🔴 Тошкентда ҳаво сифати 20 йил аввал ёмонлаша бошлаган — Экология қўмитаси Тошкентда ҳаво сифати билан боғлиқ муаммолар кеча ёки бугун пайдо бўлган эмас. Бу жараён қарийб 20 йил аввал бошланган. Бу ҳақда Экология қўмитаси мутасаддилари ОАВ вакиллари учун ўтказилган тадбирда маълум қилди. Қўмита вакилларининг айтишича, ўша даврда ҳам PM2.5 майда дисперс заррачалари мавжуд бўлган. Бироқ бу ерда бир муҳим жиҳати шундаки, жаҳон банкининг Тошкент ҳавоси сифати бўйича тадқиқотида шаҳарда ҳавони узлуксиз ўлчайдиган автоматик мониторинг станциялари фақат 2021 йил март ойидан ишлай бошлагани қайд этилган. Шу боис 20 йил аввалги PM2.5 ҳолати қайси кузатувлар ёки ҳисоб-китоблар асосида баҳоланаётгани очиқ қолмоқда. Экология қўмитаси Ўзбекистон, жумладан Тошкент, бутун Марказий Осиёни қамраб олган катта чанг тизими ҳудудида жойлашганини ҳаво сифатига таъсир қилувчи муҳим табиий омиллардан бири сифатида кўрсатмоқда. Жаҳон банки ва Ўзбекистон Экология вазирлиги ҳамкорлигида тайёрланган тадқиқотда Тошкентдаги PM2.5 ифлосланишининг 36 фоизи шамол орқали кўтариладиган табиий чанг ҳиссасига тўғри келиши ҳисобланган. Бироқ ифлосланишнинг катта қисми инсон фаолияти билан ҳам боғлиқ: иситиш тизимлари — 28 фоиз, транспорт — 16 фоиз, саноат эса 13 фоизни ташкил этади. Батафсил ўқиш Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X