🔴Собиқ ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга янги лавозим берилди Ўзбекистоннинг собиқ ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бобожонов 2017 йилдан 2025 йил мартига қадар қарийб саккиз йил Ўзбекистон ички ишлар вазири лавозимида ишлаган. Вазирликдан кетгач, у Президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари бўлган. 2025 йил июлида Президент администрациясидаги тузилмавий ўзгаришлардан кейин Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида фаолиятини давом эттирган. Энди у фаолияти бевосита маҳаллалар билан боғлиқ бўлган республика тузилмаси — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раҳбариятида ишлайди. Шунингдек, Самандар Садуллаев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари бўлиб ишлаган. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X