Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади •facebook.com/uzdiplomat •instagram.com/uzdiplomat.uz •youtube.com/@uzdiplomat Реклама: +99893 571 72 35 Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomat_uz

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.6/day last 1 hour ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣
  1. 🔴 Сербия Мирзиёевни қирувчилар билан кутиб олди — бу алоҳида эҳтиромми? Сербия ҳаво ҳудудига кирган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев самолётига мезбон мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи самолётлари ҳамроҳлик қилди. Бу фақат Ўзбекистон раҳбари учун қўлланилган протокол эмас. Сербия аввал ҳам мамлакатга расмий ташриф билан келган Хитой раиси Си Цзиньпин, Франция президенти Эммануэль Макрон, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва бошқа давлат раҳбарларининг самолётларини МиГ-29 қирувчилари билан кутиб олган. Бундай ҳаво эскортини хавфсизлик чораси билан бирга юқори мартабали меҳмонга кўрсатиладиган ҳарбий ва протокол эҳтироми сифатида ҳам баҳолаш мумкин. Шавкат Мирзиёев 7–8 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Сербияда бўлади. 8 сентябрь куни Белградда расмий кутиб олиш маросими ва Сербия президенти Александр Вучич билан музокаралар режалаштирилган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  2. 🔴Хитой Андижонга яна бир қадам яқинлашди ✔️Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўлида илк туннель очилди Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилишида навбатдаги муҳим босқич якунланди — Қирғизистон ҳудудидаги биринчи туннель тўлиқ қазиб ўтилди. Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли компанияси маълумотига кўра, Кош-Добо Шимолий №2 туннелининг узунлиги 209,6 метрни ташкил этади. Темир йўл қурилиши 2025 йил июнь ойида бошланган. Айни пайтда 27 та туннель, 43 та кўприк ва 88 та йўл участкасида ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, 20 та темир йўл станцияси қурилиши бўйича ишлар бошланган. Янги темир йўл Ўзбекистон учун Хитойга Қирғизистон орқали чиқадиган қўшимча ва қисқароқ темир йўл йўналишини шакллантиради. Маршрут Хитойнинг Қашғар шаҳридан бошланиб, Қирғизистон орқали Ўзбекистоннинг Андижон вилоятига кириб келади. Йўлнинг умумий узунлиги 500 километрдан ортиқ бўлиши, унинг 304,84 километри Қирғизистон ҳудудидан ўтиши режалаштирилган. Денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имконияти бўлмаган Ўзбекистон учун ушбу темир йўл шарқ томонга янги транспорт йўлагини очиши билан аҳамиятли. Айни пайтда Андижон ва умуман Фарғона водийси Хитойдан келадиган янги темир йўл коридорининг Ўзбекистондаги кириш нуқтасига айланади. Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон иштирокида амалга оширилаётган лойиҳа Хитойнинг «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасидаги йирик транспорт лойиҳаларидан бири ҳисобланади. Лойиҳанинг умумий қиймати 4,7 млрд долларга баҳоланган. Молиялаштириш схемасига кўра, қарийб 2,3 млрд доллар Хитой банклари томонидан кредит сифатида ажратилади. Қолган қисми уч давлат ташкил этган қўшма компания устав капитали орқали молиялаштирилади. Компанияда Хитойнинг улуши 51 фоиз, Ўзбекистон ва Қирғизистонники эса 24,5 фоиздан. Ўзбекистоннинг лойиҳага киритадиган маблағи 560 млн доллардан ортиқни ташкил этади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  3. 🔴Энди ЙПХ ходими фақат йўл қоидасини эмас, жамоат тартибини ҳам назорат қилади Ўзбекистонда ЙПХ, патруль-пост ва қўриқлаш хизмати ходимларининг вазифалари кенгайтирилмоқда. Энди улар фақат ўз йўналиши билан чекланмай, зарур ҳолатда бир-бирининг айрим вазифаларини ҳам бажаради. Бу 4 сентябрь куни қабул қилинган президент қарорида белгиланган. 1 ноябрдан нималар ўзгаради? Патруль-пост ва қўриқлаш хизмати нарядлари «112» орқали жиноят ёки бошқа фавқулодда ҳолат ҳақида хабар тушса, воқеа жойига тезкор етиб боради. Бу фақат кўча ва жамоат жойларида эмас, хонадонларда содир бўлган ҳолатларга ҳам тегишли. Уларга йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича ҳам айрим вазифалар берилади. Масалан, чорраҳа, бозор, йирик савдо марказлари, мактаблар атрофи ва марказий кўчаларда тирбандлик бўлса, патруль-пост ёки қўриқлаш хизмати ходими ҳам ҳаракатни тартибга солишда қатнашиши мумкин. Шунингдек, улар йўлда ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир бўлса, дарҳол муносабат билдириши, зарур ҳолларда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиши керак бўлади. ЙПХ ходимларига ҳам қўшимча ваколатлар бериляпти. Энди ЙПХ инспектори кўчада ёки бошқа жамоат жойида тартиб бузаётган шахсга ҳам аралашиши мумкин. У ҳуқуқбузарни таъқиб қилиш, ушлаш ва ички ишлар органига олиб бориш ваколатига эга бўлади. Бундан ташқари, ЙПХ ходими айрим маъмурий қоидабузарликлар бўйича ҳам чора кўриши мумкин. Масалан: - белгиланмаган жойга маиший ёки қурилиш чиқиндиси ташлаш; - суюқ чиқиндиларни тўкиш; - жамоат жойида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш. Яна бир янгилик — оммавий тадбирда тартиб бузган шахснинг кейинги оммавий тадбирларга киришига вақтинча чеклов қўйилиши мумкин. 24 соат ишлайдиган гастрономик кўчаларда эса жамоат тартибини патруль-пост хизмати назорат қилади. Бунинг учун ички ишлар органлари ва ҳокимликлар ўртасида шартнома тузилади. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X

  4. 🔴 Лавозимдан олинган Қаҳрамон Қуронбоев президентга миннатдорчилик билдирди Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимидан озод этилган Қаҳрамон Қуронбоев ижтимоий тармоқда мурожаат билан чиқиб, президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди. Қуронбоев 2024 йилдан буён Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасига раҳбарлик қилганини қайд этиб, бу даврда «маҳалла еттилиги» фаолиятининг ижтимоий-ҳуқуқий асослари яратилганини таъкидлади. «Муҳтарам Президентимизга маҳалла тизими ва унинг ходимлари учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар, юксак ишонч ва доимий қўллаб-қувватлов учун чин қалбимдан миннатдорчилигимни билдираман», — деб ёзди Қуронбоев. У шунингдек, маҳалла раислари, «еттилик» аъзолари ҳамда ҳамкорлик қилган вазирлик ва идораларга миннатдорчилик билдирган. 5 сентябрь куни Қаҳрамон Қуронбоевнинг Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 7 сентябрь куни президент фармони билан Ғофуржон Мирзаев Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси этиб тайинланди. Қуронбоевнинг кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  5. 37,7 млн евролик савдодан стратегик шерикликка ўтилмоқда Ўзбекистонга Сербия нега керак? Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан бугун 7 сентябрь куни расмий ташриф билан Белградга жўнаб кетди. Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ва икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум ўтказилиши режалаштирилган. Музокараларда транспорт, машинасозлик, енгил ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва ахборот технологиялари соҳаларида қўшма лойиҳалар муҳокама қилинади. Шунингдек, ўзбекистонликлар учун Сербияда тартибли меҳнат миграциясини йўлга қўйиш масаласи ҳам кун тартибида. Савдо ҳажми ҳозирча катта эмас Сербия Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 2025 йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш 37,7 млн еврони ташкил этган. Шундан 23,6 млн евро Сербиянинг Ўзбекистонга экспорти, 14,1 млн евро эса Ўзбекистондан импорти ҳиссасига тўғри келган. Шунга қарамай, икки давлат муносабатларни юқори даражага олиб чиқишга ҳаракат қилмоқда. 2025 йилда Тошкентга ташрифи чоғида Александр Вучич Мирзиёевнинг Белградга жавоб ташрифи давомида стратегик шериклик тасдиқланишини кутаётганини айтган эди. Савдо ҳажми катта бўлмаса-да, Сербия Ўзбекистон учун Европа томон янги иқтисодий ва транспорт алоқаларини кенгайтириш нуқтаи назаридан аҳамиятли бўлиши мумкин. Белград эса Ўзбекистонни Марказий Осиё бозорларига чиқиш имконияти сифатида кўрмоқда. Сербия ташқи ишлар вазири Марко Журич 2026 йил майида Ўзбекистонни мамлакатининг Марказий Осиёдаги янги стратегик шериги деб атаган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  6. 🔴 Талабаларнинг инновацион ғоялари учун 500 млн сўмлик мукофот белгиланди Хориждаги ўзбекистонлик талабаларчи? Ўзбекистонда давлат ОТМлари талабалари ўртасида «Энг инновацион ғоя» республика танлови ўтказилади. Республика босқичида биринчи ўринни эгаллаган талаба 500 млн сўм билан тақдирланади. Танлов дастлаб ОТМлар миқёсида ўтказилади. Унда: • 1-ўрин — 50 млн сўм; • 2-ўрин — 30 млн сўм; • 3-ўрин — 20 млн сўм. Республика босқичида эса 1-ўрин учун 500 млн, 2-ўрин учун 300 млн, 3-ўрин учун 200 млн сўм мукофот берилади. Танловнинг умумий мукофот жамғармаси 10 млрд сўм этиб белгиланган. Талабалар сунъий интеллект, киберхавфсизлик, молиявий ва агротехнологиялар, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, мудофаа, энергетика, сув хўжалиги, таълим ва илм-фан каби 10 та йўналиш бўйича ўз инновацион ғояларини тақдим этади. Республика босқичи ғолиблари хорижий инкубация, акселерация ва стажировка дастурларига ҳам юборилиши мумкин. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  7. Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозими тугатилди Президент фармони билан Президент администрацияси тузилмасида навбатдаги ўзгаришлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозими ва унинг бўлинмаси бутунлай тугатилди. Шу муносабат билан Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Пўлат Бобожонов бошқа ишга ўтиши сабаб лавозимидан озод этилди. Аввалроқ унинг Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси ўринбосари этиб тайинлангани маълум қилинган эди. Тузилмавий ўзгаришлардан кейин кадрлар бўйича маслаҳатчи бўлинмаси бажариб келган айрим вазифалар бошқа тузилмаларга ўтказилди. Хусусан, давлат мукофотлари ва геральдика соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш Комлаенс хизматига қўшимча вазифа сифатида юклатилди. Маҳалла институти самарадорлигини ошириш эса Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмасининг қўшимча фаолият йўналиши этиб белгиланди. Шу тариқа, Президент администрациясида алоҳида кадрлар бўйича маслаҳатчи институти бекор қилиниб, унинг вазифалари бошқа тузилмалар ўртасида қайта тақсимланди. Маълумот учун, Кадрлар бўйича маслаҳатчи аввалроқ Қуронбоев ўрнига Маҳаллалар уюшмаси раиси этиб тайинланган Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев эди. У 2023 йил августда Президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X

  8. 🔴Собиқ ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга янги лавозим берилди Ўзбекистоннинг собиқ ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бобожонов 2017 йилдан 2025 йил мартига қадар қарийб саккиз йил Ўзбекистон ички ишлар вазири лавозимида ишлаган. Вазирликдан кетгач, у Президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари бўлган. 2025 йил июлида Президент администрациясидаги тузилмавий ўзгаришлардан кейин Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида фаолиятини давом эттирган. Энди у фаолияти бевосита маҳаллалар билан боғлиқ бўлган республика тузилмаси — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раҳбариятида ишлайди. Шунингдек, Самандар Садуллаев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари бўлиб ишлаган. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X

  9. edited

    🔴 Тошкентда мактаб автобуслари йўлга қўйилиши мумкин ❗️Ҳар йили муҳокама қилинади, аммо ҳал этилмайди Тошкент шаҳрида ўқувчилар учун мактаб автобусларини йўлга қўйиш имконияти яна ўрганилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази маълум қилди. Марказ 5 сентябрь куни ота-оналарга мурожаат қилиб, пойтахтда мактаб автобусларига реал эҳтиёжни аниқлаш мақсадида сўровнома бошланганини билдирди. Сўровномада боланинг уйи жойлашган ҳудуд, ўқийдиган мактаби ва синфи, мактабга чиқиш вақти, ҳозир қайси транспорт туридан фойдаланиши ҳамда мактаб автобусига эҳтиёж бор-йўқлиги сўралади. Агар оилада бир нечта мактаб ўқувчиси бўлса, ҳар бир фарзанд ҳақидаги маълумот алоҳида киритилади. Марказ маълумотига кўра, сўров давомида шахсий маълумотлар йиғилмайди, натижалар эса умумий таҳлил учун ишлатилади. Натижалардан келиб чиқиб, Тошкентда мактаб автобуслари тизимини жорий этиш масаласи кўриб чиқилади. Бу масала аввал ҳам кўтарилган Тошкентда мактаб автобусларини ташкил этиш масаласи биринчи марта муҳокама қилинаётгани йўқ. 2025 йил 12 август куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессиясида ҳам нега пойтахтда мактаб автобуслари ҳалигача йўлга қўйилмагани ҳақида савол берилган эди. Ўшанда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари Элмурод Алимов лойиҳани амалга оширишдаги муаммолардан бири сифатида ўқувчилар мактабларга шаҳарнинг турли туманлари, ҳатто вилоятдан ҳам қатнаб ўқишини кўрсатган. Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Рустам Калонов ҳам айрим ота-оналар фарзандларини ўз ҳудудидаги эмас, таълим сифати юқори деб ҳисоблаган пойтахт мактабларига олиб келишини айтган. Бу эса маълум бир ҳудудда яшайдиган болаларни битта маршрут бўйича жамлаб, мактаб автобуси қатновини ташкил этишни қийинлаштириши таъкидланган. Шунга қарамай, ўшанда ҳам масала ўрганилиши айтилган эди. Энди, орадан бир йилдан ортиқ вақт ўтиб, Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ота-оналарнинг манзили, боласи ўқийдиган мактаб ва қатнов усули ҳақида маълумот йиғишни бошлади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  10. 🔴Аюбхон Юнусов Ўзбекистоннинг Суриядаги элчиси этиб тайинланди Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси Аюбхон Юнусов энди Сурияда ҳам мамлакат манфаатларини ифодалайди. Элчининг қароргоҳи Кувайт шаҳрида қолади. «Дунё» ахборот агентлиги маълумотига кўра, Юнусов Сурия ташқи ишлар вазири Асад Ҳасан аш-Шайбонийга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган. Учрашувда икки давлат муносабатларини фаоллаштириш, жумладан, Ўзбекистон—Сурия савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмитасини тузиш, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида мунтазам сиёсий маслаҳатлашувларни йўлга қўйиш ва юқори даражадаги ташрифларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинган. Бу тайинлов Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги алоқалар фаоллашаётган бир пайтга тўғри келмоқда. Жорий йилда томонлар ўзаро савдони кенгайтириш, ишбилармонлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш ва ҳукуматлараро ҳамкорлик механизмини ишга тушириш бўйича музокараларни кучайтирган. Хусусан, Сурия иқтисодиёт ва саноат вазирининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш ҳамда Тошкентда биринчи Ўзбекистон—Сурия ишбилармонлар кенгашини ўтказиш режалаштирилган. Унда қурилиш материаллари, электротехника, тўқимачилик, енгил ва қайта ишлаш саноати каби йўналишларда ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилиши кутилмоқда. Июль ойида ҳам Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонасида Сурия дипломати билан учрашув ўтказилиб, икки мамлакат муносабатларини амалий лойиҳалар билан тўлдириш масаласи муҳокама қилинган эди. Аюбхон Юнусов бир вақтнинг ўзида уч давлатда — Кувайт, Ироқ ва Сурияда Ўзбекистон элчиси ҳисобланади. У 2024 йил февралдан Кувайтда элчи бўлиб ишламоқда, 2025 йил октябрда эса Ироқ президенти Абдул Латиф Рашидга ишонч ёрлиқларини топширган. Юнусов дипломатия тизимида 2003 йилдан буён ишлайди. У Тошкент ислом институти, Мисрдаги Ал-Азҳар университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Араб, рус ва инглиз тилларини билади. Аввал ТИВ марказий аппарати, Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси, Жидда ва Дубайдаги бош консулхоналарда ишлаган. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X

  11. 🔴Ўзбекистонда қамоқ жазоси кўпаймоқда: ярим йилда 11,7 минг киши озодликдан маҳрум қилинди ✔️3 605 нафар шахс коррупцияга оид айбловлар билан судланган Ўзбекистонда озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинаётганлар сони сезиларли кўпайган. Олий суднинг 2026 йил биринчи ярми бўйича маълумотларига кўра, январь–июнь ойларида 11 703 нафар шахс озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган. Бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 2 133 нафарга ёки 22,3 фоизга кўп. Ўтган йилнинг биринчи ярмида бундай жазо 9 570 нафар шахсга тайинланган. Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида — 2 030 нафар. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 1 462 нафар, Тошкент вилояти — 1 452 нафар. Энг кам кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида — 317 нафар. Шунингдек, биринчи ярим йилликда Тошкент шаҳрида 2 нафар шахс умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган. Жиноят турлари бўйича гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун 5 788 нафар, безорилик учун 1 789 нафар, қасддан одам ўлдириш билан боғлиқ жиноятлар учун 179 нафар шахс судланган. Коррупцияга оид жиноятлар бўйича эса қарийб 3 605 нафар шахс судланган, шундан 779 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. ИИВ Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи ўринбосари Отабек Сатимбаев 2026 йил 11 апрелда Ўзбекистонда 49 та жазони ижро этиш муассасаси мавжудлиги ва уларда 47 432 нафар маҳкум жазо ўтаётгани ҳақида маълум қилганди. Шундан қарийб 26 минг нафари ёпиқ турдаги колонияларда, 11 мингдан ортиғи манзил-колонияларда сақланади. 2022 йилда Ўзбекистонда 54 та жазони ижро этиш муассасаси ва 29 мингдан ортиқ маҳкум борлиги маълум қилинган эди. Яъни очиқланган рақамларни солиштирганда маҳкумлар сони тўрт йил ичида қарийб 18,4 минг нафарга ёки 64 фоизга ошган, муассасалар сони эса 54 тадан 49 тага камайган. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

  12. uzdiplomat иқтибоси:🖍 «Танқидсиз, қандайдир бир алтернатив фикрларсиз, жамият ривожлана олмайди». Содиқ Сафоев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

  13. 🔴Тошкентда талабаларни ётоқхона ва ижара уйларига жойлаштириш бошланди ✔️ЎзЖОКУда муаммо қандай ечилаяпти? Янги ўқув йили бошланиб, ҳар йилгидек талабаларни турар жой билан таъминлаш масаласи долзарб бўлиб турибди. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа ижтимоий тармоқларда талабаларни кутиб олиш ва уларни ётоқхонага жойлаштириш жараёни акс этган видеони эълон қилди. Кадрларда ректорнинг ўзи ҳам талабалар билан мулоқот қилиб, жойлаштириш жараёнида иштирок этаётгани кўринади. Университет маълумотига кўра, Талабаларни турар жой билан таъминлаш офиси ҳар куни ишламоқда. Белгиланган талабларга жавоб берадиган талабалар университет ётоқхонасига жойлаштириляпти. Ётоқхонадан жой ололмаган ёки ижара уйига эҳтиёжи бор талабаларга эса университетга яқин ҳудудлардан хонадон топишда кўмаклашилмоқда. Аввалроқ Қудратхўжа Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолисига ҳам мурожаат қилиб, имкони бор оилаларни талабаларга уйидан жой беришга чақирган эди. Унинг таъкидлашича, барча талабаларни университет ётоқхонаси билан таъминлаш имкони мавжуд эмас. Талабалар турар жойи масаласи янги ўқув йили арафасида ОТМлар учун асосий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотига кўра, 2026 йилда давлат олий таълим ташкилотларида 394 та талабалар турар жойи мавжуд бўлиб, улар 160 мингдан ортиқ талабани қабул қила олади. Талабаларнинг ётоқхона билан қамрови 58 фоизга етган. Ётоқхонадан жой ололмаган давлат ОТМлари талабаларига ижара харажатининг бир қисми компенсация қилиниши мумкин. Тошкент шаҳрида бу миқдор бир БҲМгача, бошқа ҳудудларда эса ярим БҲМгача белгиланган. Шунингдек, талабалар ётоқхонасига жойлашиш учун ариза бериш электрон шаклда my.gov.uz орқали амалга оширилади. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X

  14. 🔴 Ҳоким ёрдамчилари ёппасига ишдан олинмоқда Яқинда Президент энг намунали ҳоким ёрдамчиларига 50 фоизгача устама тўлаш, уларни Хитой, Япония ва Туркияга малака оширишга юбориш бўйича топшириқ берган эди. Энди эса республика бўйлаб маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари лавозимидан озод қилиниб, вазифасини бажарувчи сифатида ишлашда давом этаётгани хабар қилинмоқда. Собиқ депутат Расул Кушербаевнинг ёзишича, бу ҳам Президент топшириғи асосида амалга оширилмоқда. Ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти қайта кўриб чиқилиб, фидойи ва ташаббускор кадрлар қайта тайинланади, иш самараси талабга жавоб бермайдиганлар эса янгиланади. Саралаш натижасида фидойи, ташаббускор ва иш самарадорлиги юқори деб топилган кадрлар лавозимига қайта тайинланиши, фаолияти талабга жавоб бермайдиган ходимлар эса бошқа кадрлар билан алмаштирилиши кўзда тутилган. Бироқ бу жараён бир қатор саволларни ҳам келтириб чиқармоқда. Республика бўйича жами қанча ҳоким ёрдамчиси лавозимидан озод қилинди? Уларни қайта тайинлашда қандай аниқ мезонлар қўлланади? Саралашни ким ўтказади ва иш самарадорлиги қайси кўрсаткичлар асосида баҳоланади? Ҳозирча ушбу саволларга доир расмий ва батафсил маълумот берилгани йўқ. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  15. 🔴 2027 йилдан эҳтиёжманд оила учун қўшимча ўқишга қатнайдиган болаларнинг йўл кираси тўлаб берилади ✔️Йўлкира қопланади, аммо қишлоқда транспортнинг ўзи бўлмаса-чи? ✔️Ёрдам олган 140 минг ўқувчининг қанчаси чекка қишлоқ болалари? ✔️Ўқув маркази йўқ қишлоқдаги бола 80 фоизлик имтиёздан қандай фойдаланади? ✔️Давлат тўловнинг 80 фоизини қоплаяпти, аммо бу имконият энг эҳтиёжманд болага етиб боряптими? ✔️Чекка қишлоқ болаларининг қўшимча таълимга етиб бориши алоҳида ўрганиладими? ✔️Контрактнинг 50 фоизи қопланади — эҳтиёжманд оила фарзанди университетгача етиб бора оляптими? Батафсил… Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  16. edited

    🔴Тошкентда уйларнинг давлат баҳоси бир неча баравар ошгани ҳақида мулкдорларга хабарномалар кела бошлади ✔️Энди солиқ ҳам ошадими? ✔️Тажриба Тошкентда бошланди, ҳудудларга ҳам кўчиши мумкин Тошкентда кўчмас мулкни оммавий баҳолаш натижалари эълон қилинмоқда. Айрим квартираларнинг аввалги кадастр қиймати билан янги баҳоси ўртасида 7 баравар, ҳовлиларда эса ўртача 14 бараваргача фарқ бор. Масалан, олдин 100 млн сўмга баҳоланган квартирага янги тизим қарийб 697 млн сўм қиймат белгилади. Бу мол-мулк солиғи ҳам 7 баравар ошади деганими? Ҳукумат ставкаларни пасайтиришни режалаштирган бўлса, янги солиқ механизми нега ҳали очиқланмаган? 👉 Уйлар нега қайта баҳоланяпти ва бу чўнтагимизга қандай таъсир қилади — материалда ўқинг. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

  17. Чорвоқда ота ва икки ўғил чўкиб кетди 2 сентябрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омборида фожиали ҳодиса юз берди. ФВВ маълумотига кўра, ота ва унинг икки ўғли катерда сайрга чиққан. Улар сувга тушиш тақиқланган ҳудудга бориб, ҳимоя нимчасисиз сувга тушган ва чўкиб кетган. Ҳодиса ҳақида хабар келиб тушгач, ФВВнинг ғаввос-қутқарувчилари дарҳол қидирув ишларини бошлаган. Айни пайтда сув омборининг 2–2,5 километр радиусида қидирув олиб борилмоқда, жараёнга барча зарур куч ва воситалар жалб этилган. Қутқарувчиларнинг таъкидлашича, сув омборининг катта майдони ва чуқурлиги қидирув ишларини қийинлаштирмоқда. Операция ФВВ назоратида давом этмоқда. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

  18. edited

    uzdiplomat иқтибоси:🖍 «Оталар рўзғорига нон олсинми ёки боласига китоб? Aлбатта, улар нонни танлайди. Ҳеч бўлмаса, болаларга мўлжалланган китобларни арзонлаштирсак, ана ўшандагина китоб мутолааси ҳақида гапирсак ярашади». Ҳуршид Даврон, Ўзбекистон Халқ шоири 2021 йил, январь Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

  19. edited

    🔴Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси террорчилик ташкилотини молиялаштиргани учун 2 йилга қамалди ✔️Яна уч нафар ўзбекистонлик терговга жалб қилинган! Жанубий Кореянинг Кванжу туман суди Сурияда фаолият юритувчи террорчилик ташкилотига пул ва техника етказиб беришда айбланган Ўзбекистон фуқаросини 2 йилга озодликдан маҳрум қилди. 3 сентябрь куни чиқарилган ҳукмга кўра, 30 ёшли Ўзбекистон фуқароси А. терроризмни молиялаштиришга қарши қонунни бузганликда айбдор деб топилди. Суд унга икки йиллик қамоқ жазоси билан бирга 60,83 млн вон — қарийб 44 минг доллар миқдорида маблағни ундириш жазосини ҳам тайинлади. Тергов ва суд материалларига кўра, у БМТ томонидан террорчилик ташкилоти сифатида тан олинган «Катиба ат-Тавҳид вал-Жиҳод» (KTJ) гуруҳига қарийб 6,3 млн вонлик криптовалюта ўтказган. Бу тахминан 4,5–4,6 минг долларга тенг. Шунингдек, у KTJдан қарийб 30 млн вонлик криптовалюта олган ва бошқа маблағларни қўшиб, Жанубий Кореяда ишлатилган автомобиллар сотиб олган. Судда кўрилган айбловга кўра, 5 та автомобиль экспорт товари сифатида расмийлаштирилиб, Сурияга жўнатилган. Полиция терговининг аввалги маълумотларида эса схема бундан кенгроқ экани айтилган: гумонланувчилар умумий қиймати 170 млн вон атрофидаги 11 та ишлатилган автомобиль ва 2 та экскаваторни сотиб олиб, Сурияга жўнатганликда гумон қилинган. Асосий фигурантдан ташқари яна уч нафар Ўзбекистон фуқароси автомобилларни топиш, экспорт компанияси учун ном бериш ва бошқа ишлар орқали унга ёрдам кўрсатганликда полиция текширувига жалб қилинган. Уларга нисбатан тергов давом этмоқда. Тергов маълумотларига кўра, асосий фигурантнинг укаси Сурияда KTJ сафида бўлган. Айбланувчи судда юборилган пулларни укасига яшаш харажатлари учун берганини айтган, аммо суд бу важни қабул қилмаган. Судья Ким Сон Жун ҳукмни изоҳлар экан, террорчилик ташкилотларини қўллаб-қувватлаш халқаро тинчлик ва жамоат хавфсизлигига жиддий таҳдид солиши сабабли бундай жиноятлар қатъий жазоланиши кераклигини таъкидлаган. Шу билан бирга, айбланувчининг Жанубий Кореяда аввал судланмагани енгиллаштирувчи ҳолат сифатида ҳисобга олинган. KTJ асосан Марказий Осиёдан чиққан жангарилардан ташкил топган ва Сурияда фаолият юритади. Гуруҳ БМТ санкциялар рўйхатига киритилган. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

  20. 🔴Ғофуржон Мирзаев Маҳаллалар уюшмаси раиси бўлди Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган Ғофуржон Мирзаев лавозимидан озод этилган. У Қаҳрамон Қуронбоев ўрнига Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси этиб тайинлангани айтилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» ўз манбасига таяниб хабар берди. Ғофуржон Мирзаев 2022 йил ноябрида президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган эди. Бунга қадар у Сирдарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаган. Бугун ижтимоий тармоқларда Қаҳрамон Қуронбоев ҳам Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳозирча ушбу кадрлар ўзгариши бўйича расмий қарор ёки Президент матбуот хизмати хабари эълон қилинмаган. Маҳаллалар уюшмасининг расмий сайтида ҳам ахборот янгиланмаган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

  21. Older posts