🔴 Баҳодир Юнусов ЎзМТРК раиси ўринбосари этиб тайинланди Баҳодир Махсутович Юнусов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Ушбу тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан амалга оширилди. Баҳодир Юнусов ЎзМТРКда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат йўналишига масъул бўлади. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти шўба мудири лавозимидан озод этилди. Янги лавозимда у телерадиокомпания тизимида коррупция хавфларини олдини олиш, ички назорат ва комплаенс механизмларини такомиллаштириш йўналишларига масъул бўлиши кутилмоқда. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X