Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 6 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴Боғчадан университетгача ягона вазирлик: таълимда нималар ўзгаради? Ўзбекистонда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги негизида Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди. Шу тариқа, боғча, мактаб, профессионал ва олий таълимни бошқариш бир идорада жамланади. Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг тушунтиришича, янги вазирлик таълим муассасаларининг кундалик фаолиятини ташкил этиш, таълимга қўйиладиган талабларни белгилаш, лицензиялаш ва аккредитациялаш билан шуғулланиши керак. Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги эса ўқитиш мазмунига масъул бўлади. У ўқув дастурлари, қўлланмалар ва методик материалларни ишлаб чиқади, амалиётга жорий этади ҳамда натижаларни кузатиб, аниқланган камчиликлар асосида уларни такомиллаштиради. Бу ишларда Президент белгилаган «ўзбек мактаби битирувчисининг портрети» асосий мезон бўлади. Бу ёндашувнинг амалий мазмуни — боланинг таълим босқичлари ўртасидаги узвийликни таъминлаш. Президент 30 сентябрда педагоглар билан учрашувда мактаб битирувчиси катта ҳаётга касб ва хорижий тилни эгаллаб чиқиши зарурлигини таъкидлаган эди. Шунингдек, ёшларни мактабданоқ касбга тайёрлаш ва таълим босқичларини боғлаш бўйича янги ечимлар ишлаб чиқилиши белгиланган. Янги вазирлик тузилмаси, иш жараёнлари ва ислоҳотнинг умумий стратегиясини Президент Администрацияси ҳамда махсус ишчи гуруҳ ишлаб чиқади. Инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим бўйича умуммиллий концепцияни тайёрлайдиган гуруҳга тадбиркор Зафар Ҳошимов жамоатчилик асосида раҳбарлик қилади. Унга соҳа мутахассислари, олимлар, тадбиркорлар ва халқаро экспертлар жалб этилади. Олий таълимда давлат аралашувини кескин қисқартириш ва университетлар мустақиллигини кенгайтириш кўзда тутилмоқда. Асадовга кўра, нодавлат сектор учун имкониятлар кенгайиши, таълим сифатини эса эркин рақобат ва бозор талаби кўрсатиши керак. Бу йўналишда 30 сентябрда ҳам аниқ вазифалар эълон қилинган. Давлат университетлари кузатув кенгашларининг учдан икки қисмини хусусий сектор ва хорижий олийгоҳлар вакилларидан шакллантириш, ўқув дастурларини меҳнат бозори эҳтиёжларига мослаштириш белгиланган. 2027 йилдан 75 та, 2028 йилдан эса барча олийгоҳларда ўқишни корхонадаги иш билан бирга олиб боришга асосланган дуал таълим тизимини йўлга қўйиш режалаштирилган. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

05K10K4 Oct 06:2314 Nov 04:169.1K4 Oct 06:23: 0 views14 Nov 04:16: 9,100 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
4 Oct 2026, 06:230
14 Nov 2026, 04:169.1K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.