Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.6/day last 27 minutes ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

37,7 млн евролик савдодан стратегик шерикликка ўтилмоқда Ўзбекистонга Сербия нега керак? Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан бугун 7 сентябрь куни расмий ташриф билан Белградга жўнаб кетди. Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ва икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум ўтказилиши режалаштирилган. Музокараларда транспорт, машинасозлик, енгил ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва ахборот технологиялари соҳаларида қўшма лойиҳалар муҳокама қилинади. Шунингдек, ўзбекистонликлар учун Сербияда тартибли меҳнат миграциясини йўлга қўйиш масаласи ҳам кун тартибида. Савдо ҳажми ҳозирча катта эмас Сербия Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 2025 йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш 37,7 млн еврони ташкил этган. Шундан 23,6 млн евро Сербиянинг Ўзбекистонга экспорти, 14,1 млн евро эса Ўзбекистондан импорти ҳиссасига тўғри келган. Шунга қарамай, икки давлат муносабатларни юқори даражага олиб чиқишга ҳаракат қилмоқда. 2025 йилда Тошкентга ташрифи чоғида Александр Вучич Мирзиёевнинг Белградга жавоб ташрифи давомида стратегик шериклик тасдиқланишини кутаётганини айтган эди. Савдо ҳажми катта бўлмаса-да, Сербия Ўзбекистон учун Европа томон янги иқтисодий ва транспорт алоқаларини кенгайтириш нуқтаи назаридан аҳамиятли бўлиши мумкин. Белград эса Ўзбекистонни Марказий Осиё бозорларига чиқиш имконияти сифатида кўрмоқда. Сербия ташқи ишлар вазири Марко Журич 2026 йил майида Ўзбекистонни мамлакатининг Марказий Осиёдаги янги стратегик шериги деб атаган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K10K7 Sep 11:4614 Nov 04:168.2K7 Sep 11:46: 0 views14 Nov 04:16: 8,170 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
7 Sep 2026, 11:460
14 Nov 2026, 04:168.2K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.