🔴 Йирик тадбиркор Зафар Ҳошимов Президент Администрацияси ҳузуридаги махсус ишчи гуруҳга раҳбарлик қилади Президент Администрацияси ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим стратегияси бўйича умуммиллий концепцияни ишлаб чиқадиган махсус ишчи гуруҳ ташкил этилмоқда. Мазкур ишчи гуруҳга жамоатчилик асосида тадбиркор Зафар Ҳошимов раҳбарлик қилади. Ишчи гуруҳ зиммасига инсон капиталини ривожлантириш, таълимнинг турли босқичлари ўртасидаги узвийликни таъминлаш ва узлуксиз таълим бўйича ягона стратегик ёндашувни шакллантириш вазифаси юкланади. Эслатма: Зафар Ҳошимов — Ўзбекистондаги йирик тадбиркорлардан бири, Korzinka супермаркетлар тармоғи асосчиси ва Anglesey Food кузатув кенгаши раиси. У, шунингдек, TEAM University ташкил этилишида иштирок этган ва унинг Васийлик кенгаши аъзоларидан бири ҳисобланади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X