Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.6/day last 29 minutes ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣
edited

🔴Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси террорчилик ташкилотини молиялаштиргани учун 2 йилга қамалди ✔️Яна уч нафар ўзбекистонлик терговга жалб қилинган! Жанубий Кореянинг Кванжу туман суди Сурияда фаолият юритувчи террорчилик ташкилотига пул ва техника етказиб беришда айбланган Ўзбекистон фуқаросини 2 йилга озодликдан маҳрум қилди. 3 сентябрь куни чиқарилган ҳукмга кўра, 30 ёшли Ўзбекистон фуқароси А. терроризмни молиялаштиришга қарши қонунни бузганликда айбдор деб топилди. Суд унга икки йиллик қамоқ жазоси билан бирга 60,83 млн вон — қарийб 44 минг доллар миқдорида маблағни ундириш жазосини ҳам тайинлади. Тергов ва суд материалларига кўра, у БМТ томонидан террорчилик ташкилоти сифатида тан олинган «Катиба ат-Тавҳид вал-Жиҳод» (KTJ) гуруҳига қарийб 6,3 млн вонлик криптовалюта ўтказган. Бу тахминан 4,5–4,6 минг долларга тенг. Шунингдек, у KTJдан қарийб 30 млн вонлик криптовалюта олган ва бошқа маблағларни қўшиб, Жанубий Кореяда ишлатилган автомобиллар сотиб олган. Судда кўрилган айбловга кўра, 5 та автомобиль экспорт товари сифатида расмийлаштирилиб, Сурияга жўнатилган. Полиция терговининг аввалги маълумотларида эса схема бундан кенгроқ экани айтилган: гумонланувчилар умумий қиймати 170 млн вон атрофидаги 11 та ишлатилган автомобиль ва 2 та экскаваторни сотиб олиб, Сурияга жўнатганликда гумон қилинган. Асосий фигурантдан ташқари яна уч нафар Ўзбекистон фуқароси автомобилларни топиш, экспорт компанияси учун ном бериш ва бошқа ишлар орқали унга ёрдам кўрсатганликда полиция текширувига жалб қилинган. Уларга нисбатан тергов давом этмоқда. Тергов маълумотларига кўра, асосий фигурантнинг укаси Сурияда KTJ сафида бўлган. Айбланувчи судда юборилган пулларни укасига яшаш харажатлари учун берганини айтган, аммо суд бу важни қабул қилмаган. Судья Ким Сон Жун ҳукмни изоҳлар экан, террорчилик ташкилотларини қўллаб-қувватлаш халқаро тинчлик ва жамоат хавфсизлигига жиддий таҳдид солиши сабабли бундай жиноятлар қатъий жазоланиши кераклигини таъкидлаган. Шу билан бирга, айбланувчининг Жанубий Кореяда аввал судланмагани енгиллаштирувчи ҳолат сифатида ҳисобга олинган. KTJ асосан Марказий Осиёдан чиққан жангарилардан ташкил топган ва Сурияда фаолият юритади. Гуруҳ БМТ санкциялар рўйхатига киритилган. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K10K5 Sep 15:0514 Nov 04:168.6K5 Sep 15:05: 0 views14 Nov 04:16: 8,550 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
5 Sep 2026, 15:050
14 Nov 2026, 04:168.6K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.