🔴 Талабаларнинг инновацион ғоялари учун 500 млн сўмлик мукофот белгиланди Хориждаги ўзбекистонлик талабаларчи? Ўзбекистонда давлат ОТМлари талабалари ўртасида «Энг инновацион ғоя» республика танлови ўтказилади. Республика босқичида биринчи ўринни эгаллаган талаба 500 млн сўм билан тақдирланади. Танлов дастлаб ОТМлар миқёсида ўтказилади. Унда: • 1-ўрин — 50 млн сўм; • 2-ўрин — 30 млн сўм; • 3-ўрин — 20 млн сўм. Республика босқичида эса 1-ўрин учун 500 млн, 2-ўрин учун 300 млн, 3-ўрин учун 200 млн сўм мукофот берилади. Танловнинг умумий мукофот жамғармаси 10 млрд сўм этиб белгиланган. Талабалар сунъий интеллект, киберхавфсизлик, молиявий ва агротехнологиялар, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, мудофаа, энергетика, сув хўжалиги, таълим ва илм-фан каби 10 та йўналиш бўйича ўз инновацион ғояларини тақдим этади. Республика босқичи ғолиблари хорижий инкубация, акселерация ва стажировка дастурларига ҳам юборилиши мумкин. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X