🔴Ҳиндистонда фоҳишалик тармоғи фош этилди ва улар орасида ўзбекистонлик аёллар ҳам борлиги аниқланди Полиция операциясида одам савдосига қарши кураш бўлинмаси ҳам қатнашган. Ўзбекистонлик аёллар ушбу тармоқ иштирокчисими ёки эксплуатация ва одам савдоси қурбоними — ҳозирча аниқ эмас. Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида фоҳишалик билан боғлиқ эҳтимолий тармоқ фош этилди. Полиция амалиёти давомида Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси ҳам олиб кетилган. Бу ҳақда 1 октябрь куни Ҳиндистоннинг Deccan Chronicle нашри хабар қилди. Маълум қилинишича, Гачибоули полицияси ва одам савдосига қарши кураш бўлинмаси FabHotel Dream Pride меҳмонхонасида қўшма рейд ўтказган. Амалиёт давомида полиция эҳтимолий ташкилотчилар сифатида Деҳлилик Никхил ва Рам Мохан Реддини, шунингдек, мижоз сифатида кўрсатилаётган Харшит Сингханияни ушлаган. Меҳмонхонада бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам полиция томонидан олиб кетилган. Ҳиндистон ОАВларига кўра, ўзбекистонлик аёллар Ҳайдарободга бир неча кун аввал келган. Полиция уларнинг паспорт ва визаларини текширган ва ҳужжатлари амал қилганини маълум қилган. Аёллар меҳмонхонанинг алоҳида хоналарига жойлаштирилган. Полициянинг дастлабки версиясига кўра, Никхил бу фаолиятнинг асосий ташкилотчиси бўлган, Рам Мохан Редди эса унга маҳаллий даражада ёрдам берган бўлиши мумкин. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳозир аёлларни Ҳиндистонга ким олиб келгани, улар билан ким боғлангани ва бу схема ортида яна бошқа шахслар бор-йўқлигини ўрганмоқда. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X