🔴 Ўзбекистонда таълим соҳасида икки вазирлик битта вазирликка бирлаштирилди Ўзбекистонда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди. Бу Президент фармони билан амалга оширилди. Янги вазирлик мактабгача таълимдан бошлаб мактаб, олий таълим ва илм-фангача бўлган йўналишларни ягона бошқарув тизимига бирлаштиради. Расмий маълумотга кўра, ислоҳотдан асосий мақсад таълим, тарбия ва илм-фаннинг яхлит тизимини шакллантириш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда инсон капиталини ривожлантириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқишдан иборат. Шунингдек, таълимнинг турли босқичлари ўртасидаги узвийликни таъминлаш ва соҳадаги бошқарувнинг жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини ошириш кўзда тутилган. Шу тариқа, аввал алоҳида икки вазирлик томонидан бошқарилган мактабгача ва мактаб таълими, олий таълим, фан ва инновациялар йўналишлари энди битта вазирлик ваколатига ўтказилмоқда. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X