🔴 Обид Ҳакимов Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари этиб тайинланди Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Обид Арзиқулович Ҳакимов Президент Администрацияси Раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу билан бирга, у ўриндошлик асосида «Янги Ўзбекистон» университети ректори вазифасини ҳам бажаради. Янги тайинлов муносабати билан Обид Ҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X