз сифатида кўрсатилаётган Харшит Сингханияни ушлаган. Меҳмонхонада бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам полиция томонидан олиб кетилган.
Ҳиндистон ОАВларига кўра, ўзбекистонлик аёллар Ҳайдарободга бир неча кун аввал келган. Полиция уларнинг паспорт ва визаларини текширган ва ҳужжатлари амал қилганини маълум қилган. Аёллар меҳмонхонанинг алоҳида хоналарига жойлаштирилган.
Полициянинг дастлабки версиясига кўра, Никхил бу фаолиятнинг асосий ташкилотчиси бўлган, Рам Мохан Редди эса унга маҳаллий даражада ёрдам берган бўлиши мумкин. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳозир аёлларни Ҳиндистонга ким олиб келгани, улар билан ким боғлангани ва бу схема ортида яна бошқа шахслар бор-йўқлигини ўрганмоқда.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴 Контрактни давлат қоплаб беради: магистрант хотин-қизлар учун ариза муддати узайтирилди
2026/2027 ўқув йилида магистратурада базавий тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган хотин-қизларнинг контракт тўловини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаш учун ариза бериш муддати 10 октябрга қадар узайтирилди.
Амалдаги тартибга кўра, давлат ОТМлари магистратурасида тўлов-контракт асосида ўқиётган хотин-қизларнинг контракт пули қайтариш шартисиз бюджетдан қопланади. Бу тартиб Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Бош прокуратура академияси, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Банк-молия академияси магистратурасида таҳсил олаётган хотин-қизларга ҳам татбиқ этилади.
Бироқ имтиёз табақалаштирилган, яъни “супер-контракт” тўловларига ва қўшма таълим дастурларига татбиқ этилмайди. Амалдаги тартибда аризалар одатда 15 сентябргача қабул қилиниши белгиланган эди.
2026/2027 ўқув йили учун эса ариза топшириш муддати 10 октябрга қадар узайтирилди. Аризани kontrakt.edu.uz платформаси орқали юбориш мумкин.
Маълумот учун, давлат ОТМлари магистратурасида ўқиётган хотин-қизлар контрактини қоплаш учун Давлат бюджетидан ҳар йили камида 200 млрд сўм ажратилиши белгиланган.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X