🔴Сенат халқаро келишувларнинг “қоғозда қолиб кетмаслиги”ни назорат қилмоқчи Сенат раиси Танзила Норбоева халқаро даражада эришилган келишувлар амалда натижа бериши кераклигини таъкидлади. Унинг айтишича, Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорлик географияси кенгайиб, янги иқтисодий, инвестициявий ва технологик имкониятлар очилмоқда. Бу фикрлар 2026 йил 2 октябрь куни Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида Сенат Раиси Танзила Норбоева томонидан айтилган. Хусусан, Корея Республикасига давлат ташрифи ва биринчи «Марказий Осиё — Корея Республикаси» саммити доирасида савдо, инвестиция, технология ва таълим соҳаларида қатор келишувларга эришилган. «Ҳар қандай келишувнинг ҳақиқий самараси унинг қоғозда қайд этилганида эмас, балки ҳаётга қанчалик самарали татбиқ этилганида намоён бўлади», деди Норбоева. Шу боис парламент олдида келишувлар ижросини кузатиш, муаммоларни аниқлаш ва уларга ҳуқуқий ечим топиш вазифаси тургани айтилди. Сенат раиси яна бир муҳим мезонни таъкидлади: «Биз учун асосий мезон — қанча тадбир ўтказилгани эмас, балки қандай муаммо ҳал этилгани ва одамларга қандай наф келтирилганидир». Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X